2. Қўшилиш:
– Ҳа, сиз тўғри манзилга қўнғироқ қилдингиз!
3. Қамраб олиш.
- Кўприк: Бир-иккита савол беришга ижозат беринг?
1-савол:
- Сиз ўзингиз учун танлаяпсизми ёки бирор танишингизгами?
- Мижоз жавоби.
2-савол:
- Сиз дидингизга мос нимадир танладингизми ёки ҳали қараяпсизми?
Ёки:
- Сиз бизга биринчи марта қўнғироқ қиляпсизми ёки аввал мурожаат қилганмисиз?
- Мижоз жавоби.
4. Танишиш:
- Сизга қандай мурожаат қилмак маъқул?
- Мижоз жавоби: Андрей.
-
Хурсандман Андрей, менинг исмим яна бир ...!
Кириш қўнғироқларида суҳбатни универсал тарзда бошлаш шу тартибда бўлади. У
жуда оддий ва эслаб қолиш учун осон. Деярли исталган кириш қўнғироғи билан ишлашни
шунга ўхшаш шаклда бошлаш мумкин. Ҳеч нарсани ўйлаб топиш шарт эмас, ҳар қандай
вазиятда ҳам кейинроқ ўз саволларимизни беришга ва танишишга тўғри келади, ҳатто
тайёрланмаган бўлсак ҳам. Фақат бунинг учун:
1) Бунга кўпроқ вақт
сарфланади;
2) ташаббус катта эҳтимол билан йўқотилади
3) агар суҳбат чўзилиб кетса, суҳбатдошни исмини сўраш ноқулай бўлади;
4) бизга “бу неча пул туради? ва “”Чегирмалар борми?” каби саволлар беришади.
Агар мижоз “ёмон” характерли бўлса ва саволларимизга жавоб беришни истамаса нима
қилиш керак? Агар “Сизга нима фарқи бор?” деб жавоб қайтарсачи?! Бу бизнинг суҳбатни
универсал бошлашимиз ҳаётнинг ҳамма вазиятида асқотмаслигини англатадими?
- Статистикаларга кўра, “ёмон” табиатли мижозлар сони максимум 5%ни ташкил
этади, қолган 95% (!) мижозлар ким биландир “жанг” қилиш
учун эсам, балки
масалаларини ечиш учун қўнғироқ қилишади.
- Ҳар доим ҳеч нарсадан қониқмаган мижоз бор, худди сизни ёқтирмайдиган одам
каби.
- Кўплаб сотувчилар ва менинг шахсий амалиётим бундай суҳбат иш
беришини
кўрсатади.
- “Ёмон” табиатли мижозлар билан ишлашни ўрганиш учун аввало 95% нормал
мижозлар билан ишлашда бизнинг скриптни қўллабишлашни ўрганиш керак,
чунки айнан улар бизда харид қилишади.
- Китобни охиригача ўқинг, барча машқларни бажаринг ва
агар сизда иккиланиш
пайдо бўлса, тренингларга келинг. Биз албатта бу шубҳаларни йўқ қиламиз!
Қоиданинг иккинчи бандига келадиган бўлсак, суҳбат давомида кишига камида исми
билан мурожаат қилиш, менимча тушунарли. Биринчи марта суҳбатдошни танишиш
жараёнида бевосита исми билан мурожаат қиласиз. Иккинчи марта – мулоқотнинг исталган
жойи – ўртасида. Ишонинг, сизгача буни ҳали ҳеч ким қилмаган!
Учинчи марта
суҳбатдошингизни исми билан суҳбат якунида мурожаат қилинг ва бу яна яхши ҳис-
туйғуларни уйғотади, чунки суҳбат бошланиши ва тугаши кўпроқ ёдда қолиши маълум.
Do'stlaringiz bilan baham: