Microsoft Word Conf-селекция rtf


Тадқиқот жойи, объекти ва тадқиқотлар олиб бориш услуби



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Тадқиқот жойи, объекти ва тадқиқотлар олиб бориш услуби. Дала тажрибалари ТошДАУ нинг 
кичик тажриба хўжалигидаги ёш нок боғида олиб борилди. Изланишлар олиб бориладиган боғнинг 
умумий майдони 0,30 гектарни ташкил қилади, тажриба 4 қайтариқда олиб борилади. 
Тадқиқотлар беҳининг ВА-29 клон пайвандтагига уланган нокни Кюре нави устида олиб 
борилади. 


145
Тадқиқотлар олиб бориш услуби. Тажрибалар майдончасида қуйидаги фенологик, биометрик 
кузатувлар, ўлчашлар ва ҳисоблашлар олиб борилади ва таҳлил қилинади: 
1.Фенологик кузатишлар (кўчатларда вегетацион фазаларини ўтиш саналари белгиланади). 
Куртакларнинг бўртиши, ёзилиши, дастлабки новдаларнинг пайдо бўлиши, уларнинг ўсиши ва ўсишдан 
тўхташ муддатлари белгилаб борилади. 
Клон пайвандтагларга уланган нок кўчатларини новдалар сони саналади (20 та ўсимликлар 
ҳисобида). 
2.Кўчатларнинг баландлиги ҳамда уларнинг ўсиш динамикаси ўлчаб борилади (ҳар 15 кунда).
3.Илдизларнинг умумий узунлиги, оғирлиги, илдизларнинг ўсиш давридаги ҳажми (20 та тупда 
ҳисобланади).
4.Олинган маълумотларнинг иқтисодий самарадорлигини Р.Г. Бороздин, 1980 йил услуби билан 
аниқланади.
5.Олинган маълумотлар Б.А. Доспехов, 1973 йил усули бўйича математик таҳлили қилинади. 
Тадқиқот натижалари. Нокни, Кюре навини баргларини ассимиляцион сатҳини ва барглар 
сонини ҳар хил экиш схемаларида таъсири ўрганилганда шу нарсалар маълум бўлдики сийраклашган 
ярусли усулида шакл берилганда бир дарахтдаги барглар сони бўйича 4х3,5м экиш схемаси назорат 
вариантидаги 4х4м экиш схемасидан 6,9% га кўп бўлган. Бир дарахтдаги барглар сатҳини майдони 
аниқланганда эса 4х3,5м экиш схемасида назорат вариантига нисбатан 279 см
2
кўпроқ бўлганлиги 
аниқланган. Шу жадвални таҳлилини давом эттириб қуйидаги нарсани кўриш мумкун 1га майдондаги 
нокни, Кюре навини дарахтларини барг сатҳини майдони 4х3,5м экиш схемасида назорат вариантидаги 
4х4м экиш схемасидаги дарахтларга нисбатан 18% га юқори бўлганлиги кузатилган. 
Экиш 
Схема-
лари 
1 га 
майдон- 
даги 
дарахт-
лар 
сони, 
дона 
Бир 
дарахтда-
ги барглар 
сони, дона 
Назорат-
га 
нисбатан, 

Барг 
сатҳини 
ўртача 
майдони, 
см
2
Бир 
дарахт-
даги барг 
сатҳини 
майдони, 
см
2
1 га 
Майдон-
даги 
дарахтлар-
ни барг 
сатҳини 
майдони, 
м
2
Назора
т-га 
нисбата
н, 

Сийраклашган ярусли усули (юмолоқ шакли) 
4х4 м 
(назорат) 
625 115 100 18,5 2142 
140,125 
100 
4х3,5 м 714 123 106,9 20,5 2521 165,362 
118,0 
Пальметта усули (оддий симбағаз шакли) 
3,5х2,5 м 
(назорат) 
1142 110 100 19 2090 
238,678 
100 
3х1,5 м 2222 115 104,5 20 
2300 5110,66 214,0 
Шу навни ассимиляцион сатҳига ва дарахтлардаги барглар сонига ҳар хил экиш схемалари ва 
пальметта шаклида ўстириш усули ўрганилганда назорат вариантига нисбатан 3х1,5м қилиб экилганда 
дарахтларни барглар сони назорат вариантидаги дарахтларни барглар сонидан 4,5% га юқори бўлган. Бир 
дарахтни барглар сатҳини майдони таҳлил қилинганда эса 3х1,5м қилиб экилган дарахтларни барг сатҳи 
назорат вариантига нисбатан 210 см
2
юқори бўлган, 1 га майдондаги нокни Лесная красавица навини 
барглар сатҳини умумий майдони таҳлили бўйича 3х1,5м экиш схемаси назорат вариантидаги 3,5х2,5м 
экиш схемасига нисбатан анча юқори бўлганлиги кузатилган. 
Хулоса. 1га майдондаги нокни, Кюре навларини дарахтларини 2012 йилда барг сатҳини майдони 
4х3,5м экиш схемаси назорат вариантидаги 4х4м экиш схемасидаги дарахтларга нисбатан 16,5% га юқори 
бўлиб уларда фотосинтез жараёни яхши ўтаётганлигидан далолат беради. 
Шу навларни ассимиляцион сатҳига ва дарахтлардаги барглар сонига ҳар хил экиш схемалари ва 
пальметта шаклида ўстириш кузатилганда 1 га майдондаги нокни, Кюре ва Лесная красавица навларини 
барглар сатҳини умумий майдони таҳлили 3х1,5м экиш схемаси назорат вариантидаги 3,5х2,5м экиш 
схемасига нисбатан ўртача иккита нав бўйича 1,6 маротаба юқорироқ бўлиб биринчи тажриба йили учун 
яхши натижа олганлигидан далолат беради. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish