Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

г и л о с
ГИЛОСДАЙ(КАБИ)
Қизил,
қип-кизил. Асосан, лаб хақида.
Дилдор гилосдай 
қизил,
чиройли лабларига ёйилган табас- 
сум билан бошини силкиди (Ойбек. Навоий). Гилослай бир лаб- 
дан бўса олгунча, Баьзан бир йигитлик кетади увол (Ғ. Ғулом. 
Ёз). Она бағрида хам оташда куйиб, Гилосдек лаблари курғаб 
зиёда, Нажоткор сийнага бошини кўйиб, Жон берган гўдаклар 
йўқми дунёда? (Ж. Камол. Нажот майдони). Олтинранг сочла- 
ри елкалари узра сочилиб кетган, қайрилма килрикли кўзларини 
очиб юмганда гилосдай 
қизил
лаблари ўз-ўзидан жилмайиб 
кўядиган қўғирчоққа, очиғи, хаммамизнинг ҳавасимиз келди 
(М. Ҳамидова. Уйинчоқдан уялманг).
Г У л
(МИСОЛИ) ГУЛДАЙ (КАБИ. СИНГАРИ. ЯНГЛИҒ)
!. 
Яшнамоқ, очилмоқ.
Бениҳоя чирой очмок, гўзаллашмоқ.
Ҳаёт гулдек 
яшпаб
борар кун сайин, Мен хам энди олис- 
ларни кўзлайин (С. Ҳаким. Олис юлдуз). У тонгда очилган гул 
янглиғ 
яшнаб
ўтирган Маъсудага ўғринча қараб кўйди, хо- 
лос (Ёшлик). Мана ҳозир гулдек 
очилган,
етилган киз шу тонг 
палласида қайси йигитнинг эшигини қоқади-ю, қўлига қоғоз 
тутказади (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Салим ота, - деб муро- 
жаат қилди, - келинимиз сизнинг паноҳингизда гулдай 
очилиб
кетибдир. Кўриб сизга ихлосим ортди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва 
Акбар). Аллохим, ҳайратдан айирма мени, Бенасиб килмагин 
ифтихорингдан. Ҳавас ғунчалари гулдек 
очилсин
(А. Орипов. 
Ҳикоят). Шунда чиройли Ойгул 
Яшнаб
мисоли бир гул, Ундан 
бир сўрок килди, Тарашадай қоқ қилди (Ҳ. Олимжон. Ойгул би- 
лан Бахтиёр).
2. 
Нафис, нозик,
чиройли, гўзал.
Кўзимдан кетмас хеч нозик адоси, Сухбати, ўлани, савти- 
садоси, Кўлдай тиниқлиги, селдай шўхлиги, Гулдай 
нафисли-
59
www.ziyouz.com kutubxonasi


ги... бўлдим гадоси (Миртемир. Кўнглим). Бирок Клара Жамо- 
ловна кутилмаган бир чакконлик билан оппоқ момик кўлларини 
Музаффарнинг бўйнига ташлади-да, гулдай 
нозик,
ним пушти 
ёнокларини унинг пальтосига ишкаб, ўкириб юборди (О. Ёкубов. 
Оқкушлар, оппок қушлар). Ҳозиргина гулдай 
нафис
туйғулар 
ичида юрган Бобурга ўлим хабари шу гул орасидан чиқкан илон 
бўлиб туюлди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Севгилим, Севги- 
лим, Огрийди дилим. Жоним оғрийверар сизни ўйласам. Гулдай 
юзингизни силар энди ким? Мени эслармисиз-йўқми ўшал дам 
(М. Юсуф. Мактуб).
3. Ёш, навкирон; файзли, обод.
Гулдай умрлари хар замонда бир келиб кетадиган эрнинг дас- 
тидан хазон бўлаётгани, айниқса, фарзанд кўрмай ўтаётган ёш 
хотинлари учун дахшатли фожиа эканини Акбар уларнинг дил 
ёриб йиғлаб гапирган пайтларида билиб колади (П. Қодиров. 
Ҳумоюн ва Акбар). Гулдай умринг кулдай тўзиб кетмокда, Ким- 
ни кутиб ёшинг киркдан ўтмокда (М. Юсуф. Айт). Айниқса, 
онасининг қутқуси билан босган кейинги кадами - гулдай бир 
қизини олтмиш уч яшарли кекса ит ялоғига келтириб ташлаши -
мойи тугаган жинчирок сингари лип ёниб, лип ўчиб турган умр 
чироғини биратўла ўчирди-кўйди (М. Исмоилий. Фарғона тонг 
отгунча). Билки, энди Яхшибоевнинг сарик чақалик кадри йўқ, 
бугун мени бўшатишди, эртага сени бўшатишади, ғорат де- 
гин, болам, паторат бу, гулдай рўзғоримиз шундайин тарка-аб 
кетса-я!.. (М. М. Дўст. Лолазор). Сайхун сохилида кўчманчилик 
килиб юрган Барокбек ботир Ясси ва Сиғнок шаҳарларини забт 
этиб, шахар тенарагидаги гулдай қишлоқларни талон-торож 
қилган эмиш (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Ўзларининг гулдек 
ватанлари бўлиб, бегона юртларда дарбадар, сарсон-саргардон 
бўлсалар!.. (Шукрулло. Тирик рухдар).
4. Жуда яхши, ҳар жиҳатдан маъкул. Иш-ҳунарга нисбатан.
Йигитнинг кўлида гулдай хунари бор экан, бўйдок экан, уй-
жойи тайин экан (Ойбек. Қутлуғ кон). Гулдай хунари бор-а, 
аммо чолга пўлат сандикларни кандай очиши-ю, кулфларни 
қандай усталик билан бузишини айтсинми? (Т. Малик. Шайта- 
нат). Қўлимда гулдек хунарим бўлса, умр бўйи хизмат киламан 
десам, ҳоким кўнмасмикан? (М. Қориев. Спитамен). Бўлмаса, 
Шеркўзи гулдай хунари — ўкитувчиликни ташлаб таксичиликка 
ўтармиди! (М. Очил. Солдат ови).


Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish