Ѐндашувлар Режа: Ривожланган хорижий давлатларда биология таълими мазмунининг



Download 280,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi280,37 Kb.
#104175
1   2   3   4   5
Bog'liq
10mvzu Bom

Жавобингизни тушунтиринг
В 
А 
баҳоланади. PISAтадқиқотлари учта йўналишда олиб борилади: ўқиш 
саводхонлиги, математик саводхонлик, табиий фанлардан
саводхонлик, 
1000 баллик тизимда баҳоланади. Тадқиқотлар уч йиллик циклда 
ўтказилади. Ҳар қайси циклда юқорида қайд этилган учта йўналишдан 
биттасига асосий эътибор қаратилади. Мамалакатлар таълим тизимида 
муайян йўналишдаги ўзгаришлар атрофлича таҳлил қилинади. 
ўқиш 
саводхонлиги 
математик 
саводхонлик 
табиий фанлардан саводхонлик 


2000 йилда ва кнйин 2003, 2006,2009, 2012, 2015,2018, 2021, 2024 ва ҳ.к. 
ўтказилади. 
Ушбу халқаро дастур 1997 йили ишлаб чиқилиб, 2000 йилда илк 
маротаба амалиѐтда қўлланган. Дастур кўмагида турли давлатлар таълим 
тизимидаги ўзгаришлар аниқланади, солиштирилади, баҳолаб борилади. Бу 
тадқиқотларнинг натижаси дунѐ бўйича катта қизиқиш билан кузатиб 
келинади. Шу боис йилдан-йилга унинг аҳамияти ва қамрови ошиб боряпти. 
Мисол учун, 2000 йилда дастур тестларида 32 давлатдан 265000 нафар 
ўқувчи иштирок этган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 2 баробарга ошиши, 
яъни 78 давлатдан 540000 нафардан зиѐд ўқувчи қатнашиши кутилган эди. 
PISA топшириқлари комьютерда бажарилади. Тест топшириқлари тайѐр
жавобли бўлиб, улардан тўғриси танланади. Шунингдек, жавобсиз 
тестлар ҳам бўлади. Буларга ўқувчи тўлиқ ѐки қисқа жавоб бериши 
сўралади. Айрим тест топшириқлари битта ҳаѐтий вазиятга оид, бироқ 
турли қийинлик даражасидаги тест саволларидан иборат бўлади.
Тестлар бир неча вариантда тузилади. Баъзи тестлар айрим вариантларда 
такрорланиши мумкин. 
Шунингдек, тадқиқотда ўқувчилар ўзи ва мактаб директорлари ўз 
мактаблари ҳақидаги маълумотларни сўровномага ѐзишади. Тўпланган
маълумотлар таълим натижасига таъсир этувчи омилларни аниқлашга ѐрдам 
беради. 
PISA тадқиқотлари натижалари қуйидагиларни аниқлашга имкон беради: 
15 ѐшли ўқувчиларнинг асосий билим ва кўникмаларини ифодаловчи миқдор 
кўрсаткичлар; 
ўқувчиларнинг таълим натижалари ва мактабда ишнинг йўлга 
қўйилишига таъсир этувчи омилларнинг ҳолатини ифодалайдиган миқдорий 
кўрсаткичлар; вақт ўтиши билан эришилган натижаларнинг ўзгариши 
йўналишини ифодаловчи миқдорий кўрсаткичлар. 
Тадқиқот натижалари ҳамда турли мамлакатларнинг таълим тизимини
тавсифловчи кўрсаткичлар ҳар уч йилда чоп этиб борилади. Бу 
маълумотлардан мамлакатларнинг таълим тизимидаги ютуқларни ўзаро 
таққослаш ва мактаб таълими соҳасидаги сиѐсатни аниқлашда 
фойдаланилади. 


Дастур етакчи халқаро тадқиқотчилик ташкилотлари ва миллий 
марказлар, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиѐт ташкилотини ўз ичига олган 
Консорциум томонидан амалга оширилади. Консорциум ишини Педагогик 
тадқиқотлар бўйича Австралия кенгаши (The Australian Council for
Educational Research - ACER) бошқаради. 
―Ўқиш саводхонлиги‖ атамаси ўқиш тезлигини текширишни эмас, балки
―саводли ўқиш‖ни англатади. Унга кўра, ўқувчи мантларни тушуниши,
уларнинг мазмунини мушоҳада қилиши ва баҳолай олиши, ўз фикрини 
билдира олиши зарур. Ўқувчиларга турли матнлар тақдим этилади: 
бадиий асарлардан парчалар, биографиялар, шахсий хатлар, ҳужжатлар, 
газета ва журналлардаги мақолалар, йўриқномалар, реклама эълонлари
географик карталар ва б. Уларда ахборот турли кўринишларда акс
этади: диаграмма, расм, харита, жадвал, чизма ва ҳ.к. 
―Математик саводхонлик‖ йўналишидаги топшириқлар ѐрдамида 
ўқувчиларнинг мактаб математика курсида эгаллаган билимлари 
текширилмайди, балки уларнинг турли вазиятларда математик билим, 
кўникмаларни қўллай олишларига асосий эътибор қаратилади. Ўқувчиларга, 
асосан, ўқув эмас, балки кундалик ҳаѐтга хос бўлган амалий вазиятлар 
таклиф этилади (тиббиѐт, уй-жой, спорт ва ҳ.к.). Бунда ўқувчилар кўп 
ҳолларда нафақат математиканинг турли мавзулари ва бўлимларидан, балки 
бошқа фанлар, масалан, физика ва биологиядан олган билим ва 
кўникмаларидан фойдаланишлари талаб этилади. 
Тадқиқотнинг ―Табиий фанлардан саводхонлик‖ йўналиши ўқувчиларнинг
физика, биология, кимѐ, география фанларидан эгаллаган билим ва
кўникмаларини комплекс ҳолда текширади. Ўқувчиларга таклиф 
этиладиган ҳаѐтий вазиятлар ҳар бир инсоннинг шахсий ҳаѐтида учрайдиган 
долзарб муаммолар билан боғлиқ (масалан, парҳез давомида истеъмол 
қилинадиган маҳсулотлар), жамоа ѐки жамиятнинг аъзоси сифатида 
(масалан, шаҳарга нисбатан электростанциянинг жойлашган ўрнини 
ниқлаш) ѐки дунѐ фуқароси сифатида (масалан, ―иссиқхона самараси‖нинг 
оқибатларини англаш). 
Айтиш жоизки, шу вақтга қадар мамлакатимиз таълими PISA баҳолаш
тизими доирасига тушмаган. Аммо бу борада ҳаракатлар бошланган.
Юртимиз таълими PISAнинг 2021 йилги халқаро баҳолаш дастурида
иштирок этиши ва ―Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий 


маркази‖ очилиши ҳақидаги мурожаати маъқуллангани бунинг бир 
тасдиғидир. Бу марказнинг зиммасига мамлакатимиз таълим тизимини 
халқаро стандартларга мослаштириш, 2019-2021 йиллар оралиғида
амалий кўникмалар шакллантирилишини баҳолашга қаратилган
синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш, ўқув адабиѐтларини 
модернизaция қилиш, халқаро таълим стандартларига асосланган ҳолда 
ўқиш, математика, табии йўналишдаги фанлардан давлат таълим
стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиѐтлари мазмунига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш каби бир қатор вазифалар 
юклатилади. 
Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда иштирок
этишга тайѐргарлик кўриш учун ўтган йилларда фойдаланилган саволлар
мазмунини ўрганиб чиқиб, таҳлил қилиш ва улардан таълим жараѐнида
фойдаланиш керак. Масалан, ―Сезги органларининг аҳамияти
мавзусини ўқитишда PISA 2015 саволидан фойдаланиш мумкин:
―Бошқариладиган кўзойнаклар‖ 
Савол 1/5 

Download 280,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish