535
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
ИИАМ (ДАВОМИ). НООРГАНИК ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯСИ
МАТЕРИАЛЛАРИ. МИНЕРАЛ ПАХТА ВА ПЛИТА. ШИША ПАХТА
ВА ТОЛА АСОСИДАГИ БУЮМЛАР.АСБЕСТ АСОСИДАГИ
БУЮМЛАР, ХОССАЛАРИ, ИШЛАТИЛИШИ
Режа:
1.
Ноорганик иссиқлик изоляцияси материаллари.
2.
Минерал пахта асосидаги
буюмлар
3.
Шиша пахта асосидаги буюмлар
4.
Асбест асосидаги буюмлар
1.
Ноорганик иссиқлик изоляцияси материаллари
Ноорганик иссиқлик изоляцияси
материалларига минерал пахта, базалт
толаси,
шиша толаси ва пахтаси, керамик пахта,
енгил бетонлар, кўпик
шиша, кўпчитилган сочилувчан перлит ва вермикулит, асбест тўлдиргичли
буюмлар ва бошқалар асосидаги буюмлар ва бошқалар киради.
2.
Минерал пахта асосидаги буюмлар
Минерал пахта
осон эрийдиган тоғ жинслари (оҳактош, мергеллар,
доломитлар ва бошқ.), металлургия ва ёқилғи шлаклари (лой ва силикат ғишт
бўлаклари) асосида олинган шишасимон толали материалдир.
Толанинг
диаметри 5-15 мкм, узунлиги 2-40 мм бўлади.
Минерал пахта тайёрлаш иккита асосий жараёндан иборат:
вагранкаларда (шахтали эритиш хумдони) хом ашё эритмасини ҳосил қилиш;
эритмани толаларга айлантириш. Вагранкада хом ашё қаттиқ ёқилғи (кокс)
билан 1300-1400
0
С ҳароратда суюлтирилади. Хумдоннинг таги қисмидаги
махсус тешикдан эритма тўхтовсиз чиқарилади.
Хом ашё эритмасини минерал толаларга айлантиришнинг бир неча
536
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
усуллари мавжуд бўлиб, асосан иккита усули кўпроқ ишлатилади: пуфлаш ва
марказдан қочирма. Пуфлаш усулида вагранка махсус тешигидан (леткаси)
оқиб чиқаётган эритма сув буғи ёки сиқилган ҳаво оқими ёрдамида толага
айлантирилади ва сочиб юборилади.
Марказдан қочирма усулда эритма оқими вагранка тешигидан
центрифуга дискига тушади ва толага айлантирилиб сочилади. Ҳосил бўлган
минерал тола камерадаги тўхтовсиз ҳаракатланадиган тўр устига йиғилади.
Ўртача зичлигига қараб минерал пахта (кг
м
3
) 75, 100, 125 ва 150
маркаларга бўлинади.
Минерал пахта оловбардош, гигроскоплиги кичик ва
сув муҳитига чидамли, иссиқлик ўтказувчанлик
коэффициенти кичик
(
0,04-0,55 Вт
(м
.0
С)), биологик муҳитларга бардошли материалдир.
Минерал пахтани ташиш, сақлаш, ишлатиш осон бўлиши учун
гранулаланади (юмалоқланади). У махсус қоғозларга ўралган ҳолда
ташилади; деворлар бўшлиқлиги, қаватлараро плиталар коваклари, иссиқ сув
магистраллари ва бошқа конструкцияларда иссиқлик
изоляцияси материали
сифатида ишлатилади.
Минерал пахта намат, матолар, (тўшак)
ярим бикр ва бикр плиталар,
гофри тузилишидаги буюмлар, қобиқлар, сегмент ва бошқа буюмлар
тайёрлаш учун ярим фабрикат ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: