15.5. Тоғлардаги конларни қазиб олишнинг ўзига ҳосликлари
Тоғлардаги конлар турлари очиқ усулда қазиб олинадиган ҳолда 15.10 – расмда кўрсатилган. Бундай конларни қазиб олишда тўғри жойларда жойлашган конлар учун қўлланиладиган оддий ечимлар одатда қўлланилиб бўлмайди. Тоғли ҳолатлар учун турли очиш ва қазиб олиш тизими элементларидан фойдаланиш комбинацияси билан лойиҳалаштириш қўлланилади.
Баландлик турдаги конни қазиб олишни юқори горизонтлардан бошлаш керак. Кон ишларининг биринчи боши пастки горизонтларда поғоналарнинг баландлиги ошишига олиб келади ва қазиб олиш тизими бузилади.
Очувчи тоғ жинслари ва кондицион бўлмаган рудалар тоғли карьерларда очувчи тоғ жинслари горизонт олди ва гуруҳли ағдармаларда жойлаштирилади, бунда бу ҳолат тоғ жинсларининг турғунлиги ва атроф муҳит муҳофазасига боғлиқ бўлади, бу яхши профиль йўллари бўйича транспортларнинг ҳаракати таъминланади. Акс ҳолда ташқи ағдармалар чуқур карьерлардаги каби ҳосил қилинади. Агар ағдарма поғоналарининг баландлиги тоғликларда турғунлик ҳолатлари бўйича чегараланса, кўп қаватли ағдармалар ҳосил қилинади. Бунда биринчи ўринда ағдарманинг пастки яруси ҳосил қилинади, кейин, унинг силжишига кўра иккинчи ярусни ҳосил қилиш амалга оширилади ва ҳ.к. Ағдарма ҳосил қилишнинг бундай усули автотранспортдан фойдаланишда қўлланилади. Алоҳида яруслар орасидаги қияликлар кенглиги турғунлик ҳолатларига кўра керакли ағдарма қияликларини таъминланиши бажариши керак. Бу ҳолатда ташиш масофаси биринчи даврда юқори горизонтларни қазиб олиш максимал бўлади, бу ўз ўрнида, очиш ишларига бўлган ҳаражатларнинг ошиши билан боғлиқ. Кон ишларининг пасайиши билан ташиш масофаси камаяди.
Расм 15.10. Тоғли рельефда очиқ усулда қазиб олинганда конлар ва ётқизиқлар схемаси (белгиланиш ҳолати расм 1.4 да кўрсатилган)
Тоғли карьерларда юқори контур тоғ ёнбағрига ўтишида бўйлама қазиб олиш тизимидан фойдаланилади (расм 15.11, в). Горизонтларни тайёрлаш тоғликда кесувчи ярим траншеяни ўтиш билан амалга оширилади. Ўткир бурчакли тоғликларда кесувчи ярим траншеяни ўтишдан кейин горизонтда кўпинча қазиб олиш тор бўйлама панеллар билан амалга оширилади ва кон массаси пастки поғонага ташланади. Қазиб олинадиган панеллар контурлари тоғлик рельефини такрорлайди.
Расм 15.11. Тоғликларда кўндаланг икки бортли (а ва б) ва бўйлама бир бортли (в)
Тоғли карьерларда, асосан ётқизиқнинг мусбат ётишида ва ўткир бурчакли тоғлиқларда, тор майдончали кўп очувчи ишчи поғоналар бўлади. Поғоналардаги кон массаси уюми портлатишларда кўпинча пастки горизонтни ёпиб қолади. Бу ҳолатда бир нечта ишчи горизонтлар блокларида экскаватор ҳолатини ўзгартириш керак ва каскадли портлатишни амалга ошириш керак (бир горизонтларда бир вақтда бир қаторни), бу ускуналарнинг туриб қолишини қисқартиради.
Тоғликларда кўндаланг қазиб олиш тизимидан фойдаланишда (расм 15.11, а ва б) қатор ҳолатларда бўйлама тизимга қараганда нисбатан турғунликка эришилади, очиш ва қазиб олиш ишлари режими кон-тайёрлаш ишлари хажмининг унча ошмайлиги билан кўрилади. Кўндаланг қазиб олиш тизимида панеллар сони карьернинг фойдали қазилма бўйича унумдорлигига ва ётқизиқ қалинлигига боғлиқ. Биринчи кўрсаткич кераклини аниқлайди, иккинчиси – қазиб олиш экскаваторларида ишлар фронтининг узунлигини кўрсатади. Бу кўрсаткичларнинг нисбатига кўра қанотли, марказий ва аралаш очиш тизими қўлланилади. Ҳар бир горизонтда бир томонли транспорт киришида кўндаланг кесувчи траншея билан карьернинг учида битта панель очилади, икки томонлида – иккита панель бир бирига қараб қазиб олинади (расм 15.11, а). Панелларни қазиб олиш шунингдек карьер майдони марказидан қанотга қараб (расм 15.11, б) ёки бир вақтда қанотлардан ва карьер марказидан қазиб олишда – унинг катта узунлиги ва карьернинг кон массаси бўйича катта унумдорлигида амалга оширилади. Ишчи горизонтларга ҳизмат қилувчи автомобиль йўллари карьернинг контуридан ташқарида қурилади; кон ишининг бир вақтда марказдан ва қанотдан ривожланишида автомобиль йўллари ҳар бир горизонтда карьер майдони бўйлаб ўрнатилади.
Кичик унумдорликдаги тоғли карьерлардаги яхши ётиш ҳолатларида қисқа масофа бўйича руда ётқизиғининг чўзилишига кесишма кўринишида ағдармага қисман ёки тўла кўчирилади. Тоғ жинсининг бир қисми поғона қиялигининг ёнида ётишида кон ишларининг пасайишига кўра юқори горизонтдан ётқизилган рудани қисман олиб ташлаш керак бўлади. Карьернинг ишчи зонасининг пасайиши билан очувчи тоғ жинсларининг иккиламчи кўчирилиши хажми доимий тарзда ошиб боради.
Кўндаланг икки бортли ёки хатто халқали марқазий қазиб олиш тизими икки-учта ёки барча тоғликларга карьер контури кирса қўллаш мумкин бўлади (расм 15.12). бундай тизимлардан фойдаланишда, қоидага кўра, бўйлама бир бортли қазиб олиш тизимидан фойдаланган ҳолда юқорида жойлашган горизонтларни ҳам қазиб олишни бажариш мумкин. Бу ҳолатларда керакли руда сифатини таъминлашда, жорий очиш ишлари хажмининг камайишида, юк айланмаларининг тарқалишида ва ташишнинг ўртача ташиш масофасини қисқартириш кон ишларининг кўндаланг ёки халқали ривожланишида таъминланиши мумкин.
Юқори-чуқур турдаги конларда биринчи ўринда одатда уларнинг тоғли қисми қазиб олинади, баъзида бир вақтда карьернинг тоғли ва чуқур жойларида вақтинчалик сақловчи бутунликни қолдирган ҳолда кон ишларини бажариш мумкин.
Расм 15.12. Тоғли руда карьерининг пастки горизонтларини марказий халқали қазиб олиш тизими схемаси
Тоғликда тоғ жинсини бевосита қияликка қараб марказий ташлаш билан бўлган ярим траншеяни ўтишда (расм 15.13) ярим траншеянинг туби бўйича энг катта кенглиги, м:
bmax=Rp-Hp.maxctgβ+Rч.у, (15.6)
бунда, Rpва Rч.у – экскаватор даражасида мос равишда бўшатиш ва қазиш радиуслари, м; Нр.max–экскаваторнинг бўшатиши максимал баландлиги, м; β – уюмнинг қиялик бурчаги, даража.
Расм 15.13. Тоғ жинсини ташлаш билан тоғликда механик курак билан ярим траншея ўтиш схемаси
Расм 15.14. Тоғликдаги карьер контури
Тоғли карьернинг контурининг ўлчамлари ва тузулиши ётқизиқнинг тоғликка нисбатан ўлчамлари, конфигурацияси ва жойлашуви билан аниқланади. Тоғли карьернинг контури ёпиқ (чуқур турдаги карьер контурига ҳос) ёки очиқ бўлиши мумкин. тоғли карьернинг юқори горизонтлари очиқ контурга эга бўлиши мумкин, пастки эса ёпиқ (вақтинчалик ёки доимий), бу чуқур-тоғли карьерлар учун ҳос. Карьер контурининг очиқ ҳолати секинлик билан кенгаяди (расм 15.14); пастки поғоналарда фронт узунлиги ошади, фронтнинг силжиши билан ҳар бир поғонанинг фронти қисқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |