Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

сайраб
турса хам, сўкиб-сўкиб аранг 
«уч» кўйиб беради (С. Сиёев. Ой бориб, омон келинг). Сарсон 
тоға яна булбулдай 
сайраб,
сўзни бошладилар (С. Сайхон. Юрт 
соғинчи). Авазхон гулдай жайнаб, булбулдай 
сўйлаб
, тароккос 
бойлаб... подшони хурмат килиб, бир сўз деди (Қундуз билан 
Юлдуз). Бугун ёшларимизнинг чет тилларда булбулдай 
сай-
раимаринп
кўриб, хам хавас киламиз, ҳам ўзимизнинг «тил- 
сизлик» туфайли бошимизга тушган кунларни эслаб ўкинамиз 
(Э. Воҳидов. Уч соковнинг саргузашти). Ассалому алайкум, ака- 
жон. Соғлиқларингиз, ишларингиз яхшими, акажон? - деди у 
уйга киришим билан булбулдай 
сайраб
(А. Жўраев. Ажабсан- 
да). Қизлар ҳозиргина булбулдай бийрон 
сайраётган
Ҳалимага 
тушунмасдилар (А. Мамарасулов.Телба мухаббат).
К У Л О Қ
БУЛОК (СУВИ)ДАЙ (КАБИ, ЯНГЛИҒ, СИНГАРИ)
1. 
Қайнамоқ, оқизмоқ, отилиб чиқмоқ,
мўл-мўл юзага кел- 
мок.
Булоқдай 
қайнаб,
шариллаб отилиб чиккан кон хамма 
ёғини алвон рангга бўяди (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Ле- 
кин бу насиҳатлар мавлононинг кулоғига кирмас, кўз ёшларини 
булоқдай 
оқизиб,
нола чеккани-чеккан эди (О. Ёкубов. Улуғбек 
хазинаси). Қачонки, ижодкор калби сокин бўлса, ундан етти 
ухлаб тушга кирмаган сатрлар булоқдек 
отилиб чиқади
(Т. Му- 
род. Момо Ер қўшиғи).
2. 
Тошмоқ, қайнамоқ.
Инсоннинг рухий-ҳиссий холатлари 
хакида.
Дунёда ягона Ватаним онам - Меҳрим 
тошар
булоқдай 
сайр чоғида (М. Туробова. Тошкент оқшомлари). Ўзлари ҳам 
бахордай кувнаб, булокдай 
қайнашади
(Р. Файзий. Ҳазрати 
инсон). Булоқдек 
қайнаб
ётсам, Сочингни ўйнаб ётсам, Ҳеч ким 
халал бермаса, Кўзингни ўйлаб ётсам (И. Мирзо. Куйганёрда 
ёзилган шеър). Хотирангда изтироблар кайнар булоқдек, Кеча- 
лари окиб ётар, сени тинч қўймас (Б. Эрали. Аравон).
3. Жуда 
тиниқ, покиза, тоза.
Конкрет ва мавҳум тушунча- 
ларга нисбатан.
Иўлдан пастроқда окаётган сойга жуда-жуда ҳавасимиз 
келди: денгиз суви каби зангори, булоқ каби 
тиниқ,
оҳиста 
мавжланиб окиши жуда чиройли эди (К- Кенжа. Буюклар изи- 
дан). Калблари булок сувидай 
тоза,
ниятлари кундай ёруг, ин- 
соният жамоасининг келажаги, бахтини ўйлайдиган, ҳақикий 
маърифатпарвар инсон эдилар (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё).
48
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қизикувчанлик билан тикилиб турган булоқ янглиғ 
тиниқ
кўзларга синовчан назар билан боқди (Ж. Абдуллахонов. Тарки 
дуне). Не-не соз қўшиқда ёд этгум хдли, Эй асов, бепардоз, сог 
она тилим, Булоқдай 
тинигим,
дурдона тилим, Бешигим, пок 
дилим, жонона тилим (Миртемир. Лолазор). Эртакдек эзгусан, 
булок янглиғ 
пок
(Миртемир. Тошбу).
Б У Л У Т
БУЛУТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. Тиниқ 
оқ, оппоқ ранг,
покиза, пок.
Узокдан кўзга ташланган илк таассурот - тиник осмон- 
даги ок булутдек оппок ранг!.. Мен севган, жонимга жон 
багишлайдиган ранг (X. Дўстмухаммад. Мен - сенсиз, сен -
менсиз). Барча-барчаси ана ўша асосий сабабдан ранг олгани
яъни ниятларимизнинг бари парку булутдек, чаноқни тўлдириб 
лўппи-лўппи очилган момик пахтадек 
оқ-оппоқ
эканлигидан 
(X. Дўстмуҳаммад. Мен - сенсиз, сен - менсиз). Агар ўлсам, 
мендан не колур? Булутдай 
оқ,
чиройли тулпор (У. Азим. Бах- 
шиёна). Теракларнинг барглари шилдирайди. Таналари булут- 
дай 
оқ
(И. Султон. Озод).
2. 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish