Режалаштиришга маoлум технологик талаблар қўйилади. Улар қуйидагилардан иборат.
1. Режалар Республика халқ таoлими Вазирлиги ва бошқа бошқарув органларининг қарорлари, меoёрийҳужжатлари ва кўрсатмаларининг мазмунига мос тушишиҳамда уни ўзида акс эттириши лозим. Давлат дастури материаллари асосида жисмоний тарбия тизимининг барча звеноларида жисмоний тарбия жараёни режалаштирилади. Барча тузилган режалар мамлакатимизда амалга оширилаётган жисмоний тарбиянинг умумий мақсади ва вазифаларига мос тушиши шарт ва Ўзбе-кистон халқ таoлими Вазирлигининг услубий кўрсатмаларига асосида бўлиши керак.
2. Режалаштиришда жисмоний тарбия умумий ва услубий принципларга амал қилиши ва уларсиз режалаштириш жараёни-дан кўзланган мақсадга эришиш қийин бўлади. Шахсниҳар томонлама ривожлантириш, жисмоний тарбияни меънат ваҳарбий амалиёти билан боғлаш ва уни соғломлаштиришга йўнал-тирилиши режалаштиришнинг қимматини оширади. Шунинг учун дарсни воситаларини танлашда соғлиқ учун фойдали, шуғулланувчиларниҳар томонлама ривожлантирадиган жисмо-ний тарбия воситаларини алоъида эoтибор билан танлаб, машғу-лотларни иложи борича очиқҳавода, табиий шароитда, қуёш нури,ҳаво ва сувдан табиатни соғломлаштирувчи кучлари тарзида самарали фойдаланишни режалаштиришни аъамияти беқиёс.
3. Мақсадга йўналтирилган ва истиқболли йўналишга эга бўлган режа тузиш режалаштиришнинг асосий талабларидан бири деб саналиши керак. Маoлум муддатга (дарсларга, чорак, йиллик) тузилган режалар олдингиларига таяниши ва уларни давомийлигини ўзида акс эттириши, бўлажак ишларга тайёр-лаши режалаштиришнинг асосий талабларидандир. Шундагина тасодифий, эпизодик дарсларга чек қўйилади, режада илгари сурилган тизимнинг истиқболи сари дадил одимланади.
4. Режани аниқ амалга ошириш имкониятига эга бўлиши, уни амалга оширувчини кучига ярашалилиги, мактабдаги шарт-шароитҳисобга олинганлиги, моддий техник база ва бошқа имкониятларниҳақиқийҳисобга олинган бўлиши, ўқитувчини ўз имкониятларига реал баъо бера билганлиги, ўқув дастурида қайд қилинган материалларни ўқитишда эришилган силжишни кўра билиш ва уни режалаштириш талабига риоя қилиш.
5. Режалаштиришни конкретлиги, реаллиги ўқитишни аниқ босқичларга бўлинганлиги, белгиланган топшириқлар ва униҳал қилиш танланган воситаларда намоён бўлишлиги, кўп сонли машқлардан кераклигини танлаб режалаштира олиш орқали максимум педагогик натижага эришиш. Машқларни кетма-кет бажаришда «кучли таoсирли машқлар»ни содда машқлардан олдин ўрганмаслик.
6. Режалаштиришни амалиётда жадвал, чизма шаклида кўргазмали ифодалашдек талаблар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |