Мавзу №1: шаҳар ҳудудларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш тартиби ва йўналишлари


Жамоат хавфсизлигини таъминловчи органлар ва муассасалар тизимига



Download 59,71 Kb.
bet2/8
Sana12.04.2022
Hajmi59,71 Kb.
#545968
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маъруза матни

Жамоат хавфсизлигини таъминловчи органлар ва муассасалар тизимига қуйидагилар киради:
ички ишлар органлари;
миллий гвардия органлари;
фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари;
давлат хавфсизлик хизмати органлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати;
прокуратура органлари;
адлия органлари;
давлат таълим бошқаруви органлари ва таълим муассасалари;
давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари.
Юқорида кўрсатилмаган органлар ва муассасалар жамоат хавфсизлигини таъминлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этадилар.


2-ўқув саволи:

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари:


жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг, ижтимоий ва этник низоларнинг олдини олишга қаратилган комплекс мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлайди;
жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
жамоат хавфсизлиги таъминлаш тизимининг самарали фаолиятига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича барча давлат органларининг жамоат бирлашмалари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролар билан самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш кучларининг моддий-техник жиҳозлаш, шунингдек, уларнинг ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари


жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳудудий ва соҳавий ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жамоат бирлашмалари билан жамоат тартибини муҳофаза қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
қонун устуворлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, корхона, жамоат жойларида ташкилот ва муассасаларнинг, шунингдек, тегишли ҳудудда аҳолининг ҳаёт маромини таъминлаш объектларининг хавфсиз ишлашини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради;
ички ишлар органлари ходимларини жамоат жойларида, шунингдек, оммавий жамоат ва қишлоқ хўжалиги ишлари даврида жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жалб этиш бўйича шартномалар тузади;
юридик шахсларнинг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида шартнома асосида ички ишлар ва миллий гвардия органлари хизматларидан фойдаланиш ишларини назорат қилади ва тартибга солади;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатини тартибга солиш ва мавжуд йўл-транспорт инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш чораларини кўради;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимлари, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари, жамоат жойларидаги коммуникация, муҳандислик-техник ҳимоя воситалари ва бошқа воситалар ҳамда тизимларга қўйиладиган ягона ҳуқуқий талабларга риоя этиш чора-тадбирларини назорат қилади ва амалга оширади;
тегишли ҳудуддаги жамоат жойларида қурилиш норма ва қоидаларига, техник эксплуатация қоидаларига (муҳандислик, қурилиш тузилмалари ва техник тизимларининг ишончлилиги ва барқарорлиги), коммуникация тизимларига, экологик, санитария, эпидемиологик стандартлар ва талабларга риоя қилиниши назорат қилади;
жамоатчиликни фуқароларнинг долзарб муаммолари ва жамоат тартибини сақлаш масалаларини муҳокама ва ҳал қилиш, ташкилот ва фуқароларни жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш учун жалб қилиш мақсадида шарт-шароитлар яратади;
белгиланган ваколатлари доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш кучларининг моддий-техник жиҳозлаш, шунингдек, уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
 
Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
доимий жамоат жойларида, транспорт ва сайёҳлик инфратузилмаси объектларида жамоат хавфсизлигини ташкил этади ва таъминлайди, аҳоли миграцияси ва паспорт тизими соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
доимий тусдаги ва вақтинчалик жамоат жойларида, шу жумладан, оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича жамоат хавфсизлиги тизимининг кучлар ва воситалари фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва ташкилий-услубий жихатдан қўллаб-қувватлайди;
жамоат жойларида содир этилган ҳодисалар ва ҳуқуқбузарликларнинг комплекс ва тизимли таҳлилини олиб боради, ҳуқуқбузарликлар ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш юзасидан давлат, жамоат ва бошқа ташкилотларга тақдимномалар киритади;
доимий тусдаги жамоат жойларида юридик шахсларга шартнома асосида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатади;
белгиланган ваколатлар доирасида “Фидокор ёшлар” патруллик жамоатчилик гуруҳлари ҳамда жамоат ва бошқа ташкилотлар томонидан жамоат тартибини сақлаш бўйича ихтиёрий жамоалар фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч ва воситаларнинг етарли тайёрлик даражасида ушлаб туриш, жамоат хавфсизлиги инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ўз ваколатлари доирасида фуқаролар ва юридик шахслар томонидан муомаласи чеклаб қўйилган буюмларни, шу жумладан фуқаровий ҳамда хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлаш қоидалари ва тартибига риоя этилишини таъминлайди;
товар ва моддаларнинг айланиши соҳасидаги талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш, уларнинг айланмаси чекланган ёки тақиқланган, шунингдек фуқаролар ва юридик шахслар томонидан ўқотар қуролларни сақлаш қоидалари ва тартибига риоя этилишини назорат қилади;
йўл ҳаракати, транспорт ва туризм инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек шакл ва усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
диний-экстремистик йўналишдаги тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлайди, уларга қарши курашиш чораларини кўради;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларидаги жиноятчилик даражаси ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳамда бу борада органлар ва муассасалар ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боради;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан яқин ҳамкорликни амалга оширади;
ички ишлар органлари, бошқа органлар ҳамда муассасаларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолияти юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиб боради;
мутасадди органлар билан ҳамкорликда аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришни, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади;
фуқароларни уларнинг розилиги билан жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этади;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига жамоат хавфсизлиги ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
 
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
вақтинчалик жамоат жойларида, шунингдек ички ишлар органи томонидан белгилаб берилган мураккаб жиноий вазиятга эга бўлган айрим доимий тусдаги жамоат жойларида фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминланишини ташкил этади;
қўриқланадиган шахсларнинг, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган бошқа шахсларнинг доимий ва вақтинчалик жойлашган, улар ҳаракатланадиган йўналишларидаги жамоат жойларида жамоат хавфсизлигини таъминлайди;
вақтинчалик жамоат жойларида юридик шахсларга шартнома асосида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатади, айрим дипломатик ва бошқа объектларни қўриқлаш бўйича хизматлар кўрсатади;
вақтинчалик жамоат жойларида содир этилган ҳодисалар ва ҳуқуқбузарликларнинг комплекс ва тизимли таҳлилини олиб боради, ҳуқуқбузарликлар ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш воситаларининг самарадорлигини ошириш бўйича давлат, жамоат ва бошқа ташкилотларга тақдимномалар киритади;
ички ишлар органларига бир марталик жамоат жойларида жамоат хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида бошқа органлар ва муассасалар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
фуқароларни уларнинг розилиги билан жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этади;
жамоат жойларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, шу жумладан уларнинг сабабларини ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этишни амалга оширади;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳамда бу борадаги миллий гвардия органларининг фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боради;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш куч ва воситаларининг доимий равишда шайлиги ҳолатини такомиллаштиради ва етарли даражада ушлаб турилиши учун зарур чора-тадбирларни кўради;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади.


Download 59,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish