Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси


§ 4 Япония ва Исроил давлатларининг миллий динлари



Download 0,93 Mb.
bet14/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

§ 4


Япония ва Исроил давлатларининг миллий динлари


СИНТОИЗМ

Синтоизм (синто - худолар йўли демакдир) Японияда кенг тарқалган анъанавий миллий диндир. Бу дин илк феодализм даврида (VI-VII асрлар) ривожланган ва уруғчилик, қабилачиликка хос анимистик ва шомонизм маросимлари йиғиндисидан иборат ҳолда вужудга келган. Синтоизм таълимотида Японияда жорий этилган ижтимоий-сиёсий тарғиботнинг мустаҳкамлиги ва ўзгармаслигига, қуёш тангриси-Аматэрасунинг наслидан деб ҳисобланган япон императори- Микадо хокимиятининг илоҳийлигига ишониш, император аждодларини муқаддас деб тан олиш, аждодлар шарафига тайинланган оила-уруғ маросимларини бажариш кабилар асосий ўрин эгаллайди. Синоизмнинг пухта ишланган ақида-лари йўқ. Диний маросимларни каннушлар деб аталадиган алоҳида қоҳинлар ижро этадилар.


Каннушлик вазифаси наслдан наслга ўтади. Ҳозирги вақтда японларнинг кўпи синтоизм билан буддизмни тенг кўриб, ҳар иккала динга эътиқод қилади. Ҳаётий маросимлар: туғилиш, никоҳ кабилар синтоизм ибодатхоналарида бажарил-са, дафн этиш ва марҳумни хотирлаш маросимлари буддизм ибодатхоналарида ўтказилади.
Синтоизм билан буддизмнинг бир-бирига таъсири кучли. Синтоистлар буддизм дини учун ибодатхоналар қуриш билан қаноатланмадилар, балки ўрта асрларга келиб синто-будда қўшма ибодатхоналари вужудга кела бошлади. Синтоизмнинг ўзига хос хусусияти ўзи тарғиб қилган худога сиғиниш, бошқа миллат кишиларининг бу динга сиғинишини манъ этишдан иборат. Синтоистларнинг муқаддас китоби бўлмаган, аммо ибодатхоналарда ёзилган диний афсоналар учраб туради. VII асрга келиб оғзаки диний афсоналар асосида «Кодзики» («Қадимги ишлар тўғрисидаги ёзувлар») номли диний китоб пайдо бўлди, унда асосан императорлар сулоласининг келиб чиқиши илоҳийлаштирилди. VIII-X асрларда сиғиниш қоидалари ишлаб чиқилди ва худолар номи рўйхатга олинди. 1886 йилдан 1945 йилларгача синтоизм Япониянинг давлат дини ҳисобланди. Натижада диннинг тузилиши ҳам ўзгарди, илоҳий руҳлар ўрнига император шахси улуғланди.
XIX асрнинг охирларига келиб бу дин ўзининг аввалги обрўсини йўқота бошлади. Синтоизм дини 1945 йилда давлат-дан ажратиб қўйилди. Бунга асосий сабаб япониянинг иккинчи жаҳон урушида енгилиши эди. Императорнинг обрўси тушган-лиги бу диннинг ҳам мавқеини тушишини билдирди. Чунки якка худо осмонда, ерда эса унинг рамзи император хокимияти эди. Ҳозирги даврда синтоизм динига эътиқод қилаётган японлар унча кўп эмас, аммо бу диннинг замонга мослаштиришга ҳаракат кучлидир.
Синтоизм аҳлоқ нуқтаи-назаридан ибратли дин бўлиб, у билимли, интизомли, миллий ғурур, ватанни севиш каби инсоний фазилатларни, қадриятларни улуғлайди.
Маълумки, ана шу аҳлоқ миллат ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. Натижада Япония урушдан кейинги йилларда ҳар жиҳатдан ривожланиб, дунёдаги энг ривожланган давлатга айланди. Оқибатда 1980 йилдан бошлаб Японияда яна синтоизм дини қайта тикланди. Токио шаҳрида бош ибодатхона очилди, император оиласи на шу ибодатхонага бориб аждодлар руҳига сиғинди, қурбонлик маросими ўтказди, кўп хайр-эҳсонлар қилди.
Синтоизм дини ҳар бир кишида поклик ва озодаликка риоя қилиш кўникмасини вужудга келтиради. Эстетик дид ҳам шу диний талаблар орқали ўсиб борди.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish