Очувчи поғоналардаги панеллар кенглиги Ш


Автомобиль транспортида очувчи трассаларининг схемаларини ҳосил қилиш



Download 121,07 Kb.
bet2/14
Sana21.02.2022
Hajmi121,07 Kb.
#23441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
таржима 14,1-18,6

14.2. Автомобиль транспортида очувчи трассаларининг схемаларини ҳосил қилиш
Автомобиль транспортидан фойдаланишда кенг миқёсда вақтинчалик тушгичлардан фойдаланилад. Вақтинчалик тушгичларнинг силжувчилардан асосий фарқи қуйидагидан иборат:
-вақтинчалик тушгичлар ишларнинг бориши билан кўчирилмайди ва бунда юқори ва пастки нимпоғоналарнинг тушгичлар чегарасида кўчирилмайди;
-янги вақтинчалик тушгич мавжуд тушгичдан унинг тугатилишидан кейин 50-200м масофада жойлаштирилади;
-вақтинчалик тушгичларни қуриш, қоидага кўра, тушгич ичида поғона баландлигига кўра ва тушгични ўтишга тоғ жинси блокини бурғулаш ва портлатишни ўз ичига олади, кўпроқ ҳолатларда портлатилган масса шу ҳолатда экскаватор ёки бульдозер билан қияликка ташланади;
-тушгичларни қазиб олиш портлатилган кон массасини автотранспортга юклаш билан қазиб олиш амалга оширилади.
Бундай тушгичларнинг трассаси оддий, тугунли ва спиралли (расм 14.2 ва 14.3). вақтинчалик оддий ва спиралл трассанинг чўзилиш коэффициенти ишчи майдон кенглигига боғлиқ бўлади Шр.п. Шр.пр.п min Ку=1,25-1,6; Шр.п=(1.5-2.5) Шр.п min бўлганда Ку=1,4-2. Тугунли трассада Ку 10-15% га ошади.
Тоғли карьерларда трассанинг тўғри майдонларини боғлаш горизонтал майдонда тугун билан боғлаш мумкин ёки тушгичлар ҳосил қилган ҳолда – icқиялик билан бир текисда кўтарилувчи ҳолатида (расм 14.4). Тушгичдан фойдаланиш трасса узунлигини қисқартириш ва кон-капитал ишлар хажмини қисқартиришга ёрдам беради. Трасса майдонлари нуқталарини кесишувидан қарама қарши йўналиш билан ҳар бир горизонтда боғловчи ярим траншеялар ўтилади, уларнинг давоми кесувчи траншея ҳисобланади. Боғловчи ярим траншея майдондаги қия ярим траншеяга боғланиши мумкин, унинг борти бўйича кейинги горизонтга тушгич ўтилади (расм 14.4, а); шу ўринда йўлнинг қия майдонларида автомобилларнинг яхши ҳаракатланиши таъминланади, лекин ишлар хажми ошади. Агар боғловчи ярим траншея тушгичнинг юқори қисмидаги қияликка боғланса (расм 14.4, б), унинг қурилиш хажми камаяди, лекин боғланиш қияликда амалга ошади ва очилувчи горизонтнинг баландлиги h=Hy-hc (hc–тушгич ичидаги трасса майдони баландлиги) катталикка камаяди.
Ишчи горизонтларни капитал ташқи траншеялар билан очиш тоғли карьерларга ҳос. Юқорида жойлашган поғоналарни ошиб борувчи тарзда қазиб олиш кераклиги сабабли коннинг тепалик қисмининг барча горизонтлари карьернинг қурилиш даврида очилади. Юқори горизонтлар учун йўлнинг қиялиги 100-120 промильга етади, пастки горизонтларда эса 70-90 промильга камаяди. Агар қияликнинг узунлиги йўл қўйса, трассанинг бурумлари уларнинг сонини қисқартириш мақсадида уларнинг сонини 2-3 горизонт оралиқда жойлаштирилади.


Расм 14.4. Тоғликда тугунли трассанинг боғланиш нуқталари схемалари
Автомтранспортдан фойдаланиш тушгичларнинг сони ва жойлашуви кўп ўзгаришига боғлиқ бўлади ва транспорт аълоқалари кон ишларининг ривожланиши билан кўп ўзгаради. Очишнинг бир текисдаги схемалари кон ишларининг чегараланган даври учун ҳос – “очиш босқичлари”. Очиш босқичи ишчи горизонтларнинг контурларининг анча ўзгариши билан характерланади ва ташиш хажми ўзгариши билан характерланади. Лойиҳалаштиришда очиш босқичининг тахминий катталиги 2-5 йилга тенг.
Очувчи трассаларнинг охирги схемаси алоҳида “очиш схемалари” учун рационал очиш схемалари варианталарини танлаш билан аниқланади ва шундан кейин уларнинг кетма-кетлигининг энг яхши тартиби аниқланади.
Очувчи трассалар схемаларини ҳосил қилиш йўлларни трассалашни, ташиш масофасини аниқлашни ва транспорт ишининг катталигини, алоҳида трассалар орасида ишчи горизонтлардан юк айланмаларини тарқатишни, йўлларни қуриш учун кон ишлари хажмини аниқлашни ва очиш схемасини ҳосил қилиш ва ўзгартиришни ўз ичига олади.
Автомобиль йўлларини трассалаш қуйидаги ўзига ҳосликларга эга бўлади: карьернинг ҳар қандай оралиқ ва охирги контурларида трассаларни ўтказиш техник жиҳатдан мумкин; автомобиль йўллари сони, шунингдек вақтинчалик йўллар уларнинг ўтказиш қобилиятига деярли таъсир қилмайди; трассаларнинг сони ва жойлашуви биринчи ўринда ташиш масофасини қисқартириш масаласи билан боғлиқ.
Шу ўзига ҳосликлар билан қоидага кўра карьер майдонининг бутун майдонини очиш имкониятини текширмасдан турли юк нуқталарини жойлаштириш мумкин.
Асосий автомобиль йўлларини трассалаш кон ишлари режаларида амалга оширилади, улар очиш босқичларига мос келади. Трассалашнинг асоси сифатида қуйидагилар ҳизмат қилади: олдинги босқичнинг очувчи трассалари схемаси, қабул қилиш-ташиш иншоотлари жойлашуви ва карьердан мумкин бўлган чиқиш йўллари, асосий йўлларнинг горизонтларга уланиш нуқталарининг жойлашуви, очиш ва қазиш ишлари хажми билан кон ишлари режалари.
Ташқи траншеядан тушгичларга уланиш нуқталари иккала борт бўйича ўтказиш керак, агар ҳолат имконият берса. Карьернинг ишчи бўлмаган бортида трассанинг тўғри нуқталари (тугунларсиз) одатда имкон қадар катта узунликда ўрнатилади, бу бортларнинг қўшимча очилишини олдини олиш, трассани узаштиришни ва ҳаракатланиш ҳолати ёмонлашишини олдини олиш мақсадида қилинади. Ишчи ва вақтинча ишчи бўлмаган бортларда тугунлар поғона майдонларида жойлашади, шу сабабли трасса кўп бурулишларга эга бўлиши мумкин.
Трассанинг ишчи горизонтларга уланиш нуқталари очиш босқичида кон массаси турлари бўйича транспорт ишини камайтириш учун ўрнатиш керак. Турли узунликдаги трассаларнинг уланишида S1ва S2поғона ва унинг майдонига боғланишда рационал масофа Х1(м) ишлар фронти бошидан трассанинг боғланишидан биринчи нуқтагача қуйидагича бўлади:
Х1=0,5(Lф.у+S2-S1) (14.1)
Бунда, Lф.у –поғонанинг ишлар фронти узунлиги, м.
Шу кўринишда иккинчи нуқтанинг уланиш ҳолати аниқланади.
Қоидага кўра, трасса ҳолати ва горизонтдаги трансорт ишини оптималлаштиришнинг имконияти йўқ. Бунга сабаб, тушгичлар бўйича умумий юк айланмаси алоҳида горизонтларга қараганда анча катта, биринчи ўринда тушгичларнинг ҳолати оптималлаштирилади. Шу сабабли йўлларнинг нуқталари ҳолати ўрнатилади, улар юзага боғланган бўлади, ва трассалаш шу майдонлардан ишчи горизонтларга қараб йўналишда амалга оширилади.
Тушгичларнинг уланиш нуқталаридан ишчи горизонтларга бўлган бирламчи боғланиш масофаси (тушгичлар орасидаги масофа) 150-200м дан 500-700м гача оралиқда таналанади, кейин эса рационал бўлмаган вариантларни чиқариб ташлашади.
Тушгичлар орасидаги юк айланмасини тарқатиш транспорт ҳаражатларини камайтириш билан амалга оширилади. Мураккаб тузулишли ётқизиқларни қазиб олишда очишнинг унча катта бўлмаган босқичларида қабул қилиш нуқталарининг катта сонларида юк айланмаларини чизиқли дастурлаш йўли билан тарқатиш мумкин.
Очиш схемаларига боғлиқ бўлган кон ишлари хажми траншея контурлар бўйича трассалашдан кейин ўрнатилади, улар транспорт аълоқаларини инобатга олмасдан бажарилади. Транспорт бермалари ва тушгичларни жойлаштириш учун бортнинг қўшимча очилиши амалга оширилади, бутунликлар қолдирилади ёки шу усулларнинг комбинацияси амалга оширилади. Вақтинчалик тушгичларнинг мавжудлигида тушгичдан пастда жойлашган фойдали қазилма кейинроқ қазиб олинади, ёки юқорида жойлашган қопловчи тоғ жинслари олдинроқ қазиб олинади. Транспорт бермалари ва тушгичларни ўрнатишнинг рационал усуллари вариантлар бўйича харажатларнинг таққосланиши билан аниқланади.
Очишнинг аниқ схемаси учун жорий транспорт харажатлари автомобиллар ва йўлларни сақлашга бўлган харажатлар билан кўрсатилади. Уларни камайтириш мақсадида имкон қадар кўпроқ очувчи кон лаҳимлари ўтилади ва қопламаси яхши йўллар ҳосил қилиш, шунингдек уларни ўзгартириш керак. Лекин бу кон-капитал ва қурилиш харажатларининг кўпайиши билан боғлиқ.
Конни очувчи трассаларининг оптимал тизими турли сифатдаги йўлларни ҳосил қилиш, уларни сақлаш ва ўзгартиришга бўлган ҳаражатлар билан таққосланади. Биринчи ўринда очишнинг биринчи схемаси учун схемаларнинг қурилиш варинтлари ва фойдаланиши кўриб чиқилади, кейин эса уларнинг иккинчи босқичга ўтиши учун схемалари кўриб чиқилади.
Кўпинча бир нечта очувчи трассалар схемаларини ҳосил қилиш мумкин, улар иқтисодий жиҳатдан бир бирига яқин бўлиши керак. Очиш тизимининг охирги танлови технологик, геологик ва бошқа факторларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Шунинг натижасида очиш схемасининг босқичли ўзгартирилиши усули аниқланади.

Download 121,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish