Модул бўйича соатлар тақсимоти



Download 1,16 Mb.
bet25/44
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#46733
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
Ijimoiy fanlar

олтинчидан, халқ таълими тизими муассасаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш механизмининг мукаммал эмаслиги, уларнинг фаолиятига замонавий меъморий ечимлар, инновацион ишланмаларни ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги айтиб ўтилган.
Президент Фармонида халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб қўйдагиларни белгилаб берилган:
- умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ҳар томонлама камол топган авлодни тарбиялаш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш;
- ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мувофиқлаштирувчи роли ва масъулиятини кучайтириш, шунингдек, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мазкур йўналишдаги вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш ва тартибга солиш;
- раҳбар ва педагог ходимларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан халқ таълими тизимида кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини жорий этиш;
- халқ таълими муассасаларини бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шаффоф ва самарали жамоатчилик назоратига эришиш, шу жумладан барча муассасаларнинг телекоммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш, барча фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар манбасини яратиш, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг электрон рейтинг тизимини жорий этиш;
- халқ таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни ва ижтимоий муҳофаза қилишни яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш;
- зарур ташкилий-ҳуқуқий ва техник-иқтисодий шароитларни яратиш йўли билан умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат хизматларни кўрсатишга оид фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар тармоғини янада ривожлантириш, ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликнинг турли шаклларини самарали жорий этиш;
- халқ таълими тизимига илғор хорижий тажрибани, ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни, шу жумладан таълим беришнинг инновацион усулларини жорий этиш, ўқув ва ўқув-услубий адабиётларнинг янги авлодини яратиш, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни амалга ошириш.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 сентябрдан мактабларда фаолият олиб бораётган 450 мингдан зиёд педагог ва раҳбар ходимларнинг маоши оширилди. Халқ таълими ходимларига уй, ер, маиший техника, чорва ва машина сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди. Улар учун махсус давлат мукофоти таъсис қилинди. Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш, мактабларда асоссиз текширувлар ўтказиш амалиётига чек қўйилди.
Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида халқ таълими тизими жорий йилда 16 минг нафар олий маълумотли ёш кадр билан тўлдирилди. Қарийб 13 минг нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.
Кейинги йилларда таълим тизимини такомиллаштириш, замонавийкадрлар тайёрлашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди. Президент қарори билан 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди. 2018 йилда мамлакатимизда 13 та янги олий таълим муассасаси, жумладан, хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилди. Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишлари бошланди.
Албатта, бундай эътибор яқин келажакда ўз самарасини беради. Лекин барча соҳаларда жадал ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда шу суръатга мос илғор кадрлар мамлакатимизга бугун керак.
Ҳозирги тизимли ўзгаришлар жараёнида аксарият мутахассисларнинг бунга тайёр эмаслиги, уларнинг билими, малакаси ва кўникмаси замон талабига жавоб бермаслиги аён бўлиб қолди.
Масалан, хорижда докторантура ва магистратурада ўқитиш, малака ошириш ва стажировкани ташкил қилиш бўйича дастлабки эҳтиёж 3,5 мингдан ортиқ. Юртимизда халқаро илмий ва амалий тажриба эга 600 нафардан зиёд ватандошларимизга эҳтиёж мавжуд. 1000 га яқин хорижий олимлар ва экспертларни жалб этишга талаб бор.
Яъни, бугун кечиктириб бўлмайдиган, оддий илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёж 5 мингдан зиёдни ташкил этади. Агар ишлаб чиқаришдаги талаб ҳам инобатга олинса бу рақам камида 50-100 бараварга ошади.
«Бу ҳали бугунги эҳтиёж. Яқин ва узоқ истиқболдаги иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан бизга қайси соҳа учун қандай мутахассис керак бўлади? Шуни ҳозирдан чуқур ўйлашимиз, замон талаби, ислоҳотлар шиддатига мос кадрларни тарбиялашимиз керак. Бу масала бизнинг келажагимиз, бизнинг эртанги кунимиз», – деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 25 сентябрдаги Фармонига43 мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилган эди.
Жамғарма олдига ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни докторантура ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, турли соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларни мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотларга жалб қилиш, чет элдаги университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликда юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўмак бериш вазифалари қўйилган.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун 2019 йилда давлат бюджетидан 45 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ, бу маблағ янада ошириладиган бўлди.
Вазирлар Маҳкамасига “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан биргаликда барча вазирлик ва идоралар кесимида хорижда кадрлар тайёрлаш, стажировкасини ташкиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Олий таълим вазирлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармасига кадрларни хорижга юбориш бўйича устувор йўналишларни аниқлаб, танлов эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.
Жамғарма Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда хорижда қимматли тажрибага эга бўлган ватандошларимиз тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб бориши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатлар ва мутахассисликлар кесимида ватандошлар тўғрисида маълумотлар реестрини тезроқ ишга тушириши зарурлиги қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга жалб этилаётган ҳар қандай хорижий инвестициянинг маълум бир қисмини малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтириш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Йиғилишда яна бир масала – истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш, уларнинг касб малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги44 қарорида республика бўйича вазирлик, идора ва ташкилотларда раҳбар кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида танлов ўтказиш белгиланган эди.
Танловнинг дастлабки босқичидан сўнг 8 минг 334 талабгордан 3 минг 825 нафари кейинги босқичларга тавсия этилди. Якунда 50 нафар юқори малакали кадр танлаб олинади.
Давлатимиз раҳбари танловнинг финал босқичи иштирокчиларини қисқа муддатли курслар орқали малакасини ошириш кераклигини таъкидлади. Танлов ғолибларининг стажировкаси қайси ривожланган мамалакатда, қайси ташкилотлар ва қандай мезонлар асосида ўтказилишини аниқ белгилаш бўйича топшириқлар берилди.
Таълим сифатини янги босқичга кўтариш масаласида бир аҳамиятли хужжатга эътибор берсак, бу Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.45
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
а) қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларни ташкил этиш:
Progress in International Reading and Literacy Study (PIRLS) - бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш учун;
Trends in International Mathematics and Science Study (TIMSS) - 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун;
The Programme for International Student Assessment (PISA) - 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш учун;
The Teaching and Learning International Survey (TALIS) - раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Миллий марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- халқаро тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг вакили сифатида иштирок этиш;
- таълим тизимида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини ривожлантиришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар олиб бориш;
- таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш, халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;
- таълим сифатини баҳолаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;
- таълим сифатини баҳолаш бўйича тадқиқотларни илмий ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
- умумий ўрта таълим муассасаларининг халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро баҳолаш дастурларида қайд этган натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққослаш;
- халқаро баҳолаш дастурларини таълим жараёнига жорий этиш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, ушбу соҳадаги илғор тажрибани оммалаштириш ва унинг асосида таълим муассасалари учун тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- ўқитишнинг инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда ўқиш,математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий тавсиялар тайёрлаш.
Юқорида таъкидланганлардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирги даврда ҳар бир мамлакат рақобатбардошлиги аввало, унинг таълим ва фан даражасига боғлиқ. Иқтисодиёт ва жамият ривожланишининг замонавий ҳолати инсон фаолиятининг касбий ва касбий тайёргарлик сифати даражасига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаблар қўймоқда.
Замонавий ходимнинг маълум бир иш фаолиятига мослик даражасини баҳолаш борасидаги талаблар доимий равишда ўзгариб ва кучайиб бормоқда.
Бунда “Касбий компетентлик” сифатида унинг нафақат касбий билимлари, малака ва кўникмалари, балки мантиқий фикрлаши, ташаббускорлиги, уддабуронлиги, гуруҳда ишлаш ва ҳамкорлик қилишга бўлган қобилияти, маълумотлилиги ва бошқа сифатлари муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда “Келажак боғчадан ” деган шиор остида ёш авлод тарбиясига катта эътибор берилмоқда.
2018-йилнинг ўзида 3 мингдан зиёд болалар боғчалари қуриш режалаштирилди. Болаларни боғчаларга жалб этиш 2017 йилда 27 фоиз эди 2018 йилда 34 фоизга етди. 2019 йил охиригача кўрсаткич 44 фоизга етказилади.
2018 йилда мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган қарийб 60 минг тарбиячининг атиги 21 фоизи олий миаълумотли, қолгани эса ўрта махсус маълумотга эга эканлигини инобатга олибю, қайта тайёерлаш курсларида МТМлар учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди. Шунингдек, бу масалани ҳал этиш учун 2018-2019 ўқфув йилидан бошлаб, олий ўқув юртларида мактабгача таълим йўналиши бўйича кундузги бўлимда бакалавр тайёрлайдиган 3 йиллик тизим жорий этилди.
Бу йуналиш бўйича сиртқи ва кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш тизими йўлша қўйилади. 2018 йил 1 мартдан бошлаб боғча ходимларининг иш ҳақи икки босқичда сезиларли даражада оширилди.
2023 йилнинг 1 январигача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятидаги иқтисодий аҳволи оғир бўлган айрим туманларда мактабгача таълим муассасаларида боғча тўловларимиқдори 50 фоизга камайтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 9 сентябрда 2017-2021 йилларда таълим муассасалари тизимини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари итўғрисида” ги Қарорни имзолади.
-Ушбу қарор асосида қитсқа муддатли гуруҳлар сонини кўпайтириш натижасида ҳар йили 5-6 ёшдаги 3950 нафар болани мактаб таълимига тайёрлаш учун шароит яратилади;
- Қишлоқ жойларда мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг муассасасада бўлиш вақтини қисқартириш ҳисобига ота оналарнинг бадал тўловлари 30 фоизга камайтирилди;
- Мактабгача ёшдаги болаларни қабул қилиш ёшининг 2 ёшдан 3 ёшгача ўзгартириши билан болаларни мактабгача таълимга қамрови 1.5 баробарга оширилди
- Болалар боғчаларида ота –оналарнинг иқтисодий имкониятларини ҳисоби олиб, кичик гуруҳ ташкил этилиши, режалаштиради,
- мактабгача таълим муассасаларида давдат тили билан бир қаторда рус тили ва инглиз тилларни ўрганиш самарадорлиги оширилади.
2017 йилда янги таъли муассасалари куриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилади.
12 та умумтаъли м мактаби янгитдан барпо этилди. 320 таси реконструкция килинди. 152 та мактаб капитал таъмирланди. Шунингдек, 107 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди ва курилди.195 та боғча капитал таъмирланди.
- яқин 3-4 йилда мамлакатнинг барча худудида минглаб янги боғчаларлар қуриш ва уларни жиҳозлаш, таълим тарбия сифати ва даражасини янги босқичга кўтариш кўзда тутилмоқда. Қолаверса, болаларни ёшлигидантарбиялашнинг катта ўрни ва аҳамияти эътиборга олиниб,Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.
- таълим тизимидаги инновация ва креактив ёндашувларасосида аниқ фанлар чуқур ўргатиладиган (Ал Хоразмий, Мирзо Улуғбек ) махсус мактаблари ташкил этилди.
- олий таълим тизимини такомиллаштириш борасида ҳам кўплаб ишлар рўёбга чиқарилмоқда. Жумладан, 2017 2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди.
- яқин ташкил этилган институт ва филиалллар ҳисобидан олий таълим муассасалари сони ( 2018 йил 1 январ ҳолатида) 81 етди. Ҳудуддаги филиаллар 15 тага,хорижий унверситетларфилиаллари 7 тага етди. ( Вестминистр унверситети, Турин политехника институти,Губкин номидаги нефт- газ саноат институти, Плеханов номидаги иқтисодёт унверситети Сингапур менежмент унверситети , Инха унверситети, 2018 йилдан бошлаб АҚШнинг Вебестр унверситети филиаллари) фаолиият кўрсатмоқда.
Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларини алоҳида эътиборга билан кузатиб бормоқдалар ва бу жараёнлар ишончли бораётганлигини эътироф этмоқдалар.
Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси матни БМТ Бош Асссамбилиясида катта қизиқиш уйғотганлиги бунинг ёрғин далилидир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси асосий қоидалари “ 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳаситдаги кун тартибини амалий рўёбга чиқаришбўйича Ўзбекистон ҳукуматининг чора тадбирлар тўғрисида”деган ном билан БМТ Бош Асссамбилияси 72-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.
Ҳужжат БМТнинг расмий тилларга(араб, инглиз, испан, рус, француз хитой) таржима килинди, хамда БМТдан аккредитациядан ўтган ьарча дипломатик ваколатхоналарга тарқатилди. Шунингдек БМТ расмий ЎЗбекистонда ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибида белгиланган мақсадларга мувоффақиятли эришишига хамда аҳоли фаравонлиги юксалишига руспублика даги долзарб ижтимоий – иқтисодий масалаларни ҳал эттишга хизмат қилади.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish