Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

 
* * * 
Болалик субҳидамга ўхшайди. Тонгдек тиниқ, эртакдек гўзал.Ҳамма нарса сеҳрли эди. Ёз 
палласи чўмиладиган турнанинг кўзидек кўллар ҳам. Ўрмонда қўзиқорин териб юришганида 
тўсатдан гумбурлаб қоладиган момақалдироқлару азамат эманлар япроғини шатирлатиб қуйиб 
берадиган жалалар ҳам... Худо қарғаган бу юртларда ойлаб бир томчи ёмғирга зор бўласан. У 
ёқларда эса ёз бўйи ёмғир ёғади. Шовв этади-ю, бир зумда оламни яшнатиб юборади. Кетидан 
қуёш чарақлаб чиқади. Емғир томчилари марвариддек ялтираб турган ям-яшил ўрмонларда 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
26
югургинг, ўмбалоқ ошиб яйрагинг келади. Куз ёмғири эса бошқача бўлади. Худди шу паллада, 
октябрнинг ўрталаридан бошлаб ўрмон четида жойлашган Берёзовка хутори мунғайиб қолади. 
Йўлларнинг аталаси чиқиб кетади. На машина юради, на бричка. Хутор бутун дунёдан 
ажралгандек, жунжиккан кўйи рўпарасидаги зах босган ўрмонга хавотир аралаш маъюс 
термулади. Кечалари хаталар деразасида хира милтиллаган нур тун зулматига ҳадиксираб 
мўралайди. Итингни кўчага чиқаришни раво кўрмайдиган ҳаво деб шуни айтадилар. 
Берёзовканинг итлари ҳам бунақа матални эшитгандек ин-инига кириб кетади. Ҳар бир хатадан 
моғор исига аралаш тузланган карам ҳиди анқиб турганга ўхшайди. Одамлар тезроқ қор 
ёғишини, олам тезроқ ёришиб кетишини Худодан илтижо қилади. Ниҳоят, қор ёғади. Аввал 
ёмғир аралаш яккам-дуккам учқунлаб туради-да, тўсатдан заптига олади. Олам оппоқ нурга 
беланади. Қор остида ўйчан мудроққа кетган ўрмон сирли ва жозибали кўринади. Ҳақиқий рус 
қиши бошланади. Совуқ ва жозибали рус қиши! 
Нари-бериси билан бир кеча-кундузда харилардан қурил-ган хаталарнинг ярми белигача қор 
остида қолади. Яхшиям, қор бошланишидан олдин теварагига зичлаб похол босилгани. Бўлмаса 
ичигача муз уриб кетади. Албатта, совуқ заптига олган кезлари баъзи ноқулайликлар ҳам пайдо 
бўлади. Шундоқ ётоқхонанинг ўзига олиб кирилган мегажин «ҳурқ-ҳурқ» қилиб, кечаси билан 
уйқу бермайди. Печ устида ётсанг, ачимсиқ ҳид димоғингни ёради. Зиёни йўқ: ўрганиб кетади 
одам. Ўрмонда бир соат чанғи учсанг, муздек, мусаффо ҳаво ўпкангдаги бор ғуборни суғуриб 
олади.
Акаси чанғи учишга уста эди. Ҳар сафар Дима ўрмонга отланса, Гриша ҳам албатта кетидан 
эргашарди. Чанғи остида қор ғирчиллайди. Ҳаво очиқ кунлари қуёш кўзни қамаштириб 
чарақлайди. Ер оппоқ, совуқ. Осмон зангори, ундан ҳам совуқ. Гўё шишадан ясалгану чанғи 
таёғи бехосдан тегиб кетса, синиб қоладигандек... Бошига оқ телпак кийган қарағайлар устидан 
дув этиб қор тўкилдими, билингки, жонсарак олмахон шохдан шохга сакради. Ҳали 
Рождествога анча бор. Бироқ хаталардан гармоннинг шодон товуши, мастона қийқириқлар 
эшитилади.
Колхоз-ку, бўларича бўлган. Номига хўжалик. Хуторнинг ярми ҳувиллаб қолган. Ёшлар 
«бахт излаб» ўзини шаҳарга урган. Эркаклар йўқ ҳисоби. Борлариям кўзини ишқалаб 
уйғонадию қишлоқ марказидаги дўконга йўл олади. Ҳаммаси келишиб олгандек, 
саҳармардондан дўкон олдига тўп-ланишади. Қишин-ёзин шу! Соқоллар ўсган, асабий... 
Тушдан кейин келадиган «борматуха»га очирид кутишади. Нарироқдаги харракнинг қорини 
сидириб ташлайдилар-да, тизилиб ўтириб, домино ўйнашга тушадилар. Ютқазганни «така» 
қилиб харрак тагидан ўтказадилар. («Вақтни ўлдириш» керакми ахир?) На раис инсофга 
келтиради, на милиция йўлга солади. (Аслида ҳаммаси — улфат, ҳаммаси — ҳамшиша!) 
Тушдан кейин маст-аласт қўшиқлар яна авжига чиқади. Ора-чора муштлашувлар ҳам бўлиб 
туради. Лекин бугун муштлашганлар эртага эрталаб апоқ-чапоқ бўлиб кетаверади. Бағри кенг 
одамлар-да! 
Гришанинг онаси тадбирли аёл эди. Бошқаларнинг карами муштдек бўлгунча, буларники 
чойнакдек бўлиб «қайнаб кетади». «Бабье лето» бошланмасидан туриб, уларнинг хатаси ёнида 
тоғдек пичан уюми пайдо бўлади. Қишлик ўтинни ҳаммадан аввал ғамлаб қўйишади. 
Гришанинг эсида. Бир йили ярмаркага бориб, сигир сотиб олишди. Янги туғилган бузоғи 
билан. 
— Эшитиб қўйинглар! — деди онаси ака-укага. — Мана шу сигир оғир кунларда сенга 
асқотади... Яйлов тўла ўт бўлса. Қишлоқда яшаб туриб, мол боқмаслик — гуноҳ-ку! 
Сигирни етаклаб ўтиб кетишаётганида дўкон олдида домино қарсиллатиб ўтирган 
мужиклардан бири гап отди: 
— Табриклайман, Марья, сигир олибсан-да! Индамай кетаверишди. Бошқаси хириллаб 
кулди. 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish