Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси



Download 0,93 Mb.
bet10/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

ФЕТИШИЗМ

Португалча «фетико» сўзи ўзбекчада «ясалган» дегани бўлиб, фетишизм динининг моҳиятини яққол ифода қилади. Фетиш, яъни одамлар қўли билан ясалган айрим нарса ва предметларда сирли илоҳий куч-қудрат мавжуд, деб ўшаларга сиғинишни келтириб чиқарган. Фетишларда касаллик, инс-жинсларни даф қилиш, ёмон кўздан сақлаш, яхшилик қиладиган, омад келтирадиган хосиятли хусусиятга эга бўлган сирли томонлар бўлади, деб тасаввур қилинган. Фетишлар хилма-хил предметлар; бут, хоч, афсонавий фаришталар, маъбудалар, авлиёларнинг расмлари, ҳайкаллари пайғамбарларнинг соч толалари, кийимлари; тумор, кўзмунчоқ, тасбеҳ, айрим мақбаралар, сағаналар, қабрлар, чорвадорлар орасида ҳайвон калла суяклари, шохлари, кўз тикан, исириқ, дўлана каби ўсимликлар, дарахт шохларига боғланган алаф дейиладиган турли рангдаги латталар; Таврот, Инжил, Қуръон, Ҳадис каби мукаддас китоблар бўлиши мумкин.


Илми-амал, ирим-сиримларга оид: қайчининг очилиб қолиши, супургини тикка қўйиш, кечки пайтда тирноқ олиш, кечасида уй супуриш, жасадни тунаб қолиши ҳам фетиш бўлиши мумкин.
Дуолар ёзилган қоғозни латтага тикиб уч, тўртбурчак шаклида тумор қилиб тақадилар. Гўё шу тумор «ёмон кўз»дан, «инс-жинс»лардан, хавфли касалликлардан сақлайди, омад келтиради. Тумор ёш болалар кийимига тикиб қўйилади, чақалоқлар бешигига осиб қўйилади, хотин-қизларнинг бўйнига тақилади, ҳатто машиналарга осилади.
Энг кўп тарқалган фетишлардан бири кўзмунчоқдир. Кўз-мунчоқлар тошдан қилинади. Тош тешилади, бўялади, қора рангга оқ кўз қилинади. Кўзмунчоқлар болалар билагига, бешигига, кийимларига осилади, тикиб қўйилади, боғланади. Хотин-қизлар исирғасига бир-иккита кўзмунчоқ қўшиб тақа-дилар. Шахсий енгил машиналарга ҳам исириқ, тумор, кўз-мунчоқ осиш расм бўлган.
Христиан динида Исо пайғамбарнинг бут-хочга михлаб ўлдирилиши ифодаланган, бут-хочга сиғиниш кенг тарқалган. Бундай бутлар деярли барча черковларда, христиан руҳонийларининг кийимларида, диндорларнинг уйларида учрайди. Хоч кичик ҳажмда бўйинга тақилади, хочни ўпиб тавоб қилинади.
Исонинг онаси Биби Марям расмига сиғиниш ҳам кенг тарқалган. Хоч ҳам энг кўп тарқалган фетишлардан ҳисоб-ланади. Барча христианлар, айниқса католиклар хочга ихлос қўйишган. Салибчилар, рицарлар кийимида хоч расми солин-ган эди. Поплар кийимида ҳам хоч расми бор. Черковлар, ибодат уйлари, монастирлар пештоқида хоч бор. Христиан қабрлари устига хоч қўйилади. Фетишизм дини гарчи қадим замонларда пайдо бўлган бўлса-да, ҳозир ҳам ўз кучида. Масалан, Туркия, Покистон, Саудия Арабистони, Эрон, Миср, Сурия каби давлатларнинг байроғида ярим ой, юлдузлар тасвири бор, чунки осмон жисмлари илоҳий куч сифатида исломгача бўлган даврларда фетишлар эди. Масжидлар, мадрасалар устига ярим Ой рамзи қўйилган. Қабрлар устига ҳам баъзан ой, юлдуз расми туширилган тошлар ёки ёғоч ўрнатилганки, буларда ҳам фетиш маъноси мавжуд, Маълум маънода улуғ сиймолар, олимлар, саркардалар, доҳийларга ўрнатилган ҳайкаллар, мавзолейлар ҳам фетишлар ҳисоблани-ши мумкин.
Фетиш ҳисобланган кўпгина асотирлар, камёб буюмлар, предметлар айни пайтда санъатга мансуб бўлиб маданият ютуқларига киради. Масалан, рус рассомлари ишлаган авлиёлар расми туширилган иконалар ана шундай санъат асарларидир. Шунинг учун фетишга кирадиган кўзмунчоқ, тумор, хоч кабиларни айрим ёшлар динга ишонгани учун эмас, балки бир тақинчоқ, зеб-зийнат буюми деб тақиб юрадилар.
Ислом динида, ундаги анъанавий, илк ислом фундаментализми, воҳҳобизм фетишизмга бидъат деб салбий қарайди. Илоҳий қудрат фақат Аллоҳ бўлиши керак, деб ҳар қандай бошқа нарсага сиғинишни ёқтирмайдилар. Ҳозирги даврда қабр устига қўйилган панжара, тошлар ваҳҳобийлар томонидан бузиб ташлаш воқелари мавжуд.
Шундай қилиб, фетишизм энг қадимги ибтидоий динлар-дан бири, лекин бу диний тасаввурлар ҳамон сақланмоқда.


ШОМОНИЗМ

Шомонизм - ибтидоий жамоа тузуми емирилиши даврида пайдо бўлган қадимги диний эътиқодлардан биридир. Унинг ўзига хос хусусияти - кишилар орасида гўё турли руҳлар билан муносабатда бўла оладиган шомонлар (бизнинг маҳаллий шароитда шомонлар - бахшилар, фолбинлар, парихонлар, кўчирикчилар, дуохон, азойимхонлар деб аталади) қобилиятига ишонишдир. Шомонларда касални даволаш, одамлар қисматини каромат қилиш, табиатда хоҳлаган ўзгаришлар қилиш каби мўъжизакор сирли қобилият бор, деб ўйлашган.


Сеҳргарлар магия, яъни афсунгарлик ҳатти-ҳаракатлари билан кишиларда руҳий кўтаринкилик ҳолатини юзага келтиришлари мумкин. Афсунгарлар одатлари ва дуолари ҳунар-касбда, ҳарбий ишларда, чорвачилик, деҳқончилик, савдо ишларида, тиббиётда кенг қўлланилган.
Шомон дўмбираси ёки бошқа мусиқий асбобларда муно-жот куйлари, сирли дуолар, ғайриодатий рақс ҳаракатлари, турли расм-русумлар жазаваси тутиб, ҳолдан тойгунча бажарилади. Масалан, зикр тушиш ҳушдан кетгунча давом этади.
Шомонларнинг худди шу ҳолда маросим ўтказишини «Санников ери» деган кинофильмдаги шомоннинг оқ кийикни қурбон қилиш кадрларида яққол кўриш мумкин. Шомонлар ҳо-зир янги номда экстрасенслар деб аталади. Масалан, Кашпи-ровский, Чумак, Фарғонадан чиққан Қизлархон кабилар замо-навий шомонлардир. Шомон ҳаракати одам руҳиятига таъсир қилишга, уларни ўз ҳатти-ҳаракатига ишонтиришга асослан-ган.
МАГИЯ (Сеҳргарлик)
Шомонизм билан магия-сеҳргарлик жуда яқин бўлган динлар ҳисобланади. Магия диний психологиянинг ўзига хос амал қилиши бўлиб, бу дин сеҳр, афсун кучи билан инсонга, ҳайвонга ёки табиат ҳодисаларига таъсир кўрсатиш мақсадида бажариладиган сеҳргар ҳатти-ҳаракатидир.
Сеҳргарлик ҳаракатининг шакллари турлича бўлиб, улар ҳаётнинг ҳар хил соҳасида қўлланилган. Муҳаббат сеҳри, ишлаб чиқариш магияси, душманни енгиш сеҳри - авраш каби турли ибодат ва ҳаракатлар анча кенг тарқалган. Меҳнат ва ишлаб чиқариш магиясига турли сеҳрли маросимлар бағишланган. Масалан, ҳар бир мусулмон киши бирор ишни бошлашдан олдин «Бисмиллаҳи-р-Раҳмони-р-Роҳим», яъни «Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман» деган ният қилади. Деҳқонларимиз биринчи ер ҳайдашни ёки уруғни экиш олдидан қурбонлик маросими ўтказадилар, экин-тикинларга Аллоҳнинг барокати ато қилишини тилайдилар.
Оила-никоҳга бағишланган кўпгина сеҳргарлик маросимлари, расм-русумлар ва одатлар мавжуд. Масалан, келин-куёв бошидан тангалар, қандлар сочиш, уларнинг оёғи остига оқ поёндоз солиш, ширин чой ичириш, келиннинг оёғини куёв босиши ёки аксинча, келин куёв оёғини чаққонлик билан босиб олиши каби қизиқ одатларда келажакда оилавий ҳаётни яхши, аҳл, ширин, бой-бадавлат бўлишига кўмаклашади деган мақсадлар кўзда тутилган.
Овга боришдан аввал ҳайвонлар расмига ёки терисига усталик билан найза санчиш машқи ёки сеҳрли ҳаракат рақси энг қадимги овчилар ҳаётида кенг тарқалган.
Халқимиз ўртасида чилёсин қилиб касални даволаш одати ҳам тез-тез ўтказилади. Бу маросим сеҳргар-бахшилар томонидан ўтказилади. Одатда бирорта қўй ёки эчки сўйилади, унинг қони бемор кишининг кўкрагига, қорнига, оёқ-қўлларига, пешонасига суртилади, ним қоронғу хонада Қуръоннинг Ёсин сурасини қирқ марта тиловат қилиб, касал кишига дам солинади, унинг атрофида «ҳа чиқ, ҳа чиқ!» деб зикр рақсига тушилади, сирли дуолар ўқилиб мусиқа чалинади, хипчин билан касални енгилроқ даражада савалаб, «унинг ичига кириб олган инс-жинслар» ҳайдалади. Касал руҳига таъсир қилишга мўлжалланган бу сеҳрли маросимдан сўнг касал ё тузалади ёки вафот қилади. «Чилёсиндан чиқибди ёки чиқа олмабди» деган хабар эл орасида шу одат туфайли келиб чиққан.
Сеҳргарлик дини ҳозирги замонда ҳам фолбинлик шаклида; дам солиш, иситма-совутма, қайтарма қилиш, «илми-амал», «олдини бойлаш» каби шаклларда халқ орасида сақланмоқда.
Умуман ибтиодий жамиятда тотемизм, анемизм, фети-шизм, шомонизм ва сеҳргарлик каби дастлабки динлар пайдо бўлган, улар асосан табиат кучларини илоҳийлаштирган, аммо бу динларда худолар, пайғамбарлар, муқаддас китоблар пайдо бўлмаган эди. Ибтидоий динлар улардан кейин келиб чиққан динларга кучли таъсир қилган, уларнинг айрим кўринишлари ҳозир ҳам мавжуд. Ов билан, чорвачилик билан шуғулланган халқларга айрим ўсимликлар ва осмон жисмларини илоҳийлаштириш хос бўлса, ҳунармандлар учун пирларга, маъбудаларга сиғиниш хос эди.
Афсунгарлик, жоду, дуохонлик, авлодлар руҳига сиғиниш ҳам ўша даврдаги динларга хос эди. Дин маданият тизимига кирган кўпгина маросимларни ўша илк даврларда вужудга келтирган.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish