БМТ Бош Асссамбилияси 72-сессиясининг
расмий ҳужжатидан. “Халқ сўзи”,
2018 йил, 3 феврал
Бугунги кунда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унверситетида Смарт унверситет лойихаси амалга оширилмоқда. Бу анъанавий тизимдан янги моделга яъни рақамли технолигияларга асосланган ягона таълим муҳитига ўтилишини англатади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича Туркия нинг “ Informas cope” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2018-йил 18 декабр куни мамлакатимизда замонавий кадрларга эҳтиёжни таъминлаш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда кейинги йилларда таълим тизимини такомиллаштириш, замонавий кадрлар тайёрларлашга қаратилган қатор ишлар амлага ошрилганлиги, Президент қарори билан 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинганлиги таъкидланди.
2018 йилнинг ўзида 13 та янги олий таълим муассасаси, жумладан хорижий унверситетларнинг филиалари ташкил этилди.булар яқин йилларда ўз натижасини бериши таъкидланди.
Лекин ьарча соҳалар жадал ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда мамлакатимизга шу суръатларга мос илғор кадрлар зарур бўлади.
Йиғилишда таъкидланганидек ҳозирги тизимли ўзгаришлар жараёнида акксарият мутахасисларнинг бунга тайёр эмаслиги, уларнинг билими, малакаси ва кўникмаси замон талабига жавоб бермаслиги аён бўлиб қолди.
Масалан, хорижда магистратура ва доктарантурада ўқитиш, малака ошириш ва стажировка ташкил этиш бўйича дастлабки эҳтиёж 3,5 мингдан ортади. Юртимизда халқаро илмий ва амалий тажриба га эга. 600 нафарда зиёд ватандошларимизга эҳтиёж мавжуд. 1000 га яқин ҳорижий олим ва экспертларни жалб этишга талаб бор. 46
Яъни бугун кечиктириб бўлмайдиган, оддий илмий ва илмий-педагогик кадрларга эҳтиёж 5000 дан зиёдни ташкил этади. Агар ишлаб чиқаришдаги талаб ҳам инобатга олинса , бу ракам камида 50-100 баробар ошади.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 сентябрдаги фармонига мувофиқ, ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузирида мутахасисларни хорижда аёйёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилган эди.
Жамғарма зиммасигаЎзбекистонлик иқтидорли ёшларни магистратура ва доктарантура дастурлари бўйича ўкитиш, турли соҳа мутахасисларининг малакасини ошириш, стажирофкасини ташкил этиш, хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларни мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий иқтисодий ислоҳотларга жалб эти, чет элдаги унверситетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлашга кўмак бериш вазифалари юклатилган.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун 2019 йилда давлат бюжетидан 445 млрд сўм ажритилиши режалаштирилган. Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ, бу маблағ янада оширилаётган бўлади.
Шавкат Мирзиёевнинг яна бир таклифи таълим тизимини янада ривожлантиришга кенг йўл очади, -деб ўйлаймиз. Негаки, президентимиз мамлакатимизга жалб этилаётган ҳар қандай ҳорижий инвеститциянинг маълум бир қисмини малакали мутахасислар тайёрлашга йўналтириш кераклигини алоҳида таъкидлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини ятариш чора –тадбирлари тўғрисида”ги қарорида вазирлик, идора ва ташкилотларда раҳбар кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида танлов ўтказиш белгиланган эди. Танловнинг дастлабки босқичидан сўнг 8 минг 334 талабгордан 3 минг 825 нафари кейинги босқичларга тавсия этилди. Якунда 50 нафар юқори малакали кадр танлаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41- моддасида: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланaди. Мактаб ишлари давлат назоратидадир ” – дейилган. Асосий қонунимиздаги ушбу модда мамлакатимизда таълим – тарбия тизимини янада такомиллаштиришга кенг имкониятлар очмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолиги ва ташаббуси билан кейинги икки йил ичида ёшларга таълим – тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳақиқатда ҳам 2017 – 2018 йиллар таълим тизими учун янгиланиш даври бўлди.
Биргина 2018 йилнинг 23 июнида Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеосилектор, 17 июлда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг масъул шахслар иштирокида ўтказилган йиғилиши ва 2 ноябрьда … ўтказилган йиғилишларида халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, тизимни бошқаришда сифат, адолат, шаффофлик тамойилларига асосланиш масалалари кўриб чиқилди.
Президентимизнинг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий – ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим – тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора – тадбир тўғрисида”ги қарори ва 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида педагог ходимлар қатор имтиёз ва қулайликларга эга бўлди. Уларнинг ойлик маошлари босқичма- босқич оширилди.
2019 йил 1 январдан пенсия ёшидаги ўқитувчилар иш фаолиятини давом эттирган тақдирда ҳам пенсияни тўлиқ олиши белгилаб қўйилди. Қарорга биноан ўқитувчиларни туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги ишларга жалб этишнинг тақиқлангани муҳим янгилик бўлди. Эндиликда ўқитувчи темир- терсак йиғишга, пахта йиғим- теримига, кўчаларни сириб – сидиришга ва бошқа мажбурий меҳнат турларига жалб этилмайди. Эндиликда улар ортиқча таъқиблар ва текшир – текширлардан халос бўлиб, эмин – эркин таълим жараёнини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш билан шугулланадилар. Энди педагоглар касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ҳам жалб қилинмайди. Халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарга тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш бекор қилингани ҳам ўқитувчилар фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Ўқитувчидан дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш, синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ҳамда қўшимча маълумотларни талаб қилишга чек қўйилди. Бу эса ўқитувчиларни зиммасидаги ортиқча юкдан халос қилди.
Таълим ривожига ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог кадрларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий- соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли шартларида соғломлаштириш бўйича норматив – хуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланди. Ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиядаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга энг кам иш ҳаққининг 5 бароваридан 50 бароваригача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш режалаштирилди. Педагог ходимларга қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй – жойлар, автокредит ва истеъмол кредитлари имтиёзли равишда бериш тартиби ишлаб чиқилмоқда.
2018-2020 йилларда педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни барпо этиш режалаштирилган. 2018 йилдан бошлаб “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси- 2018” кўрик – танловининг Республика босқичи ғолибларини диплом ва 10 млн. сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирлашнинг йўлга қўйилгани ҳам халқ таълими тизимига берилга эътибор намунасидир. Республика ва вилоят миқиёсидаги раҳбарларга “1- сентябр- Билимлар куни ”да ўзи ўқиган мактабларга ташриф буюриши бўйича халқ таълими вазирининг мурожаати ҳам таълим - тарбия тизимининг ҳаётийлигини оширди.
Ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида ҳам жиддий янгиликларга қўл урилди. Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тизимида раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида илк бор мактаб директорлари учун 144 соатлик менежерлик курси иш бошлади.
Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан тизимга бир қанча янгиликлар киритилмоқда. 2018 йил 29 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги томонидан “Краудфандинг (халқ томонидан молиялаш)” биринчи платформаси Mfond. uz ишга туширилди. Платформа ўқув муассасасининг моддий - техника базасини ривожлантириш учун ҳомийлик маблағларини жалб қилишга қаратилиб, маблағларни ишлатишда очиқлик ва хисоботлилигини таъминлаб беради. MFOND ҳомийлик платформаси орқали ҳомийлар, ота - оналар, чет элда яшовчи ватандошларимиз, шу жумладан, мактабнинг собик ўкувчилари мактабларга ҳомийлик қилишлари мумкин. Маблағларни Payme, Upay, Click каби маҳаллий Viza, Master Card ва бошка халкаро тўлов тизимлари оркали ўтказиш қулайликлари яратилди.
Халк таълими тизимида илк бор “Бахтли мактаб” лойиҳаси жорий этилмоқда. Унга кўра мамлакатимизнинг хар бир ҳудудида биттадан таянч-тренер мактаб танлаб олинди. Танлаб олинган 14 та мактабда махсус малакали психолог ва педагоглар жамоаси иш олиб боради. Натижада ўкувчи - ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан замонавий психологик-педагогик технологиялар асосида ишлаш йулга қўйилади. Худудларда ташкил этилган таянч-тренер мактаблар келгусида ўзига хос “Бахтли мактаб” лойиҳаси ва “Мустахкам оила” тренинг дастури тажрибасини оммалаштириш буйича тренинг марказига айланиши кўзда тутилган. Халк таълими вазирлиги ва “Дневник.ру” компанияси мактабларда электрон журналлар ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширишга киришгани хам ўзига хос янгиликдир. Лойиҳани амалиётга татбик этиш жараёнида “Дневник.ру”нинг Ўзбекистондаги вакили “Кундалик” компанияси иштирок этмокда. “Кундалик” лойиҳаси ”Ўзбекистондаги мактабларда фанларни ўзлаштириш даражаси ва давоматни кайд этиш тизимини жорий этишга каратилган.
Бу тизимни жорий этиш оркали онлайн тарзда ўкувчиларнинг дарсларини режалаштириш, дарс жадвалларини тузиш, ўкувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва давоматини электрон журнал ва кундаликларда кайд этиб бориш, шунингдек, таълим бошқарув органлари ва муассасаларига статистик хисоботларани шакллантириш учун хизмат килади. Шунингдек, ахбарот технологияларига оид таълим дарсларини яратиш ва мактабларда жорий этиш, болаларга ахбарот технологиялари бўйича билим берувчи тренер ва ўкитувчиларини тайёрлаш максадида Халк таълими вазирлиги “Oracle” компанияси билан хамкорликни йўлга кўйганлиги ҳам ҳалк таълимини ривожлантириш йўлидаги янгиликлардан биридир.
Бу ислоҳотлар натижасида ўқитувчиларнинг ишга бўлган муносабати ўзгарди, касбига мехри ортди. Шу тариқа жамиятда педагог нуфузини юксалтиришга дастлабки қадамлар қўйилди. Охирги 4 ойда 13 мингга якин эркак ўкитувчи мактабларга қайтди. Ўкитувчилар мавсумий ишларга жалб қилинмаётгани сабабли, улар кўп вақтини фарзандлар таълим-тарбиясига қаратмокда.
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилади. Президент мактабларининг асосий мақсади - мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ривожланишига зарурий шароитлар яратишга қаратилган. Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методлари асосида чуқур ўргатилади. Президент мактабларида ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун уларни хорижлик мутахассислар бошқаради. Шу билан бирга, мактабга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагоглар жалб этилади ва уларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Президентимизнинг 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаси шаклидаги Президент мактаблари ташкил этилади.
Қарорга кўра қуйидагилар Президент мактабларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
• иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб бериш;
• табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш, хорижий тиллар, муҳандислик ва ахборот технологияларини ўзлаштиришни ташкил қилиш, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
• ўқувчиларни ўқитиш ва улар билимини баҳолашнинг замонавий услубларини, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш ва кейинчалик ижобий тажрибани республика халқ таълими тизимига татбиқ этиш;
• ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш;
• ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш;
• ўқувчиларда ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатни, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларни шакллантириш;
• ўқув дастурларининг узлуксизлигини таъминлаш масалаларида худди шу йўналишдаги миллий ва хорижий умумий ўрта ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг илғор хорижий олий ўқув юртларида ва уларнинг республикамиздаги филиалларида ўқишини давом эттириш.
Президент мактабларини ташкил қилишдан асосий мақсад мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида иқтидорли ёшларни аниқлаш, шу йўсинда мамлакатимиз учун энг керакли кадрларни тайёрлашдир.
Президент мактабларига қабул 4-синф битирувчилари орасидан мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбат орқали танлаб олинади.
Президент мактабларига ҳар йили 24 нафар ўқувчи қабул қилинади ва иккита синфга тенг тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5-10 синфларга 144 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Мактабларда ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Мактабларга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагоглар жалб этилади.
Президент мактаблари STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. Яъни, Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади. Мактабларда таълим инглиз тилида олиб борилади.
Мактаб битирувчиларига белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига кириш имконини берадиган халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади.
Президент ташаббусига кўра биринчи мактаб Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида, Хивада ва Тошкентда барпо этилиши кўзда тутилмоқда. Бундай мактаблар босқичма-босқич мамлакатнинг барча ҳудудларида очилади. Келгусида мамлакатимизда Президент Университетини очиш хам режалаштирилган.Бундан ташқари, мамлакатимизда илк хусусий университет- “АКФА” университетининг ташкил этилганлиги таълим тизимини янги босқичга кўтариш йўлидаги самарали ишлар сирасига киради.
Олий таълим узлуксиз таълим тизимининг муҳим босқичи. Инновацион тараққиётни белгилайдиган, малакали, соҳа ва тармоқлар бўйича чуқур ихтисослашган мутахассислар айнан шу босқичда тайёрланади. Шу боис, давлатимиз томонидан таълимнинг мазкур босқичини модернизациялашга катта эътибор қаратиляпти. Жумладан, янги олий таълим муассасалари ташкил этилмоқда, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар сони оширилмоқда. Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланиб, янги илмий лабораториялар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Профессор-ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. 2019-йилда ҳам олий таълим тизимини такомиллаштириш жараёни давом эттирилади. Шу пайтгача Ўзбекистонда ёшларни олий таълим босқичига қамраб олиш кўрсаткичи 9-10 фоиздан ошмаётган эди.
2018-йилда эса бу рақам 15 фоизгача кўтарилди. Яширишга не ҳожат: ўқишга кириш ёшлар учун машаққатли юмушга айланган эди. Ўқишга пухта тайёрланган, билимдон ёшларнинг ҳам талабалик бахтига эришолмаганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Боиси, айрим ҳолларда баъзи таълим йўналишларида бир ўринга йигирма нафар талабгор тўғри келар, талабаликка номзодларнинг кўплиги туфайли етарлича билимли ёшлар ҳам олий маълумот олиш имкониятидан маҳрум бўлар эди. Гарчи ҳар йили оз миқдорда квота оширилса ҳам, қабул қамрови абитуриентларнинг сонига нисбат бўйича тўғри келмасди. Йилдан-йилга олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётганлар сони сезиларли даражада ошар, бироқ квота миқдори талабаликка талабгорларнинг фоиз кўрсаткичларига мос даражада кўтарилмас эди.
2018-йилда хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистр тайёрлаш бўйича қўшимча қабул квоталари ажратилди. Оширилган контракт-тўлов бўйича қўшимча қабул тажрибаси ҳам ўз самарасини кўрсатди.
Президентимизнинг 2019-йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга Мурожаатномасида олий таълим қамрови бўйича айни ҳолат қониқарли эмас, дея баҳоланди. Чунки дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60—70 фоизни ташкил этади. Шунга биноан, 2019-йилда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълимга қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш белгиланди.
Илм-фанда “музлик даври” тугади. 2018-йилда докторлик диссертатсиялари ҳимояси бўйича сўнгги йиллардаги энг юқори натижа қайд этилди. 2019-йилда олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш бўйича изчил фаолият олиб борилади. Илмий ишланмалар бўйича амалий самарадорликни ошириш масаласи ҳам кун тартибида туради.
Ўқув жараёнида ҳам қатор ўзгаришлар кузатилди. Вақт меъёрлари ўзгарди. 100 баллик тизимдан воз кечилиб, 5 баҳолик тизимга ўтилди. Имтиҳонларда дарс ўтган профессор-ўқитувчининг иштирокини истисно этадиган тартибга ўтилди. Илк марта мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари рейтинги аниқланди. Олий таълим муассасаларини нуфузли халқаро рейтингга киритиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланди.
Булар замирида барча ёшларга олий таълим олишда тенг имконият яратиш, уларга чуқур билим бериш мақсади мужассам. Зеро, Президентимиз айтганидек, “...жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади”.
Шу кунгача ёшларнинг кўпи ўқитувчиликни номи улуғ, супраси қуруқ касблар қаторига қўшиб, педагогликни орзу қилмас, ундан кўра, бирор хусусий корхонага ишга кириш ёки чет элда ишлаб, кўпроқ даромад топишни ўйлар эди. Олий таълим муассасасида иш бошлаган ёш ўқитувчиларнинг ҳам жуда озчилиги фан доктори бўлишга, профессор илмий унвонини олишга интиларди. Чунки илмий лавозим ва даражалар ҳамда уларга тўланадиган маош ўртасидаги тафовут унчалик катта эмас эди. Шу туфайли олий таълим муассасалари ўқитувчилари орасидан илмий-педагогик фаолиятни йиғиштириб, бозорга отланганлар ҳам бўлди. 2018-йилдан вазият бутунлай ижобий тарафга ўзгарди. Президентимизнинг ўтган йил 5-апрелдаги “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018-йил 1-сентябрдан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошлари сезиларли миқдорда оширилди.
Табақалаштирилган базавий лавозим маоши миқдори, педагогнинг эгаллаб турган вазифасидан, илмий унвони ёки даражасидан келиб чиқиб белгиланадиган бўлди. Бунда стажёр билан профессорнинг маоши ўртасидаги тафовут сезиларли суммани ташкил этди. Бундай эътибор ва рағбат олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимларининг ўз билим ва касбий маҳоратини мунтазам ошириб боришига, илм-фан билан изчил шуғулланишига хизмат қилаётир.
Эътиборлиси, ойлик маош миқдори босқичма-босқич оширилмоқда. Профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи 2019-йил 1-январдан 20 фоизга, 2019-йил 1-июлдан 25 фоизга оширилади. Профессор-ўқитувчиларга Тошкент давлат юридик университетида 100 фоиз, Тошкент ахборот технологиялари университетида эса 350 фоизгача устама бериляпти.
Бундан икки йил олдин мамлакатимизда олий таълим муассасалари сони 77 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб улар сони 95 тага етди.
Биргина 2018-йилнинг ўзида қатор институт ва университетларда кўплаб қўшма дастурлар иш бошлади. АҚШнинг Вебстер университети, Италиянинг Турин университети каби нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда икки диплом дастури асосида интилувчан йигит-қизлар учун жаҳон андозаларига мос таълим олиш, хорижда стажировка ўташ, чет элда ҳам тан олинадиган ва амал қиладиган дипломга эга бўлиш имкони яратилди. Ўзбекистонда жойлашган хорижий олий ўқув юртлари учун 2023-йилга қадар солиқ имтиёзларининг тақдим этилаётгани ёшларимизнинг олий маълумот олиш имкониятини кенгайтирмоқда.
Жорий ўқув йилида 51 олий таълим муассасасида сиртқи таълим, 22 тасида махсус сиртқи таълим, 9 тасида эса кечки таълим йўлга қўйилди. Натижада талабалар сони 344 790 нафарга етди. Айни пайтда уларга 26297 нафар профессор-ўқитувчи таълим бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |