Очувчи поғоналардаги панеллар кенглиги Ш


Қазиб олиш тизими параметрлари



Download 121,07 Kb.
bet3/14
Sana21.02.2022
Hajmi121,07 Kb.
#23441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
таржима 14,1-18,6

14.3. Қазиб олиш тизими параметрлари
Бўйлама қазиб олиш тизимларида катта қалинликдаги ётқизиқларни қазиб олишда ишлар фронтининг узунлиги битта қазиб олиш поғонасида кесувчи траншеянинг узунлиги билан аниқланади, бу кўрсаткич одатда карьер майдонининг 0.4-0.6 узунлигини ташкил қилади. Карьернинг қазиб олиш ишларининг умумий узунлиги шу ҳолатда поғонадаги ишлар фронти ва қазиб олиш поғоналари сони билан аниқланади.
Бўйлама қазиб олиш тизимларида кам қалинликдаги ётқизиқларда поғонадаги қазиб олиш фронти узунлиги кесувчи траншеянинг майдони узунлиги билан Lф.у (м)аниқланади, бу траншея Lэ.б узунликдаги экскаватор блоки ичидаги ётқизиқни қазиб олиш вақтида tэ.б (ой) ўтилади (расм 14.5, а):
Lф.у=сQэ.мtэ.б/Sт, (14.2)
Бунда, с – траншея ўтишда экскаваторнинг унумдорлиги пасайиши коэффициенти (автомобиль транспортида с=0,75-0,8); Qэ.м – олдинги забойдаги экскаваторнинг унумдорлиги, м3/ой; Sт-кесувчи траншеянинг кўндаланг кесим юзаси, м2;
Sт=(b+Hyctgα)Hy,
b – кесувчи траншеянинг туби кенглиги, м; Ну – поғона баландлиги, м; α – поғона қиялик бурчаги, даража.



Расм 14.5. Кичик қалинликдаги ётқизиқларни қазиб олишда бўйлама қазиб олиш тизимларида қазиб олиш фронти узунлигини аниқлаш схемаси
Экскаватор блоки чегарасида фойдали қазилмани қазиб олиш вақти кесувчи траншеяни ўтишда ётқизиқ бўйича қуйидагини ташкил қилади, ой:
tэ.б=Lэ.б(M-b)Hy/Qэ.м, (14.3)
бунда, М – ётқизиқ қалинлиги, м.
(14.3) ни инобатга олган ҳолда (14.2) дан битта поғонадаги ишлар фронти узунлиги, м:
Lф.у=сLэ.б(М-b)/(b+Hyctgα) (14.4)
Қопловчи тоғ жинсларида кесувчи траншеяни ўтказишда (14.3) ва (14.4) формулалари суръатида (М-b) ўрнига М катталиги бўлиши керак.
Карьернинг қазиб олиш ишларининг умумий узунлиги Lф.и Lф.у катталиги билан ва мумкин бўлган қазиб олиш поғоналари сони билан nу.ианиқланади (расм 14.5, б). Lо=Lэ.б+L`фкатталиги.L`фмасофаси Lф.у масофаси каби аниқланади (формула 14.4), лекин траншеянинг борти (М-b) катталиккамас ёки М катталигигамас, балки Шо масофасига очилади (расм 14.5, б). Шундай қилиб:

(14.5)


Қазиб олиш фронтининг умумий узунлиги эса, м

(14.6)


Кўндаланг ва кўндаланг-бўйлама қазиб олиш тизимиларида поғонадаги қазиб олиш фронти узунлиги ётқизиқнинг қалинлигига боғлиқ, қазиб олиш поғоналари сони эса nу.и=Lэ/(Шр.пуctgα).
Блокнинг минимал узунлиги экскаваторнинг хавфсиз иш ҳолати билан аниқланади (50-70м) ва шунингдек керакли портлатилган кон массаси билан таъминлашга боғлиқ. Экскаватор блокининг нормал узунлиги автосамосвалларнинг алмашинув ҳолатига боғлиқ ва бурғуланувчи ва раҳира ишчи блокларининг борлигига боғлиқ.
Қазиб олиш-бўшатиш ишларининг концентрацияси экскаватор блокларининг минимал узунлигини қисқартириш ҳисобига кон ишларининг чуқурлашишини таъминлашга ёрдам беради (20-30м/йил) ва конни қазиб олишни тезлаштиришга ёрдам беради.

Расм 14.6. экскаватор унумдорлигининг киргич кенглигига А боғлиқлиги:
1 ва 2 – мос равишда ЭКГ-5 ва ЭКГ-8И экскаваторлари

Панель блокининг кенглиги қўлланиладиган экскаваторнинг ишчи параметрларига ва автосамосвалнинг юклатишга ўрнатилишига боғлиқ. Юмшоқ тоғ жинсларини қазиб олишда панель блокининг унча катта бўлмаган кенглиги ҳосдир (киргич), бу кўрсатгич (0.7-1)Rч.у га тенг, шу ўринда бурилиш бурчаги камаяди ва экскаваторнинг цикли давомийлиги қисқаради, асосан автосамосвалларнинг поғонадаги халқали ҳаракатларида (расм 14.6).


Қоясимон ва ярим қоясимон тоғ жинсларини қазиб олишда панель блокининг кенглиги портлатилган тоғ жинси уюми кенглигига ва автосамосвалларнинг ҳаракатланиш ҳолатларига боғлиқ. Автомашиналарнинг очиқ ҳаракатида блок кенглиги шундай бўлиши керакки, бунда уюмни фронт бўйлаб икки-уч экскаватор киришида олиб бўлиниши керак. Автомашиналарнинг поғона фронти ичида маятникли ҳаракатланишида уларнинг экскаваторга халқали келиши ёки жуфт жойлаштириш қазиш-юклаш ишлари кенг киргичлар билан олиб борилса осон амалга оширилади (уюмнинг тўла кенглигига), бунда бурилишнинг керакли кенглиги 20-25м ни ташкил қилади. Шу ўринда автосамосвалларнинг юклашга хавфсиз келтирилиши таъминланади ва экскаваторларнинг унумдорлигини ошириш имконияти пайдо бўлади, кон массасини қазиб олишга тайёрлаш яхшиланади.
Ишлар фронтининг кечишининг унча катта бўлмаган тезлигида ишчи майдоннинг унча катта бўлмаган кенглигига эга бўлиш керак, шунга кўра очиш ишларининг ўтувчи хажмларини қисқартириш учун панель блоклари кенглиги ҳам чегараланади.
Ишчи майдонларнинг минимал кенглиги (расм 14.7, а) қуйидаги формула билан аниқланади (13.10). Юмшоқ тоғ жинсларида у 25-30м ни ташкил қилади, қоясимонда эса 40-60м.
Темирйўл транспортидан фойдаланишдаги каби ишчи майдоннинг ҳисоб кенглиги (расм 14.7, б) (формула 13.12) қўшимча равишда ЛЭП ўрнатиш чизиғини ўз ичига олади ва шунингдек заҳира панель блокини ҳам, шунингдек кўп қаторли қисқа секинлаштирилган портлатишда портлатиладиган блок кенглиги кенгайтирилганлиги билан ўрнатилади. Қоясимон тоғ жинсларида бу кўрсаткич 75-80м ва ундан юқорини ташкил қилади.




Расм 14.7. ЭАО ва ЭАР мажмуаларидан фойдаланишда ишчи майдонларнинг кенглигини аниқлаш схемалари

Горизонтни кесувчи траншеялар билан тайёрлаш вақти ва шу билан эришиладиган кон ишлари чуқурлиги п.11.4 ҳолатда кўрсатилган кўрсаткичлар билан аниқланади. Катта узунликдаги кесувчи траншеяларда уларни ўтиш ва бортни очиш бир вақтда бир нечта блокларда амалга ошириш маъқул, улар траншея узунлиги бўйича ажратилади. Алоҳида блокларга транспорт кириши вақтинчалик траншеялар ўтиш билан амалга оширилади.


Пастки поғоналарни очиш ва тайёрлашга керали ишлар фронтининг бориши ётқизиқнинг ётиш бурчагига ва кесувчи траншеяни ўтиш ҳолатларига боғлиқ. Траншеяни бутун забойлар билан ўтишда керакли силжиши юқорида кўрсатилган (расм 14.5, б). Траншеяни қатламли ўтишда фронтнинг керакли силжиши, м:
а=0,5Ну(3ctgα+ctgβ)+b+T+x, (14.7)
бунда, α – поғона қиялик бурчаги, даража; b –траншея туби кенглиги, м; Т – транспорт йўли кенглиги, м; х – уюм учи кенглиги, м.
Ётқизиқнинг осилган ёни бўйлаб кесувчи траншеяни қаватли ўтиш қия ётқизиқларда поғона баландлиги 15-20м бўлган поғоналарда ўтиш маъқул. Бу фойдали қазилманинг йўқотилиши ва сифатсизланишини камайтиришга ёрдам беради.
Горизонтларни кесувчи котлованлар билан тайёрлашда қия траншеяни ўтишдан кейин экскаватор котлован ўтишни амалга оширади, кейин у бир нечта экскаваторлар билан барча томонга кенгайтирилади (расм 14.8). керакли ишчи майдонни ҳосил қилгандан кейин пастки горизонтда қия траншеяни ўтиш имконияти бўлади ва бу ерда биринчи котлованни ўтиш имконияти бўлади.
Кон-тайёрлаш ишларини ташкил қилиш L=f(T) графикларида кўрсатилган (расм 14.8), бунда котлованни қуриш тўғри тўртбурчаклар билан кўрсатилган, қия траншеяларни ўтиш эса ва котлованларни кенгайтириш – қия тўғри чизиқлар билан. Графикдан кўринишига кўра горизонтни тайёрлаш вақти қуйидагини ташкил қилади (ой):
Очувчи кон лаҳимларининг тугунли трасса формасида (расм 14.8, а):
(14.8)
Очувчи кон лаҳимларининг оддий ёки спиралли трассасида (расм 14.8, б):
(14.9)
Бунда, q – оралиқ горизонтлардаги кесувчи котлованларнинг орасидаги горизонтал бўйича масофа, м; lт – трассанинг оддий формасида қия траншеянинг горизонтга уланиш майдони кенглиги, бунда траншеяни тескари йўналишда ўтиш имконияти бўлади, вақтинчалик тушгичларда – автомашинларнинг бурилиши учун бўлган майдоннинг кенглиги , м (lт=25-40м); f –кесувчи котлованнинг кенглиги, м (f=40-50м); b –вақтинчалик тушгичнинг кенглиги, м (30-35м).
Кўндаланг қазиб олиш тизимларида қазиб олиш поғонасида битта экскаватор жойлаштирилганда фронтнинг силжиш тезлиги (м/йил):
vф.п=Qэ.н/(НуМ), (14.10)
бунда, Qэ.н - қазувчи экскаваторнинг унумдорлиги, м3/йил.


Download 121,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish