Фаолият тури: Элементар математик 63
Мавзу: Уз чамасини ўлчов бирлиги билан ўлчаб кўриб, текширишни ўргатиш
Мақсад:
Болаларга ўз чамасини ўлчов бирлиги билан ўлчаб кўриб, текширишни ўргатиш. Кутилаётган натижалар:
Болалар нарсаларнинг ўлчамини чамалаб ва турли шартли ўлчовлар билан аниқлашни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Сув, 2 та банка, катта ва кичкина стаканлар Мош, пиёла
Турли ўлчамдаги полоскал ар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз сиз билан турли нарсаларни шартли ўлчовлар ёрдамида қанчалигини аниқлашни билиб олганмиз. Бугун сизлар билан нарсаларни ўлчамасдан туриб қанчалигини чамалаб кўришни ва кейин уни ўлчаб тахминимиз тўғрими, йўқлигини аниқлашни ўрганамиз.
Мана бу банкада сув бор, қани ким айтади сувни катта стаканда ўлчасак нечта стакан чиқиши мумкин?
Болалар тахминий жавобларини айтадилар тарбиячи уларнинг жавобини олдиндан тайёрланган жадвалдаги исмлари рўпарасига ёзиб қўяди.
Болалар билан биргаликда банкадаги сув катта стакан билан ўлчанади ва нечта стакан сув бўлса шунча саккизбурчак шакли қўйиб борилади. Кейин болаларнинг олдиндан берган жавоблари билан ўлчаш натижаси солиштирилади ва кимлар тўгри айтганлиги аниқланади, лекин нотўғри жавоблар айтилмайди.
Тарбиячи: Болажонлар, энди сувни иккинчи банкадан яна биринчи банкага шартли ўлчов билан ўлчаб соламиз. Бу сафар кичкина стакан билан ўлчаймиз. Нима деб ўйлайсизлар сув кичкина стаканда неча стакан бўлади? Яна болаларнинг жавоби жадвалга ёзилади ва сувни кичкина стакан билан ўлчаб натижа болаларнинг жавоби билан таққосланади.
Худди шу усулда мошни ҳам қанчалигини чамалаб, сўнг ўлчаб натижа аниқланади. Тарбиячи: Энди болажонлар келинглар сизнинг столингиз юзасининг бўйи ва энини ўлчаймиз. Нима деб ўйлайсизлар, агар мана шу полоска билан ўлчасак нечта полоска чиқади? Болаларнинг жавоби иккинчи жадвалга ёзиб олинади ва натижа аниқлангандан сўнг таққосланади.
Болалар учун амалий иш.
Болаларга турли узунликдаги полоскалар берилади. •*'
Болалардан шкафнинг бўйи қўлларидаги шартли ўлчов полоскаларда қанча чиқиши мумкинлиги сўралади ва жадвалга ёзиб қўйилади. Сўнг ҳар бир бола ўз полоскаси билан шкафнинг бўйини ўлчаб кўрадилар. Болаларнинг натижаси олдин берилган тахминий жавоблар билан таққосланади.
Машгулот якунида тарбиячи билимларни умумлаштиради: Демак, болажонлар ҳамма вақт ҳам тахминимиз тўғри чиқавермас экан. Аниқ жавобни билиш учун албатта ўлчаб кўришимиз керак экан тўғрими?
Болалар билимини аниқлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Биз банкадаги сувни қандай шартли ўлчовлар билан ўлчадик?
Сизнинг ўлчашдан олдинги чамалаган тахминингиз тўғри чикдими?
Стол юзасини қайси шартли ўлчов билан ўлчадик? Стол юзасининг бўйи нечта полоска чиқци?
Шкафнинг бўйи нечта полоска чиқци?
Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
85
Апрель ой мавзуси: Ер сайёраси умумий уйимиз
Хафта мавзус: Ер сайёрасини асранг.
Апрелнинг 4- хафтаси
Do'stlaringiz bilan baham: |