Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети


 РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАР ИҚТИСОДИЁТИ



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

 
5. РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАР ИҚТИСОДИЁТИ 
ТЎҒРИСИДАГИ НАЗАРИЯЛАР 
 
Fарбда «ноилож ривожланиш», «ташқи тўртки» назариялари кенг 
тарқалган (Р.Нурксе, Э.Хаген), унда озодликка эришган давлатлар дастлаб 
мусибатларга учраши табиий, шу сабабли уларнинг аҳволи оғир бўлади. 
очлик-яланғочликка маҳкум этилади. Даромаднинг камлиги жамғармалар 
пайдо бўлишига тўсиқдир ва капитал қўйилмалар ҳам паст даражада 
сақланади. Бу эса саноат ривожига ва миллий даромад ўсишига йўл 
бермайди ва камбағаллик ҳамда ночорликни келтириб чиқаради 
(Иложсизлик ривожланиши). Бу оғир аҳволдан чиқишнинг бирдан-бир йўли 
- ташқи «туртки йўли» ҳисобланади. Минимум капитал қўйилмаларнинг 
асосан ташқи инвестициялар ҳисобига аста-секин ўсишига, ривожига 
эришилади. Капитал қўйилмалар миқдори маълум критик даражадан юқори 
бўлиши керак, шу билан турғунлик ҳолатидан чиқиб олинади. Бу 
тадбиркорлик фаолиятини кучайтиради ва хорижий инвесторлар учун қулай 
«иқлим»ни юзага келтиради. Fарбдаги кўп иқтисодчилар бу мамлакатларда 
чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни ҳам таклиф этмоқдалар. 
Мустамлака (колония) қарам мамлакатлари билан метрополия ўртасидаги 
муносабатлар ҳеч вақт тенглик асосида бўлмаган, ноэквивалент алмашув 
йўли билан қўшимча бойлик орттириш имкони бўлган. Илгари мустамлака 
бўлган қарам давлатлар мустақилликка эришгандан кейин ҳам аввалги 
метрополияга кўп вақт давомида кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб қолаверди. Бу 
даврга оид неоколониализм таълимотлари юзага келди. «Солиштирма 
чиқимлар» назариясининг янги вариантлари Ж.Вайнер, Г.Хаберлер, 
Ч.Киндлебергер ва бошқалар томонидан ҳар томонлама ишлаб чиқилган. Бу 
назария тарафдорларининг фикрича, ривожланаѐтган давлатларда табиий 
ресурслар анчагина бўлганлигини ҳисобга олиб, озиқ-овқат ва хом ашѐ 
маҳсулотларига ихтисослашиш маъқул, саноатни ривожлантиришга ҳожат 
йўқ, чунки анъанавий экспорт товарлари ҳисобига халқаро бозордан керакли 
маҳсулотларни алмашиб олиш мумкин. Бу фикрга қўшилиб бўлмайди, чунки 
бу усул мамлакат ривожига олиб келмайди. Масалан, Малайзия худди 
шундай йўл тўтди, фақат ўз хом ашѐсини тайѐр маҳсулотга айлантиргачгина 
муҳим иқтисодий ютуқларга эришди. «Ишлаб чиқариш омиллари» 
назариясида ҳам ноэквивалент алмашув тизими, четга эса фақат хом ашѐ 
чиқариш таклиф этилади. Чет эл капитали учун кенг имкониятлар яратиш 
фикри устундир. 
Баъзи олимлар ривожланаѐтган мамлакатларни «индус-трлаштириш» 
назарияларини илгари сурмоқдалар. Масалан, Н.Калдор, Ж.Мейер ва 
бошқаларнинг фикрича, шахсий истеъмолни ихтиѐрий қисқартириб, 
иқтисодиѐтни молиялаш учун жамғармалар етарли эмас, давлат солиқ 


166 
тизими орқали истеъмолни мажбурий йўл билан қисқартириш керак. Айрим 
ҳолларда «меъѐрдаги инфляция»дан фойдаланиш таклиф этилади. 
Жамғармаларни ташқи молиялаш манбалари бўйича турли фикрлар 
билдирилади. Кўпчилик муаллифлар айниқса ўтиш даврида чет эл 
мамлакатлари (биринчи навбатда ривожланган мамлакатлар) томонидан 
иқтисодий ва техникавий ѐрдам зарурий чора сифатида кўрсатилади, ундан 
кейин эса бу ишлар «хусусий чет эл инвестициялари» билан алмашади 
(П.Роўзенштейн-Родан, У.Хиллер, Г.Мейер). 
Ривожланаѐтган мамлакатларни индустрлаштириш стратегияси бўйича 
ҳам турли ғоялар мавжуд. Баъзилар (В.Льюис, П.Бауэр) фақат қишлоқ 
хўжалиги соҳаси билан енгил саноатни устун даражада ривожлантиришни 
таклиф этадилар, бошқалар бошида оддийроқ, кейинчалик техника ва 
технологияси мураккаб бўлган тармоқларга ўтишни лозим деб 
ҳисоблайдилар. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш индустриализациянинг 
ҳал қилувчи шарти сифатида белгиланади. Америка иқтисодчилари 
Х.Лейбенштейн 
ва 
В.Раттенлар 
қишлоқ 
хўжалигини 
техник 
реконструкциялашни энг муҳим масала деб қарайди. Бу даврда саноат 
қишлоқ хўжалиги учун керакли товарларни ишлаб чиқариши кераклигини 
таъкидлайди. Бу фикрларда жон бор, масалан, «кўк инқилоб»ни амалга 
оширган бир қанча давлатлар энг муҳим масала - озиқ-овқат муаммосини 
асосан ҳал қила олдилар. Лекин шунга қарамасдан сайѐрамизда озиқ-овқат 
масаласини ҳал этиш энг муҳим муаммодир. 
Иқтисодий ривожлантиришни режалаштириш (план) хусусий секторни 
қўллаш, бозор хўжалиги дефектларини тугатиш учун керак дейилади. 
Америкалик иқтисодчи Г.Колм фикрича, кам ривожланган давлатларда 
планлаштиришнинг мақсади бозор жараѐнини фаоллаштиришга қаратилиши 
керак. Ривожланаѐтган мамлакатлар иқтисодиѐтининг ғарб андозалари 
асосида олиб бориш ҳам таклиф этилади, бу тарихий жараѐн асосида рўй 
бериши керак (капитал жамғариш, мануфактура ривожи, деҳқонларни ердан 
маҳрум этиш...). У.Ростоу ўзининг «Иқтисодий ўсиш босқичлари» 
назариясида шу қоидани исботлашга уринади. Бошқа олимлар ҳам шу 
қоидага амал қилиб, ривожланаѐтган мамлакатлар иқтисодий тараққиѐтини 
сунъий равишда тезлаштиришга ўринмасликлари керак, бу давлатлар 
капиталистик давлатлар босиб ўтган йўлдан боришлари мақбул, бошқа йўл 
қидиришга ҳожат йўқ, деган ғояни қўллайдилар. «АҚШ ташқи сиѐсатининг 
сиѐсий иқтисоди» коллектив тадқиқотида ривожланаѐтган давлатлар 
Fарбнинг қисқа ва ўзоқ муддатли манфаатларига мос келувчи сиѐсатни олиб 
боришлари керак деган хулоса чиқарилади. 
Бу тадқиқотдаги ғоя бўйича жаҳон хўжалигидаги муносабатлар 
ривожи бошқа цивилизациялашган муносабатлар сари бориши керак ва бу 
жараѐн кейинги пайтларда янги халқаро иқтисодий тартиб сифатида 
қаралмоқда. Бунда ҳамма муносабатлар ўзаро тенгликка асосланган, барча 
мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олувчи ва адолат тамойилларига амал 
қилувчи иқтисодий-ижтимоий алоқалар янги халқаро иқтисодий тартибнинг 
асосий мазмунидир. 


167 
Бундай ғоянинг пайдо бўлиши аввалги даврларда бу муносабатларда 
тенглик бўлмаганлигини тан олиш билан баробар фикрдир. И.Фишер, 
Р.Дорнбуш, Р.Шмалензиларнинг таъкидлашича, камбағал мамлакатлар 
масаласи камбағал Жануб билан бой Шимол ўртасидаги муаммолар 
сифатида 
тобора 
кучайиб 
бормоқда. 
Жануб 
мамлакатлари 
ўз 
қийинчиликларини жаҳон иқтисодиѐтидаги мавжуд аввалги тартибдан деб 
билмоқдалар, бу тартиб гўѐки уларга қарши қаратилгандир. 1974 йилда БМТ 
Бош Ассамблеяси янги халқаро иқтисодий тартиб жорий этишни қўллаб-
қувватловчи резолюцияни қабул қилди (NIEO). 
Қабул қилинган янги тартиб уч қоидага асосланади: 
1. Халқаро алоқалар маълум тартибга солиб турилади ва бу турли 
давлатлар томонидан сиѐсий йўл билан амалга оширилади; 
2. Ишлаб чиқарилган товарларнинг давлатлараро тақсимотида 
ривожланаѐтган мамлакатлар манфаати ҳам ҳисобга олиниши шарт ва шуни 
таъминлайдиган йўллар яратилиши керак; 
3. Барча иқтисодий муносабатлар тизими демократия асосида олиб 
борилиши зарур, ҳар бир давлат ўз ички тузумидан қатъи назар шу 
муносабатларда қатнашишга ҳақлидир. 
Жануб биринчи навбатда Шимол томондан ѐрдам миқдорини 
оширишни сўрайди. Бой мамлакатлар эса берилган ѐрдамдан самарали 
фойдаланиш зарурлигини рўкач қилмоқда. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish