шовқин даражаси қийматлари (СанПиН-0065-96), турар жой қу-
рилишлари ҳудудида инфратовуш ва паст частотали шовқиннинг
йўл қўйиладиган даражаси белгиланган.' Гидрометеорология ва
табиий муҳитни назорат қилиш бўйича давлат комитети қуйида-
гиларни ишлаб чиққан: ҳавони муҳофазалаш чора-тадбирларини
келишиш, экспертизадан ўтказиш ва лойиҳавий ечимлар бўйича
атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришга рухсатнома-
лар бериш тўғрисвдаги йўриқнома; корхоналарнинг атмосфера
чиқиндиларидаги зарарли моддалар концентрациясини ҳисоблаш
методикаси, «Ноқулай метеорологик шароитларда чиқиндиларни
тартибга солиш», атмосферанинг ифлосланишини ҳисоблашнинг
унификациялашган дастури (эколог-1992й.-ЦНИИ-проект).
Республикада табиатни муҳофазалаш,
табиий ресурслардан
рагшонал фойдаланиш ва қайта ишлаб чиқариш бўйича бутун
масъулият Давлат табиатни муҳофаэалаш қўмитасига юклатилади.
Ўзбекистон табиатни муҳофазалаш қўмитаси қошида атроф-
ни муҳофаза қклиш муаммсшарини чуқур таҳлил қилиш ва улар-
ни ҳал этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш
учун олимлар,
жамоат ва давлат арбобларидан иборат жамоатчилик кенгаши
1
.
1
ШКШ
1
этилган. Давлат қўмитасининг асосий вазифалари қуйи-
дагилардан иборат:
1. Атроф-муҳитнинг ҳолати ва фойдаланиш устидан давлат
назорати, шу жумладан, табиатни муҳофазалаш
нормаларини бу-
зувчи саноат объектларини қуриш ва ишлатишни ман этиш ҳуқу-
қи берилган.
2. Вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш,
табиатдан фойдаланиш соҳасияа ягона илмий-техник сиёсат иш-
л а б
чиқиш ва ўтказиш.
3. Экологик нормативлар, қоидалар ва стандартларни
таслиқлаш.
www.ziyouz.com kutubxonasi
4. Янги техника ва технология, шунингдек корхоналар қури-
лиш лойиҳалари ва реконструкцияси бўйича давлат
экологик экс-
пертизасини ўтказиш.
5. Моддаларни атмосферага чиқаришга, чиқиндиларни йў-
қотишга, сувдан фойдаланишга, атмосфера ҳавосини ишлатишга,
ерларни ажратишга, аҳолини экология бўйича
тарбиялашга рух-
сатномалар бериш.
6. Табиатни муҳофаэалаш бўйича халқаро ҳамкорликни ре-
жалаштириш ва амалга ошириш.
Табиатни муҳофазалаш қонунини бузганлик учун жавобгар-
лик табиатни муҳофаза қилиш қонуни бузиш оқибатлари ва таби-
ий муҳитга зарар етказишдан иборат бўлиб, айбдорларга нисбатан
мажбурий чоралар кўрилади.
Табиатни муҳофаза қилиш қонунини бузганлик учун қуйи-
даги чораларни қўллаш кўзда тутилган:
- моддий-айбдорларга нисбатан жарима солиш.
Табиатни
муҳофаза қилиш қонуни бузган шахсларга нисбатан қўлланилади.
- маъмурий-огоҳлантириш, жарима, етказилган зиённи бар-
тараф этиш, маълум бир турдаги фаолият билан шуғулланишдан
маҳрум этиш
- жиноий жавобгарлик-Ўзбекйстон Ресгтубликасининг Жи-
ноят кодекси билан тартибга солинади (1,4,8 йилгача озодликдан
маҳрум қилиш). Табиатни муҳофаза қилиш қонунларини бузган-
лик
учун жавобгарлик, бу қонунни бузиш оқибатлари ва табиий
муҳитга зарар етказишдан иборат бўлиб, айбдорларга нисбатан
мажбурий чоралар кўрилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
1.6. Ташқи муҳит
омиллари ва уларнинг
организмларга таъсири
Ташқи
муҳит билан
ўзаро
боғланмаган ва
унинг таъсирида
бўлмаган тирик организмларнинг
ҳаётини тасаввур этиш мумкин
эмас. Ташқи муҳит омиллари жон-
ли организмларга уч хил: минимал, оптимал ва максимал даража-
да таъсир этади. Сайёрамизда жонли организмлар ўзларининг ри-
вожланиш тарихида 4 та яшаш муҳитини ўзлаштирадилар; Сув
муҳити (жонли организмлар шу муҳитда пайдо бўлади); қуруқлик,
ҳаво, тупроқ муҳити ва махсус яшаш муҳити
- бу жонли органи-
змларнинг ўзлари бўлиб, улар бошқа организмларда (паразит)
ҳаёт кечирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: