Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

 
6. ИНСОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КОНЦЕПЦИЯСИ 
 
Кейинги даврда БМТ томонидан «Инсоний ривожланиш концепцияси» 
илгари сурилди, унга тўлароқ тўхталишни лозим топдик, чунки ундаги 
қоидалар республикамиз учун ҳам ниҳоятда аҳамиятлидир. Иқтисодий 
ривожланиш 
концепцияси 
даромаднинг 
кўпайиши 
ва 
инсоний 
фаровонликнинг яхшиланиши орасидаги алоқани аниқлашда муҳим 
хизматни адо этади. Бундай боғланиш нафақат иқтисодий ўсишнинг 
миқдорига, балки сифати ва қандай тақсимланишига ҳам боғлиқдир. 
иқтисодий ўсиш ва одамлар ҳаѐти орасидаги боғланиш оқил сиѐсат - 
ижтимоий мақсадлар учун тўловлар, даромад ва активларни қайта 
тақсимлашга қаратилган фискал сиѐсат орқали яратилиши керак. Бундай 
боғланиш қашшоқликни кучайтирувчи автоматик тарзда ишловчи бозор 
иқтисодиѐти шароитида мавжуд бўла олмайди. Аммо биз эҳтиѐт бўлишимиз 
керак. Даромад кўпайиши билан инсонлар ҳаѐтининг яхшиланиши орасидаги 
автоматик боғлиқликни инкор этиш иқтисодий ўсишни инкор қилиш 
эмасдир. Иқтисодий ўсиш камбағал жамиятлар учун қашшоқликни 
камайтириш ва умуман йўқотишда жуда муҳим. Лекин бундай ўсиш 
сифатининг аҳамияти унинг ҳажмидан муҳимроқ. Доно миллий сиѐсат 
иқтисодий ўсишни одамлар ҳаѐтини яхшилашга ўгира олиши керак. Буни 
қандай қилиб амалга ошириш мумкин? Бу иқтисодий ва сиѐсий ҳоқимиятда 
катта структуравий ўзгаришларни талаб қилиши мумкин, бу соҳада инсоний 
ривожланиш парадигмаси жуда инқилобийдир. У кўп мамлакатларда 


168 
амалдаги ҳоқимият тизимини қайта кўриб чиқишни талаб этади. Иқтисодий 
ўсиш ва одамлар фаровонлиги орасида боғлиқликнинг кучайиши кўп вақт 
талаб этувчи ер реформаси, солиқларнинг прогрессив тизими, асосий 
ижтимоий ѐрдамнинг кучайтирилиши, уни барча муҳтож аҳолига етиб 
борадиган қилиш, одамларнинг иқтисодий ва сиѐсий фаолиятлари йўлидаги 
тўсиқларнинг йўқотилиши ва уларнинг бойликка эга бўлиш ҳуқуқини 
тенглаштириш ва бозор иқтисодиѐти билан боғлиқ, иқтисодий ва сиѐсий 
саъй-ҳаракатлардан энг кўп озор чекиши мумкин бўлганларга вақтинчалик 
ижтимоий хавфсизлик тизимини жорий қилиш каби бир қанча чора-
тадбирларни талаб этиши мумкин. Бундай сиѐсий фаолият фундаментал ва 
ҳар бир мамлакат учун фарқлидир. Аммо баъзи бир хусусиятлар ҳамма 
мамлакатлар учун умумий. 
Биринчидан, инсон муаммолари марказий муаммога айланади. 
Ривожланиш одамлар фаровонлигининг ошиши нуқтаи назаридан таҳлил 
қилинади ва тушунилади. Ҳар қандай фаолият унда қанча одам 
қатнашганлиги ва фойдаланганлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. 
Ривожланиш сиѐсатининг муваффақиятли бўлишининг бурилиш нуқтаси 
сифатида ишлаб чиқаришнинг кўпайиши эмас, балки инсонлар ҳаѐтининг 
яхшиланиши олинади. 
Иккинчидан, инсоний ривожланиш икки томондан иборат эканлиги 
назарда тутилади. Биринчиси - яхши соғлиқ, саломатлик, чуқур билим ва 
ҳунарлар каби инсоний қобилиятлар мажмуаси бўлса, иккинчиси - иш билан 
таъминланганлик, ишлаб чиқариш фаолияти, сиѐсий фаолият ва ҳордиқ 
чиқариш каби эришиладиган қобилиятларга эга бўлиш йўлидаги одамлар 
дунѐқарашини оширишдир. Бу иккала томон меъѐрининг инсоний 
ривожланиш томонидан тартибланмаганлиги инсонлар режаларининг 
талафотида ўз аксини топади. 
Учинчидан, пировард мақсадлар ва уларга эришиш усуллари орасида 
аниқ фарқ ўтказилиши зарур. Одамлар мақсад сифатида қаралиши керак 
бўлса-да, унга эришиш усуллари ѐддан чиқмаслиги керак. Ялпи миллий 
маҳсулотнинг (ЯММ) ўсиши кўпгина инсоний фаровонлик кўрсаткичлари 
ўсишининг муҳим омилидир. Аммо иқтисодий ўсишнинг ҳарактери ва 
тақсимланиши одамлар ҳаѐтини бойитишга нисбатан ўлчаниши зарур. 
Тўртинчидан, инсоний ривожланиш фақат иқтисодиѐтни эмас, балки 
бутун жамиятни қамраб олади. Сиѐсий, маданий ва ижтимоий омилларга 
иқтисодий омилларга каби эътибор берилади. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish