Microsoft Word Conf-селекция rtf


ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИДА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИДА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ
Ибрагимов П.Ш., Ўрозов Б., *Ҳамрақулов Ш.
ЎзҒСУИТИ, *ТошДАУ 
 
Ғўза инсоният учун ҳаётий муҳим қишлоқ хўжалик экинларидан биридир, чунки 
пахтачиликнинг маҳсулоти – тола ва уруғлари ниҳоятда кўп иккиламчи ашёни беради. Ғўза 
ҳосилдорлигини ошириш жуда мураккаб вазифа бўлиб, уни ҳал этиш учун мажмуий ёндашув талаб 
этилади. Ушбу экинни етиштириш ареалига қараб бу муаммо турли йўллар билан ҳал қилинади.
Ўзбекистон дунё пахтачилигида энг шимолий пахта етиштирувчи давлат бўлиб, пахтачилик 
маҳсулоти ҳосилдорлигини ошириш ишларида зарурият сезади. Маълумки, ўсимликлар селекциясида 
яхши муваффақиятларга эришишда белгиларнинг генетик ўзгарувчанликларини ҳисобга олган ҳолда 
чатиштиришлар услубини тўғри танлаш муҳим аҳамият касб этади. Чатиштиришлар услубини тўғри 
танлаш эса селекционерлар томонидан қўлланилаётган бошланғич ота-оналик шакллар юқори ижобий 
белгиларни ўзида мужассам этган, кўнгилдагидек комбинациялар ола билишга боғлиқ ҳисобланади. 
Чатиштиришнинг турли (оддий ва мураккаб) усуллари мавжуд. Жумладан, селекция ишларида 
мураккаб чатиштиришнинг ҳар хил усуллари қўлланилиб, улардан бири қўш дурагайлаш усулидир (А х 
В) х (С х Д). Бунда, биринчи ёки ундан юқори авлод дурагайлари ўзаро чатиштирилади. Мураккаб 
дурагайлар оддий дурагай ва тизмаларнинг генотипларига қараганда ўзгарувчанлик спектри кенгроқ 
бўлган генотипга эга, ушбу ўзгарувчанлик кўпинча яратилган дурагайларга юқори мослашувчанликни 
бериши аниқланган. 
Б.Д.Аллашов ва бошқалар маълумотларига қараганда оддий дурагайлаш услуби орқали олинган 
оилаларда бир дона кўсакдаги пахта вазни ва тола узунлиги, тола чиқими каби белгилар ўртасидаги
корреляция кўрсаткичлари 0.17 дан 0.26 гача оралиқда учраган бўлса, бир дона кўсакдаги пахта вазни ва 
микронейр кўрсаткичлари ўртасидаги корреляция кўрсаткичлари 0.39 дан 0.47 гача бўлган оралиқдан 
ўрин олди. Қўш дурагайлаш услубида олинган оилаларда ушбу белгилар ўртасидаги коррелятив 
боғлиқликларда бирмунча ижобий томонга силжиш кузатилди. Яъни, қўш дурагай оилаларда бир дона 
кўсакдаги пахта вазни ва тола узунлиги, тола чиқими каби белгилар ўртасида корреляция кўрсаткичлари 
0.22 дан 0.33 гача оралиқда учраган бўлса, №1374, №1504 қўшдурагай оилаларида бир дона кўсакдаги 
пахта вазни ва микронейр кўрсаткичлари ўртасида мавжуд бўлган коррелятив боғлиқликлар юзага чиқди. 
Шунингдек, қолган қўшдурагай оилаларда ҳам бир дона кўсакдаги пахта вазни ва микронейр 
кўрсаткичлари ўртасидаги корреляция 0.45 дан 0.58 гача оралиқда бўлганлиги кузатилди. 
Юқоридаги маълумотларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, қўш дурагайлаш услубида олинган 
оилаларнинг айримларида бир дона кўсакдаги пахта вазни ва микронейр кўрсаткичлари ўртасида мавжуд 
бўлган коррелятив боғлиқлар юзага чиқди, яъни бир дона кўсакдаги пахта вазни қанчалик йирик бўлгани 
билан уларда толанинг дағаллашиши ва микронейр кўрсаткичи ҳам давлат андозаси талабларига жавоб 
бермаслиги аниқланган. Шунингдек, қўшдурагай оилаларида бир дона кўсакдаги пахта вазни ва тола 
узунлиги, тола чиқими каби белгилар ўртасидаги коррелятив боғлиқликлар ҳам оддий дурагай услубида
олинган оилаларга нисбатан бирмунча ижобий томонга силжиганлиги кузатилди. Селекциявий 
дастурларда қўш дурагайлаш услубидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
В.М.Бочарова қўш дурагай комбинацияларини уларнинг бошланғич шакллари бўлган оддий 
дурагай комбинациялари ва навлар билан биргаликда ўрганган. Муаллиф F
1
қўш дурагайларда 
тезпишарлик, ҳосилдорлик ва унинг компонентлари оддий дурагайлардаги каби оралиқ ҳолда наслдан-
наслга ўтишини ёки уларда бошланғич ота-она шаклларидан юқори бўлган белги кўрсаткичлари 


84
шаклланишини қайд этган. Оддий чатиштиришларда юқори гетерозис берувчи навлар мураккаб 
чатиштиришларда ҳам ушбу ҳолатни такрорлайди, лекин кўрсаткичлар бирозгина пастроқ бўлади.
1-жадвал 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish