15. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ АРАЛАШТИРИШДАГИ ТЕХНОЛОГИК МАЖМУАЛАР 15.1. Аралаш транспорт турлари Ўлчамлари катта ва чуқур карьерларда битта транспорт тури керакли юк айланмасини таъминлашга ёки иқтисодий самарадорлик беришга имкон бермайди. Транспортларнинг аралаш қўлланилиши забойдан қабул қилиш нуқтасигача (ағдарма, бойитиш фабрикаси) иккитадан кам бўлмаган транспортдан фойдаланишни назарда тутади. Шу ўринда уларнинг ҳар бири фойдаланишнинг нисбатан яхши ҳолатларида фойдаланилади, бу аралашувда умумий унумдорликка эришишга ёрдам беради. Лекин қайта юклаш нуқталарини ҳосил қилиш ва фойдаланиш керак бўлади.
Аралашувда учта қават ажратилади: ишчи горизонтлар бўйича ташиш ва боғловчи бермалар бўйича ташиш (забой ва йиғувчи қават); бошқарувчи баландлик даражасига очувчи кон лаҳимлари бўйича тушиш ёки чиқиш; ташқи ағдармалар билан юзага ташиш. Кўпинча иккита қават етарли бўлади: забой ва кўтариш-юза, кам ҳолатларда транспорт воситаларининг 4-5 комбинациясидан фойдаланилади.
Забой қавати сифатида автомобиль транспортидан фойдаланилади, бунда унинг ҳаракатчанлиги, кичиклиги ва катта тортиш кучи қоясимон ва ярим қоясимон тоғ жинсларини қазиб олишда мос келади.
Кон массасини карьердан кўтариш катта масофаларда кам ҳаражат талаб қилувчи транспорт туридан фойдаланилади ёки карьердан юзага ташиш масофасини тезроқ равишда қисқартиришга ёрдам берадиган транспорт воситаларидан фойдаланиш керак. Иккинчи қават транспорти кучли металл хажмлилик билан ва куч хажмлилик билан фарқланади, у одатда юк айланмасининг мумкин бўлган кучини кўрсатади ва кон массасининг комбинациясидаги иқтисодий жиҳатни аниқлайди.
Учинчи қават сифатида турли транспорт воситаларидан фойдаланилади, кўп ҳолатларда темирйўл.
Автомобиль ва темирйўл транспортининг комбинацияси катта карьерларда қўлланилади, бунда чуқурлик темирйўл транспортидан фойдаланиш қийинлашса ва унинг унумдорлиги қисқарса 80-150м чуқурликдан қўлланилиши мумкин. шу ўринда автомобиль ташишларининг масофаси 0.5-1.5км ни ташкил қилади, экскаватор ва транспорт воситаларининг унумдорлиги ошади, ишчи горизонтлардаги куч талаб қилувчи ишлар йўқолади, карьер бортини очиш ишлари қисқаради ва шу билан ишлар ҳажми қисқаради. Тортиш агрегатларидан фойдаланишда (i=60 промиль) карьернинг чуқурлиги 300-350м ва ундан юқори бўлади (расм 13.7).
Автомобиль транспортининг конвейер транспорти билан комбинацияси учинчи ва тўртинчи синф карьерни қазиш мураккаблигида фойдаланиш маъқул ва карьернинг чуқурлиги бунда 100-150м гача бўлади. Лентали конвейерлардан фойдаланишда карьернинг қайта юклаш нуқталарида ёки юзада механик майдаланиш қўлланилади.
Забой автотранспортининг скипли кўтаргичлар билан қўлланилиши режада чегараланган ўлчамларида ва қопловчи тоғ жинсларининг турғунлигида қўлланилиши маъқул, бунда рудани майдалаш юзада бажариш маъқул, қопловчи тоғ жинсларини эса умуман майдаламаслик иқтисодий жиҳатдан маъқул. Бундай кетма кетлик кон-тайёрлаш ишларининг минимал хажмини, бортнинг ўткир бурчакли қияликлари, ускуналарнинг хавфсизлиги ва кўп муддатлилиги, карьерда майдалаш ускуналарининг йўқлигини таъминлайди. Лекин юк айланмасининг узулиши, қайта юклаш нуқталарини қуриш ва улардан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан маъқул эмас ва карьернинг ишлаб чиқариш унумдорлигини чегаралайди.
Кон ишларининг мураккаблиги асосан кон массасини ташиш мураккаблиги билан аниқланади, бу кўрсаткич карьер бўйича 40-60% ни ташкил қилади. Карьер чуқурлигининг ошиши билан бу мураккаблик асосан темирйўл транспортида кўп ҳолатларда ошади. Энг кам мураккаблилик автомобиль-конвейер ва автомобиль – скипли транспортдан фойдаланишда эришилади. Чуқур карьерларда мураккаблик ва нарх ҳаражатлари бўйича скипли ва конвейерли кўтаргичлар билан қўллаш нисбатан иқтисодий яхши. Транспортларнинг комбинациясида экплуатацион харажатларни қисқартириш сабабли капитал харажатлар одатда карьердан фойдаланишнинг 3-5 йилида ёпилади ва умуман очиқ қазиб олишнинг рентабеллиги ошади.