Фаолият тури: Элементар математик 57
Мавзу: Турли геометрик шакллар йиғмасидан ҳар хил ўйинлар ўйнаш
Мақсад:
Болаларнинг геометрик шакллар ҳақидаги тасаввурларини ривожлантириш. Кутилаётган натижалар:
Болаларда геометрик шакллар ва атрофдаги нарсалар орасидаги ўхшашликлар ҳақида тушунчалар мустаҳкамланади.
Бир тўплам геометрик шакллардан аниқ буюмларни, нарсаларни ва иморатларни ясай олишни ўрганадилар.
Болалар мустақил фикрлашга ва ҳар бир ишга ижодий ёндашишга ўрганадилар. Керакли жиҳозлар:
Турли ўлчамдаги геометрик шакллар
Ромб, бешбурчак, дойра, овал геометрик шаклларидан медальионлар
Геометрик шакллар атрибута
Ҳар бир болага саккизбурчак шакли
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар геометрик шаклларни жуда яхши танийсизлар, тўгрими? Ҳозир мен сизларга турли геометрик шакларни кўрсатаман сизлар унинг номини айтасизлар?
Тарбиячи дойра, овал, учбурчак, тўгри тўртбурчак, бешбурчак, олтибурчак, ромб, квадрат шаклларини кўрсатади, болалар уларнинг номларини тўғри айтиб беришлари керак. Бугун болажонлар турли геометрик шакллар ёрдамида қизиқарли ўйинлар ўйнаймиз.
74
Бунинг учун кичик жамоаларга бўлиниб оламиз. Кичик жамоаларга бўлиниш учун ҳар бир бола “Ромб”, “Квадрат”, “Дойра”, “Овал” шаклларидаги медальионидан биттасини танлаб олади ва шу шакл турган столга бориб ўтиради.
Мана “Ромб”, “Бешбурчак”, “Дойра”, “Овал” номли жамоаларга бўлиниб олдик.
Ҳар бир жамоа турли геометрик шакллардан хоҳлаган нарсаларини ясайдилар. Бунинг учун ҳар бир столда турли геометрик шакллар тўплами, плакат ва елим қўйилган. Берилган вақтда ишни тугатгандан сўнг, ҳар бир жамоа ўз плакатларида геометрик шакллардан нималарни ясаганликларини изоҳлаб берадилар.
Энди болажонлар, ҳаммамиз биттадан саккиз бурчак шаклини оламиз.
Шаклларни олиб 4 тадан бўлиб қаторга туринг, ҳозир шакллар билан машқ бажарамиз. Ҳаммамиз шаклни кўкрагимиз ёнида ушлаймиз, қўлимизни баландга кўтарамиз, қўлимизни олдинга тўғрига узатамиз. (Бу ҳаракатлар 4 марта бажарилади).
Қўлимиздаги шаклни полга қўямиз ва устида турли машқлар бажарамиз. (Тарбиячи ва болалар ўзлари хоҳлаган ҳаракатларни бажаришлари мумкин).
Энди болажонлар, мана шу шаклларни бирлаштириб битта гиламча ясаймиз.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Кластер”
Болаларга турли кўпбурчаклар: квадрат, бешбурчак, ромб, олтибурчак шаклларидаги атрибутлардан биттадан берилади ва болалар атрибутларни тақиб оладилар.
Полда катта олтибурчак-унинг атрофига кичик олтибурчаклар, катта бешбурчак- унинг атрофига кичик бешбурчаклар, катта ромб-унинг атрофига кичик ромблар, катта квадрат-унинг атрофига кичик квадратлар чизилган бўлади.
Уйиннинг бориши:
Агар тарбиячи “Шакллар юришибди” деса, болалар юрадилар, “Шакллар катта уйга” деса, кимда қандай шакл бўлса, худди шундай катта шаклнинг ичига йиғиладилар. “Шакллар ўйинга чиқдилар” дейилса, болалар катта шаклдан чиқиб ўйнаб юрадилар, “Шакллар кичик уйларга” дейилса кимда қандай шакл бўлса ўша кичик шаклларга турадилар. “Бешбурчаклар кичик уйларга” дейилса, бешбурчак шаклини таққан- болалар кичик бешбурчакларга туриб оладилар. “Шаклларни алмаштиринг”, дейилса болалар шаклларни алмаштирадилар. Болалар хоҳлаганича ўйинни давом эттириш мумкин.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Қайси топшириқни бажариш сиз учун осон бўлди?
Геометрик шакллардан нималарни ясадингиз?
Нечта учбурчакдан фойдаландингиз?
Нечта кўпбурчакдан фойдаландингиз?
Қайси кўпбурчаклар кўп ишлатилди?
Овал шаклидан нималарни ясадингиз?
Гиламчани қандай шакллардан ясадик?
Бинони қуришда учбурчакдан нимани ясадингиз?
75
Уйларни дойра шаклида қуриш мумкинми?
Тарбиячи машғулот давомида ва якунида барча болаларни ширин сўзлар билан рагбатлантиради.
Апрель ой мавзуси: Ер сайёраси умумий уйимиз
Хафта мавзус: Гулаган бахор
Апрелнинг 1- хафтаси
Do'stlaringiz bilan baham: |