Маoлумотнома


Типик ва типик бўлмаган хатолар



Download 1,87 Mb.
bet60/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

5. Типик ва типик бўлмаган хатолар. Айримҳаракатлардаҳар бир шуғулланувчи йўл қўядиган хатолардан мавжуд бўлиб, улар типик, оммавий тарзда учрайдиган хатолар деб аталади. Бундай хатоларнинг содир бўлишини олдиндан билиш қоидага айланган. Масалан, болаларни қисқа масофага югуришида қуйидаги типик хатолар содир бўлиши кутилади: стартда тос қисмини баланд кўтариб юбориш; масофа бўйлаб югуришда-гавдани меoёридан ортиқ олдинга энг кайтириш ва бошқалар.
Қандай хатолар содир бўлаётганлигига қараб уни юзага келтираётган сабаблар аниқланиши лозим. Умумий кўринишда содир бўладиган хатолар педагогика жараён принципларининг, уларни ташкиллаш қоидалари ва шароитларининг бузилиши сабабли юзага келиши аниқланган. Нисбатан типик хатолар қуйдагилар бўлиши мумкин.
1) ўқувчи томонидан таoлимнинг вазифасини тушунмаслик орқали содир бўладиган;
2) вазифаниҳал этиш лойиъасининг такомиллашмаган-лиги,ҳаракат акти ёки фаолиятини мускул орқалиҳис қила олмаслик орқали;
3) жисмоний тайёргарликни етарли даражада эмаслиги ва жисмоний сифатларнинг гармоник ривожланмаганлиги сабабли;
4) ўз кучига тўла ишонмаслик, катoийятнинг етишмаслиги оқибатидан;
5)ҳаракат малакасининг салбий кўчиши сабабли;
6) вақтидан олдин толиқиш ва чарчашга олиб келадиган дарснинг ташкилланишига қўйиладиган талабларнинг бузилиши орқали;
7) машғулот ўтказиш жойининг, спорт ускуналарининг, жиъозларнинг педагогик талабларга жавоб бермаслиги.
Хатолар содир бўлишининг типик сабабларини билиш, уларининг вужудга келиши билан боғлиқ жиъатларини аниқлаш, хатоларни содир бўлишидан огоълантириш, педагогик жараён-нинг барча талабларга тўлалигича риоя қилиш демакдир.
Типик хатоларни олдини олишда қуйидагиларга эoтибор бериш таoлим жараёнининг сифатини яхшилайди:
1. Машқнинг умумий вазифаси ўқувчиларни тўғри туши-нишига эришиш. Уларнинг диққатини ўзлаштириш ёки мустаъ-камлашда пайдо бўлиши мумкин бўлган тўсиқлар, хатоларга қаратмай, машқ бўйича назарда тутилган вазифаларниҳал этишга қарата олиш, масалан, баландликка сакрашни ўргатишда ўқувчининг диққатини баландликни забт этишига эмас, машқ техникасини ўрганишга қарата билишимиз лозим.
2. Ўзлаштирилаётганҳаракат фаолияти техникасини ўқув-чилар томонидан тўғри тушунилишига эришиш.
3. Ўқувчи кучига яраша бўлмаган материални тавсия этиш билан ўқитувчи машқни бажаришда ихтиёрсиз равишда хатолар содир бўлишига сабабчи бўлади. Шунинг учун ўзлаштирилиши мумкин бўлган ўқув материалинигина тавсия қилиш.
4. Машқ техникасини хатосиз, мукаммал бажариш билан ўрганишга хоъишни уйғотиш. Биринчи уринишни катта эoтибор билан амалга ошириш лозимиги шуғулланувчи ва ўқитувчининг диққати марказида бўлиши. Биринчи уринишнинг тўғри-нотўғ-рилиги хотирада чуқур из қолдиришини эoтиборга олиш.
5.ҳаракатнинг тезлиги ва уни тўғри бажарилиши ораси-даги мувофиқликка риоя қилиш. Машқни аниқ бажарилишига тезликни буйсундириш, аввалга машқни аниқ бажариб ва сўнгра уни бажариш тезлигига эoтибор бериш. Лекин бу қоиданиҳаракат вазифаси сифатида масса инерцияси тезлигини талаб қиладиган машқларга нисбатан қўлламаслик. Осилиб турганҳолдаги турлича «мах»лар, сувга сакрашлардаги тезликлар бундан мустасно бўлиб, уларни секинлаштириб бажариш мумкин эмас.
Максимал тезлик билан бажарилиши зарур дебҳисоб-ланган машқларни бажаришга ўргатишда эришилган тезликни сақлай олиш учун кетган вақт мобайнидагина машқ қилиш тавсия этилади. Ундан ортиқ вақт давомида шу машқни такрорлаш ўзлаштириш самарадорлигига путур етказади. Агарда бажаришдаги аниқлик ва тезлик бир хил аъамиятга эга бўлса, машқниҳаракат координацияси бузилмайдиган тезликда бажа-риш керак. Секин ва тез бажаришда инерциянинг шундай тез-ликлари вужудга келадики, уларнинг кучи мускул қисқаришига қараб пайдо бўладиганлидан кучли бўлиши мумкин.
6. Машғулотни (дарсни, тренировкани) мувофақиятсиз уринишдан сўнг тўхтатмаслик. Чунки бунда ўқувчиларда фаолият хақида нотўғри тушунча қолади. Машғулотдан ўқувчи ўрганилиши лозим бўлганҳаракатни ўзлаштиришда ёки уни натижаси бўйича маoлум ютуқларга эришдим деган фикр билан кетиши керак. Агарда ўша хато доимий равишда такрорла-наверса, ўргатишни даръол тўхтатиш лозим, аксҳолда у хато «автоматлашиб» қолиши мумкин. Ўқитишнинг самарадорлиги ўқувчи ўз хатоларини онгли равишда тушунсагина ошади ва нотўғри шаклланган нерв мусукул алоқалари бир мунча сусаяди.
Хатолар классификацияси ва уларнинг содир бўлиш сабабларини билиш билангина уни тузатишнинг эффектив чораларини аниқлаш мумкин. Хатолар иложи борича тезроқ ва пухтароқ тарзда тузатилиши зарур, чунки улар «автоматлашиб» қолиб таoлим жараёнини секинлаштириши ва ўз навбатида, шикастланишга олиб келишиҳам мумкин. Асосан, хатоларнинг сабабини аниқлаш муъимдир. Хатони аниқлаш унчалар қийин эмас, мураккаби унинг содир бўлишига доир сабабни аниқлай олишдадир. Унинг сабабини тушунтириш хатони тўғрлашга нисбатан оқилона бўлган йўлларни топишга олиб келади. Бу, ўз навбатида, содир бўладиган хатони таoсир этмайдиган қилиб қўймай, унинг оқибатларини олдини олишга имкон яратади.
Оммавий ўқитиш амалиётида хатоларни аниқлаш усуллари, уларни кузатиш, таълил қилиш ва баъолаш билан чегарала-нилади. Бир вақтнинг ўзида шуғулланувчиларнинг сонини кўп-лиги уларга хос хатоларни аниқлашда қийинчиликлар туғдиради.
Ўқитувчининг кузатиш жойини қулай танлай олишиҳаммани ва барчаҳаракатлардаги хатоларни содир бўлишини кўриш имкониятини беради. Кузатишни билиш энг аввало, кўрганини таълил қила олиш ва баъолашдир. Бу жараёнҳам ўқитувчи,ҳам ўқувчи томонидан икки томонлама бўлиши шарт.
Ўқувчи жисмоний машқни бажараётиб кўпинча ўзининг муваффақияти ёки муваффақиятсизлигини кўрадиҳамда фао-лияти сифати ёки унинг якуний натижасига кўра баъо беради. Лекин обoектив таълилсиз ўз ютуғи ва камчилиги сабабини билмаслиги мумкин. Ўқитувчи ўқувчининг ўз ютуғи ва хатоси хақида фикр юрита олишга ўргатиши шарт. Бу ўз навбатида назарий билим ва амалий малака демакдир.

Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish