Фойдаланилган адабиётлар:
1. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Тошкент. Ўзбекистон, 1998.
2. Аллашов Б.Д., Ибрагимов Ш.Ш., Ибрагимов П.Ш., Шадраимов Е., Тўхтаев Э. Қўш дурагайлаш
услубидан олинган тизмасида кўсак вазни ва бошқа белгилар ўртасидаги коррелятив боғликларни
ўрганиш. Материалы международной научно-практической конференции «Современное состояние
селекции и семеноводства хлопчатника, проблемы и пути их решения» -Тошкент, 2007. -С-91-93
3. Бочарова В.М. Применение сложной гибридизации в селекции хлопчатника // Материалы
шестой конференции молодых ученых по сельскому хозяйству Узбекистана. -Ташкент, 1970. -С. 7-15.
ҚОҚИДОШЛАР ОИЛАСИГА МАНСУБ ARTEMISIA ABSINTHIUM ТЕРПЕНОИДЛАРИНИНГ
ҒЎЗАГА МУТАГЕНЛИК ТАЪСИРИ
Ибрагимов П.Ш., Ибрагимов Ш.И., *Мухидова З.Ш., *Закиров С.Х., *Хошимхўжаев А.С.
Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги институти
1
,*Тошкент давлат аграр университети
Маълумки хозирги кунда турли хил табиий терпеноидлар ўзининг ноёб кимёвий ва структуравий
хусусиятлари билан ҳамда биологик фаоллиги ва экология жиҳатдан зарарсизлиги туфайли кўп
олимларнинг эътиборини жалб қилмоқда. Сўнгги йилларгача пахтачилик ва ғаллачилик селекциясида
ионизирловчи нурланиш ва кимёвий мутагенлар қўлланиб келинаётган эди, лекин табиий
терпеноидларнинг мутагенлик фаоллиги ва унинг ўсимликларга махсус таъсирини инобатга олган ҳолда
улар турли хил ўсимликларда ўз ижобий таъсирини кўрсатмоқда [1,2,3.]. Биологик мутагенлар таъсирида
қисқа муддатда янги селекцион ашё яратишда катта ўрни бор ва улар асосида кўп белгиларнинг юқори
кўрсаткичларини жипслаган янги оилалар ва тизмалар яратишга асос бўлади.
Бизнинг 2012 йилда ўтказилган тадқиқотларда қоқидошлар оиласига мансуб бўлган Artemisia
absinthium нинг экстрактлари ғўзага таъсири ўрганилган. Бу экстракт Тош ДАУ нинг “Олий математика
физика ва кимё” кафедрасидан олинди ва 1:5; 1:7.5; 1:10 концентрацияли эритмалари тайёрланиб,
ўрганилди. Ушбу экстрактларда С-6524 ғўза навининг чигитлари 24 соат давомида ивитилди. Назорат
вариант шаклида оддий сув олинди. Тадқиқотлар 3 такрорда олиб борилди.
Жадвалда келтирилган ўртача маълумотларга кўра оддий сувга ивитилган чигитлар 1-3 кун олдин
униб чиқди. Барча ўсимликларнинг қуйидаги белгилари ўрганиб чиқилди. Ўсимликнинг бўйи, ўсув шохи
ва ҳосил шохлари сони, кўсак сони, кўсак вазни, маҳсулдорлиги ва вегетация даври ўрганилди.
Экстрактдаги ивитилган ўсимликларнинг бўйи назорат вариантидан бироз паст бўлди. Айниқса 1:10
вариантида 13 смга бўйи паст бўлди, лекин 1:7.5 вариантида ўсимлилар бўйи назорат варианти билан тенг
бўлди. Ҳосил шохлари 0,3 дан 0,7 гача юқори бўлди ва шунга асосан кўсаклар сони ҳам 0,2 дан 1,4 донага
кўпайганлиги аниқланди. Экстракт таъсирида олинган ўсимликларнинг кўсаклар вазни 0,4 дан 0,8
граммгача йирикроқ бўлди. Маҳсулдорлиги бўйича энг яхши вариант 1:7.5 концентрацияда энг юқори
кўрсаткичлар олинди, бундан ҳар бир ўсимликда 15 грамм пахта кўп терилди. Барча экстрактли
вариантлар вегетация даврига ижобий таъсир этмади ва ушбу белги бироз (1-3 кунгача) паст бўлди.
Шундай қилиб Artemisia absinthium экстрактлари ғўза маҳсулдорлигига ижобий таъсир кўрсатди. Энг
яхши вариант экстрактнинг 1:7.5 баробар суюлтирилган ҳолда самараси юқори бўлди. Бундан ташқари
кўсакларнинг шакли ҳам экстраклар таъсирида ўзгарди. С-6524 навининг кўсаги тухумсимон учли бўлган
бўлса, экстракларнинг таъсиридан кўсаклар шарсимонга яқинроқ бўлди. Бу белгининг ирсийланишини
2013 йилда кўриб чиқамиз.
86
С-6524 ғўза
жойларини
турли кон-
центрация-
лари терпе-
ноид/ сув
50 %
униб
чиқиши
(
кун
)
Ўсимлик
сон
и (
дона
)
Ўсимлик
бўйи
(
см
)
Ўсув
шохи
(дона
)
Ҳо
сил
шохи
(дона
)
Кўсак
со
ни
(дона
)
Кўсак
йи
рик
-
лиги
(г
)
Маҳ
сул
-
дорлиг
и
(г
)
Веге
т.
даври
(кун
)
1:5 6
25
107.6
0.8
8.8
9.5
5.4
51.3
118.2
1:7.5 7 41
116.0
0.5
9.6
9.9
6.1
60.4
119.3
1:10 8 22
100.1
0.9
8.0
8.6
5.6
48.2
118.8
Do'stlaringiz bilan baham: |