ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
АМАЛИЙ МАТЕМАТИКА КАФЕДРАСИ
“ДАСТУРЛАШ АСОСЛАРИ”
фанидан
Ў Қ У В – У С Л У Б И Й
М А Ж М У А
Билим сохаси: 100000 - Гуманитар coxa
Таълим соҳаси: 130000 - Математика
Таълим йўналиши: 5130200 - Амалий математика ва
информатика
Наманган-2019
Ушбу ўқув услубий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2017 йил 1 мартдаги “Янги ўқув услубий мажмуаларни тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмани тавсия этиш тўғрисида”ги 107-сонли буйруғига асосан тайёрланди.
Ўқув услубий мажмуа 2018 йил ЎР ОЎМТВ томонидан №_B-5130200-2.02 рақами билан 2018 йил 25 августдаги 744- сонли буйруғи билан тасдиқланган фан дастури асосида ишлаб чиқилган.
Тузувчи: ўқитувчи Х. Холмирзаев
Тақризчилар: А.Имомов, НамДУ, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Г.Юнусова, НамДУ, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Ўқув услубий мажмуа Наманган давлат университети Кенгашининиг 2019 йил "___" ____________ "____." - сон йиғилишида кўриб чиқилган ва фойдаланишга тавсия этилган.
№
11
2 3 4
|
МУНДАРИЖА
|
Бетлар
|
1
|
ЎҚУВ МАТEРИАЛЛАРИ
|
|
2
|
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ МАВЗУЛАРИНИНГ ТАСНИФИ
|
|
3
|
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРИ МАВЗУЛАРИНИНГ ТАСНИФИ
|
|
4
|
ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ МАВЗУЛАРИНИНГ
|
|
5
|
ТАСНИФИ
|
|
5
|
МУСТАҚИЛ ТАъЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ МАВЗУЛАРИНИНГ
|
|
6
7
|
ТАСНИФИ
|
|
6
|
ГЛОССАРИЙ
|
|
7
|
ИЛОВАЛАР
|
|
|
А) фан дастури
|
|
|
Б) ишчи дастур
|
|
|
C) баҳолаш мезони
|
|
|
Д) тарқатма материаллар
|
|
MA’RUZA MASHG'ULOTLARI MAVZULARINING TASNIFI
1-маъруза.(2-соат)
С# дастурлаш тили хақида дастлабки маълумотлар ва унинг яратилиш тарихи. С# тилининг асосий хусусиятлари. Net Framework платформаси ва CLR нинг вазифалари.
Режа:
С# дастурлаш тили ҳақида дастлабки маълумотлар ва унинг яратилиш тарихи.
С# тилининг асосий хусусиятлари.
Net Framework платформаси ва CLR.
1.1. С# дастурлаш тили ҳақида дастлабки маълумотлар ва унинг яратилиш тарихи.
C# тили 2000 йилда Microsoft компаниясининг Андерс Хейлсберг (Anders Hejlsberg) бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан яратилган. Андерсом Хейлсберг IBM оиласига мансуб компьютерлар учун биринчи компиляция қилувчи дастурлаш тилларидан бири Turbo Pascal ни яратган дастурчи сифатида кўпчиликга танишдир.
С# дастурлаш тили С ва С++ нинг кейинги авлоди ҳисоблансада, С# да ёзилувчи дастурларнинг асосий конструкцияси Java тилидаги дастур конструкциясига ўхшаш бўлсада, С# ни ушбу дастурлаш тиллари билан адаштирмаслик лозим.
С# дастурлаш тили 2000 йилда ишлаб чиқилган, лекин унинг расмий 1.0 версияси 2002 йилда ишлаб чиқилди. Бунга сабаб айнан шу йили Windowsнинг .NET платформаси 1.0 версияси ишлаб чиқилганлигидир.
.NET FrameWork Windows операцион тизими(ОТ) муҳитида ишловчи барча дастурлаш тиллари учун очиқ бўлган ва ОТ нинг барча компоненталарига дастурлаш тили орқали мурожаат қилишни таъминловчи дастурлаш платформаси ҳисобланади. .NET FrameWork барча дастурлаш тиллари учун умумий бўлган базавий синфлар ва уларни бажарилишини таъминловчи Common Language Runtime(CLR) интерпретаторидан ташкил топган. Бунда дастурлаш тили томонидан компиляция қилинган ҳар қандай дастур ишга туширилганда CLR томонидан байткодларга ўзгартирилади ва худди Ассемблер сингари ОТ да ишлаш холатига ўтказилади, яъни интерпретация қилинади. Тўғри бу жараён дастурнинг ишга тушиши ва юкланиш жараёнини бироз секинлаштиради. Лекин ҳозирда яратилаётган компьютер техникалари учун бу муаммо эмас.
С# дастурлаш тили Windows нинг .NET платформаси билан биргаликда ишлашга мўлжалланган деярли 100% объектга мўлжалланган дастурлаш тили ҳисобланади.
Йиллар давомида барча технологияларда бўлгани каби С# ҳам мукаммаллаштириб борилди. Қуйидаги жадвалда С# нинг версиялари, унинг яратилган йиллари ва ишлашга мўлжалланган NET FrameWork версиялари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |