Ўрамоқ, тўсмоқ.
Бир текис, зич холатда чегараламок.
Атрофни девор янглиғ калин наъматак
ўраб олган
(А. Кўчимов. Бир жуфт олма). Бирок дарвозани девордек
тўсиб
турган
навкарлар унга йўл бермадилар (П. Қодиров. Юлдуз-
ли тунлар). Навкарлар яна девордек бўлиб, дарвоза йўлини
тўсиб олган
эдилар (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Ўткир ака
узоқда, ўнг томонимизни ердан осмонга довур девордай
тўсиб
ётган
ҳайбатли Ҳисор тизма тоғларига бирпас тикилиб колди
(А. Кўчимов. Қовурдок). Чўл ўртасини девордек
тўсиб
ўтган
дўнгни ошиб ўтганимиздан кейин йўл гавжум бўлиб қолди
(С. Ахмад. Чўл бургути).
2
.
Оқармоқ, оппоқ бўлмоқ.
Чарчок, қўрқув, ғазабдан ран-
ги ўчмок ёки одатдаги рангдан бошка тусга кирмоқ; туйғудан
маҳрум,
ҳиссиз.
Дадасининг девордай
оқарган
сўлғин юзини, кўрқув чўкиб
аянчли жавдираб турган маҳзун кўзларини кўрганида бонунинг
ўпкаси тўлиб, «қулт» этиб ютинди (О. Ёкубов. Улуғбек хази-
наси). Унинг важохатидан одам
кўрккулик, ранги девордай
оқарган,
оппок кошлари тагидаги кўкимтир кўзлари кон талаш-
ган (О. Ёқубов. Кўҳна дунё). Ғуломжон ёқаларини ушлаб, фақат:
«Э, тавба! Э, тавба!»гина деяр, марҳамат, ҳакиқат тилагандек
ғамгин, эзгин бокиш билан гох девордек
ҳиссиз
Соли Совуқка,
гоҳ калтакесакдек совук Жуман Писмиққа термилар эди (М. Ис-
моилий. Фарғона тонг отгунча). Ўзинг-чи, нега ўзинг индама-
68
www.ziyouz.com kutubxonasi
динг? - деди Зумрад ранги деворлек
оқариб
(Э. Усмон. Тузок).
Ранги девордай
оппоқ
бўлиб, кўли кўксида, ярим букилганича
мени кузатиб колди (С. Кокилов. Жахли тез одам).
Д Е Н Г И З
ДЕНГИЗДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, МИСОЛИ, ЯНГЛИҒ)
!.
Тўлқинланмоқ, чайқалмоқ, гувулламоқ.
Кўп сонли одамлар
тўдасининг, оломоннинг маҳобатли ҳаракати, шонкин-сурони,
шунингдек, алғов-далғов, нотинч ҳаёт ҳакида.
Денгиздай
тўлқинлаётган
бир неча минг кишилик оло-
мон адолатга ташна эди (П. Қодиров. Шоҳруҳ ва Гавҳаршод).
Шаҳарнинг машҳур Хон Маржон карвонсаройи рўбарўсидаги
сайҳонлик игна ташланса ерга тушмайдиган даражада одамга
тўлиб кетган, денгиз мисоли
тўлқинланарди
(М. Али. Улуғ сал-
танат). Халқ денгиздай
чайқалди,
ҳали эна сути оғзидан кетма-
ган бу бола кандай каромат кўрсатаркин деб, минглаб кўзлар
унга кадалди (Б. М. Али. Кўктўнлилар). Денгиздай
чайқалиб
турган оломон ҳар томондан ёпирилиб келиб, миршаблар
маҳкамасини қуршаб олди (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё).
Устознинг бошига сиртмок ташланди, аммо шу пайт ҳамон
денгиздай
гувуллаган
оломон узра яна ўша илоҳий овоз янгра-
ди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё). Давлат майдонини зир титратган
ноғоралар гумбури, осмону фалакни ларзага келтирган кар-
най садолари тиниб, денгиздай
гувуллаган
оломон бирдан сув
куйхандай жим бўлди (О. Ёқубов. Кўҳна дунё). Ҳарҳолда шу
нарса аник бўлмоқдаки, ...инкилобий талотўплар даврида дунё-
га келган истеъдодли кишиларнинг денгиз янглиг тинимсиз
чайқалиб турган
ҳаётдан ўз ўринларини топишлари ва, айниқса,
ижод билан шуғулланишлари қийин кечар экан (Н. Каримов.
Муҳаммадшариф Сўфизода).
2.
Поёнсиз, беҳудуд, кенг,
катта, тугамайдиган.
Сув омбори дегани денгиздай
поёнсиз,
чайкалиб ётарди.
(М. Ҳазратқулов. Кўккўл). Шукронаки, ўзгаларнинг, нафчил
мухлисларнинг шукронаси билан кўшилиб, хирмон бўлиб, дарё-
дай мўл, денгиздай
беҳудуд
афсонага айланади (М. М. Дўст.
Лолазор). Саҳройи ўзбекман, толеим кулиб, Муқимман, ўз юр-
тим билан хаётман. Ва лекин, дунёда шамолдай елиб, Денгиз-
дай
кенг
калбни ахтарган зотман (А. Орипов. Денгизга). Унинг
сахийлиги шундаки, денгиздек бир бойликка кўзи тушса ҳам,
ундан хомтама бўлмайди, лекин кўлида малҳами бўлса-ю, яра
кўрса, уни ҳеч аяб ўтирмайди (С. Олим. Меҳр ва мурувват -
миллий фазилатимиз).
69
www.ziyouz.com kutubxonasi
Д О В У Л
ДОВУЛДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, ЯНГЛИҒ)
Елмоқ.
Шиддат билан, ўта тез ва жахд билан харакат килмок.
Тиш-тирноғигача куролланган юзлаб отликлар довулдек чўл
багрини тилиб,
елиб боришмоқда
(Ғ. Каримий. Наршах калъаси).
Ёғий довул янглиғ бостириб келаётган асно оқимга карши
чикмокликдин ўзга чора бўлғайми (Э. Самандар. Султон Жало-
лиддин). Довулдай
елганинг елган-т
, Аэочка, - дерди Мария
Власовна зорланиб, - худо ярлақаб, битта-яримтани яхши кўриб
колсанг, балки сал куйилармидинг (А. Мухтор. Бўронларда бор-
дек халоват). Кўзлари, ҳозирок, хозирок... ортга кайтиш, ортга
кайтиш... наинки кайтиш, довулдай уйига кириб бориб аёли-
нинг сочидан отнинг думига боғлаб чикиш иштиёкида ёнди
(Ш. Бўтаев. Қора туман).
Д О К А
ДОКАДАЙ
Оппоқ: оқармоқ.
Қўркув, ғазаб каби хиссий холат натижаси-
да оқ рангда бўлмоқ ёки одатдаги рангдан бошка тусга кирмоқ.
Асосан, одамнинг юэи хақида.
Домла Шомуродов қалт-қалт титраб ўрнидан турмоқда,
унинг дағал, ялпок юзи, кўллари докадай
оқариб кетган эди
(О. Ёкубов. Диёнат). Ойнадан термулиб сочингни силайман,
Юзингдан ўпаман докадек
оппоқ
(М. Юсуф. Туғрукхона). Э, ке-
чирасиз доктор, - Ҳатамжон Мирсидикни кўриб колиб, докадек
юзига кон югурди (У. Умарбеков. Ҳаёт кўшиғи). Онам яна нима-
лардир дедилар-у, овозлари чикмади. Ранглари докадай
оқариб
деворга суянганча оркалари билан сирғалиб тушиб, хушдан кет-
дилар (X. Дўстмухаммад. Беозор қушнинг карғиши). Юзи до-
кадай
оқариб кетган
Малик муаллим бир култум сув ичганидан
кейин аранг кўзини очди (А. Кўчимов. Ок каптарлар ороли).
Do'stlaringiz bilan baham: |