Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 59



Download 1,49 Mb.
bet76/89
Sana23.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#121440
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   89
Bog'liq
2 5445308921126323689

Фаолият тури: Элементар математик 59
Мавзу: Қоғоз варағининг ўнг-чап, юқори-паст ва ўртасини аниқлаш
Мақсад:
Болаларнинг қогоз варағида ўнг, чап, юқори, паст, ўртани аниқлаш кўникмасини мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар аниқ топшириқ ва машқларда қоғоз варағининг ўнг, чап, юқори, пасти ва ўртасини аниқлашни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Оқ қоғоз (бўйи 20 см, эни 30 см)
Геометрик шакллар: ромб, овал, саккизбурчак, олтибурчак, бешбурчак Оқ қогоз ва рангли қаламлар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар билан ўнг-чап, юқори-паст ҳақида олдин ҳам жуда кўп гаплашганмиз. Дафтар варағининг сатҳини аниқлашни ҳам машқ қилганмиз. Бугун оқ қоғознинг ўнг ва чап томонини, юқориси, пасти ва ўртасини аниқлашни ўрганамиз. (Тарбиячи доскага илинган қоғоз варағида кўрсатиб беради).
Бунинг учун ҳаммамиз олдимиздаги қогоз_ варағининг ўнг қўлимиз томонига, юқорисига қизил бешбурчакни қўямиз. Бу томон қоғознинг юқориги ўнг бурчаги бўлади.
Қоғоз варағининг ўнг томони пастига сариқ ромбни жойлаштирамиз. Бу томон қоғоз варағининг пастки ўнг бурчаги бўлади.
Қоғоз варағининг чап қўлимиз томонига, юқорисига яшил овални қўямиз. Бу томон қоғоз варағининг юқори чап бурчаги бўлади.
Қогоз варағининг чап томони-пастига кўк саккизбурчак шаклини қўямиз. Бу томон қоғоз варағининг пастки чап бурчаги бўлади.
Қоғоз варағининг ўртасига тўқ сариқ рангдагу катта олтибурчакни жойлаштирамиз. Демак катта тўқ сариқ олтибурчагимиз варақнинг ўртасига қўйилди.
Энди ҳамма ёнидаги ўртогининг ишни қандай бажарганлигини текшириб чиқади. Мен сиздан кейин ҳамманинг ишини текшириб чиқаман. (Топшириқни тўғри бажармағанларга ёрдам берилади).



77




Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Ҳа-йўк”
Ҳозир биргаликда “Ҳа-йўқ” ўйинини ўйнаймиз. Аввал ўйиннинг шарти билан танишиб чиқамиз. Мен қогоз варағининг қайси жойида қандай шакл турганлигини айтаман, сиз “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб берасиз.
Қоғоз варағининг юқориғи чап бурчагига қизил дойра қўйилган. (Иўқ).
Қоғоз варағининг юқориги ўнг бурчагига кўк дойра қўйилган.
(Йўқ).
Қоғоз варағининг юқори чап бурчагига яшил овал қўйилган. (Ҳа).
Қоғоз варағининг пастки чап бурчагига тўқ сариқ тўртбурчак
қўйилган. (Йўқ).
Қоғоз варағининг юқориги ўнг бурчагига қизил бешбурчак
қўйилган. (Ҳа).
Қоғоз варағининг ўртасида катта қизил дойра қўйилган. (Йўқ)
Қогоз варағининг пастки чап бурчагига яшил саккизбурчак
қўйилган. (Йўқ)
Қогоз варағининг ўртасига тўқсариқ олтибурчак қўйилган. (Ҳа).
Қогоз варағининг юқориги чап бурчагига тўқ сариқ квадрат
қўйилган. (Йўқ)
Қоғоз варағининг пастки чап бурчагига кўк саккизбурчак
қўйилган. (Ҳа).
Қоғоз варағининг пастки ўнг бурчагига сариқ ромб қўйилган.
(Йўқ).
«Ҳа-йўқ» ўйинида ҳамма яхши қатнашди, қарсак чалиб бир-биримизни олқишлаймиз. Баракалла, болалар.
Болалар учун амалий иш.
Болажонлар, раем чизишни яхши кўрасизларми? Ҳозир ҳаммамиз биргаликда раем чизамиз. Асосий чизадиган нарсаларни мен айтиб тураман, қолганини сиз ўзингиз хоҳлаганингизча давом эттиришингиз мумкин.
Ҳаммамиз қўлимизга сариқ қаламни оламиз ва қоғоз варағининг юқориги ўнг бурчагига қуёш расмини чизамиз. Ҳамма чиздими?
Оч кўк қаламни олиб варақнинг юқориги чап бурчагига булут расмини чизамиз. Сиз қандай тасаввур қилсангиз шундай чизаверинг.
Қора қаламни олиб варақнинг пастки чап бурчагига уйча чизамиз.
Варақнинг пастки ўнг бурчагига дарахт ва гулларнинг расмини чизамиз. Бунда қандай рангдан фойдаланамиз? (Болаларнинг жавоби). Жуда тўғри.
Қоғоз варағининг ўртасига учаётган қуш расмини чизамиз.
Энди, болажонлар раемни ўзингиз хоҳлагандай давом эттиришингиз мумкин. Болажонлар, энди ҳаммамиз расмимизни “Ижодий ишлар кўргазмасига” илиб қўямиз ва бир-биримизнинг ишимизни кўриб чиқамиз.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Қогознинг юқориги чап бурчагига ниманинг расмини чиздик?
Қоғознинг пастки ўнг бурчагига нималарнинг расмини чиздик?
Қуёш расмини қоғознинг қайси бурчагига чиздик?
Қоғознинг пастки чап бурчагига ниманинг расмини чиздик?
Қушни қоғознинг қаерига чиздик?
Дарахтни қоғоз варағининг қаерига чиздик?
Булутни қоғоз варағининг қаерига чиздик?
Уйни қоғоз варагининг қаерига чиздик?
Машғулот якунида барча болаларни рагбатлантириш.



78


Апрель ой мавзуси: Ер сайёраси умумий уйимиз


Хафта мавзус: Космос сирлари.
Апрелнинг 2- хафтаси

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish