Фаолият тури: Элементар математик 56
Мавзу: 20 гача бўлган ҳар бир сонни биттадан орттириш ва камайтириш Мақсад:
Болаларда 20 гача бўлган сонларни биттага орттириш ва камайтириш малакасини ҳосил қилиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар 20 гача бўлган сонлар орасидаги' муносабатларни тушуниб оладилар (масалан, 12 сони 11 сонидан 1 тага ортиқ, 11 сони 12 сонидан 1 та кам).
Керакли жиҳозлар:
Магнитли доска, магнитли 20 та олма, 20 та нок
Саноқ тахтачаси, учбурчак ва дойра шакллари
2 та обруч, 40 та копток солинган қути, рақамлар ёзуви-1 дан 20 гача
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Келинглар, болалар мана бу магнит доскасидаги олмаларни санаб кўрамиз. (Болалар билан биргаликда саналади).
2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10-10 та экан. Яна битта олма қўйсам олмалар нечта бўлади? Тўгри,
та бўлади. Олмалар 12 та бўлиши учун нечта олма қўйишим керак? Тўгри, 11 та олмага 1 та олма қўшсам 12 бўлади. 12 та олмага яна битта олма қўшсам олмалар нечта бўлади? Тўгри, энди олмалар 13 та бўлди. (Шундай қилиб тарбиячи олмалар сонини биттага орттириб 20 тага етказади). Мана олмалар 20 та бўлди.
Энди нокларни санаб қўйиб чиқамиз кўрамиз. Ноклар ҳам 20 та экан. Олмалар ва нокларнинг сони тенг бўлди. Нокнинг биттасини олиб қўйсам нечта қолади. 19 та қолади. Олмалар нечта? Ноклардан битта кўп 20 та. Шундай қилиб тарбиячи ноклар ва олмалар сонини биттадан камайтириб 10 тага етказади. Кейин яна биттадан орттириб 20 тага етказилади.
Болалар учун амалий иш.
Болаларга саноқ тахтачаси берилади. Тахтачада 2 қатор қилиб учбурчак ва овал шакллари 10 тадан терилади.
73
Тарбиячининг топшириғи билан ҳар бир қатордаги шакллар бир-бирига нисбатан биттадан орттирилиб ва камайтирилиб борилади. Амалий иш охирида шакллар 20
тага етказилади. Ҳар бир шакл рақам билан белгиланган бўлса янада тушунарли бўлади. Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Ортиқ-кам»
Тарбиячи болаларни 2 гуруҳга бўлиш учун 1, 2 сонларини навбат билан санашни айтади ва «Бир сонини айтганлар ўнг томонимга, 2 сонини айтганлар чаи томонимга қатор бўлиб туринглар», дейди. Болалардан 6 метр узоқликда обруч ва ўйинчоқлар солинган қути мана шундай қўйилади.
Ўйин қоидаси: Тарбиячи 13 рақамини кўрсатиб «13 тадан , битта ортиқ», дейди. Икки қаторнинг бошида 1-турган болалар обручлар олдига югуриб борадилар ва қутичадан 14 та ўйинчоқни санаб, обручнинг ичига қўядилар, орқага қайтиб қаторнинг охирида турадилар. Қаторда 2-турган болалар югуриб бориб ўйинчоқларни санаб қутига соладилар ва тўғри ёки нотўғрилигини айтадилар, орқага қайтиб қаторнинг охиридан турадилар. Тарбиячи кейинги рақамни айтиб, «битта кам», дейди. Навбатдаги болалар топшириқни бажарадилар. Ўйин шу тарзда давом этади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Менда 7 та қалам бор, Улугбекда 8 та. Кимнинг қалами битта ортиқ, кимники битта кам?
Сизда 10 та олма бор, ўртогингизда 9 та. Кимники битта ортиқ?
Менда 15 та ёнгоқ бор, сизда 16 та. Кимнинг ёнгоги битта ортиқ, кимники битта кам?
Сизда 20 та қалам бор, ўртогингизда 19 та. Кимники битта кам?
Дафтарлар 19 та, болалар 20 та. Болаларга биттадан дафтар берсак, ҳамма болаларга дафтар етадими?
Машгулот якунида болаларни рагбатлантириш.
Апрель ой мавзуси: Ер сайёраси умумий уйимиз
Хафта мавзус: Гулаган бахор
Апрелнинг 1- хафтаси
Do'stlaringiz bilan baham: |