Фаолият тури: Элементар математик 61
Мавзу: Иккинчи 10 лик сонларини ҳосил қилиш
Мақсад:
Болаларга иккинчи 10 лик сонларини ҳосил қщшшни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар иккинчи 10 лик сонларини ҳосил бўлишини тушуниб оладилар.
Керакли жиҳозлар:
Иккинчи 10 ликни ҳосил қилиш бўйича жадвал
Саноқ тахтачаси (ҳар бир болага)
Ҳар хил шакллар (ҳар бир болага 20 тадан)
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар 10 гача санашни, 10 гача бўлган сонлар қандай ҳосил бўлишини жуда яхши билиб олгансизлар.
Келинглар 10 гача бўлган сонларни ҳосил қилишни унутиб қўймадиларингми, текшириб кўрамиз. Столда турли геометрик шакллар солинган қути бор, мана шу геометрик шакллардан олиб саноқ полосасига 1 дан 10 гача бўлган сонларни биттадан ортиб бориш усулида қўйиб чиқамиз.
Демак 1-қаторга 1 та, 2- қаторга 2 та, 3-қаторга 3 та ва 10-қаторга 10 та шакл қўямиз. Қайси қаторга қандай шаклни кўйишни хоҳласаларинг шу шаклларни қўясизлар.
Болалар шаклларни қўйиб бўлганларидан кейин ҳар бир қатордаги квадратга ўша қаторда нечта шакл бўлса шунча нуқта қўядилар.
Болалар топшириқни бажариб бўлганларидан кейин тарбиячи доскада 20 гача биттадан ортириб боришни тушунтириб беради.
Тарбиячи: Бугун сизлар билан 11 дан 20 гача бўлган иккинчи ўнлик сонлар ҳақида гаплашамиз. ,
Тарбиячи доскада 11 дан 20 гача бўлган сонларни ҳосил бўлишини сонларни биттага ошириб бориш усули ёрдамида кўрсатиб беради.
82
Тарбиячи: Ҳозир сизлар 11 дан 20 гача бўлган сонларни ҳосил қилишни билиб олдингиз. 11 дан 20 гача бўлган сонлар иккинчи ўнлик сонлар дейилади.
Жисмоний дақиқа.
Болалар 1 дан 20 гача бўлган сонлардан бирини оладилар ва тарбиячи қайси бола 1 ни олган бўлса стол ёнидан туришини бошқа болалар ўзларидаги сонларга қараб 2, 3, 4, 5 ва 20 гача унинг ёнидан чапдан ўнгга терилиб туришларини тушунтиради. Болалар туриб олганларидан сўнг ўз сонларини тўғри тартибда айтадилар. Кейин болалар дойра бўлиб турадилар ва сонларни кўрсатмаган ҳолда бир-бирига узатадилар. Тарбиячи яна хонанинг хоҳлаган жойини айтиб ўша жойдан 1 дан 20 гача тўғри терилиб туришни айтади. Сўнг 1- ўнлик квадрат шаклида, 2- ўнлик овал шаклида туришини айтади.
Болалар учун амалий иш.
топшириқ: 12 та учбурчакни бир тўплам қилинг. Тўпламдаги учбурчакларни тенг 2 қисмга ажратинг. Ҳар бир тўпламда нечта учбурчак бор?
топшириқ: 5 дона доирадан 3 та тўплам қилинг. 3 та тўпламни 1 тўплам қилинг ва сананг, доиралар жами нечта?
топшириқ: 18 та учбурчакни бир қатор қилиб қўйинг ва санаб текшириб кўринг. Тагидан битта ортиқ қилиб квадрат шаклларини териб чиқинг. Квадрат шакллари нечта? Санаб айтинг.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Биринчи ўнлик сонларни санаб беринг.
Иккинчи ўнлик сонларни санаб беринг.
Ликобчада 17 та ёнғоқ бор, уларни 18 та қилиш учун нима қилишимиз керак?
Сизнинг 15 та рангли қаламингиз бор эди, яна 1 та қалам берсам ҳамма қалам нечта бўлади?
2 кишининг бармоқларини қўшиб, санасак ҳаммаси нечта бўлади?
Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Апрель ой мавзуси: Ер сайёраси умумий уйимиз
Хафта мавзус: Ер сайёраси куни.
Апрелнинг 3- хафтаси
Do'stlaringiz bilan baham: |