Курс иши мавзу:Ўзбекистонда миллий валютанинг муомалага киритилиши. Бажарди


июль – Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм муомалага киритилган кун



Download 56,25 Kb.
bet6/6
Sana23.02.2022
Hajmi56,25 Kb.
#149605
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кабулов Агзам Мек-57(2)

5. 1 июль – Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм муомалага киритилган кун 

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, изчил ислоҳотлар ва бетимсол янгиланишлар ҳақида сўз борганда, иқтисодиётимизнинг ривожланиши, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро мутаносиблиги, инфлация даражасининг пастлиги, аҳоли фаровонлиги юксалаётгани билан бир қаторда миллий валютамиз барқарорлашиб, банк тизими тобора мустаҳкамланиб бораётганини фахр билан тилга оламиз.


Дарҳақиқат, Президентимиз Ислом Каримовнинг 1994 йил 16 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан муомалага киритилган миллий валютамиз мамлакатимиз мустақиллигининг асосий белгиларидан бири ва муҳим ривожланиш омили бўлди.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, мустақил пул бирлигини жорий этишнинг бирданига ва босқичма-босқич амалга ошириш усуллари мавжуд.
Биринчи ҳолда бу жараён қисқа вақтда ва асосан тўсатдан амалга оширилади. Бунда аҳолининг пул жамғармаси қийматини сақлаб қолиш мақсад қилиб қўйилмайди. Миллий валютага ўтишнинг бу усулини танлаган айрим давлатлар фуқароларининг қандай қийинчиликларга дуч келгани маълум.
Ўзбекистонда бу жараён ҳам миллий тараққиёт тамойилларига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилди. Жаҳоннинг ҳеч бир давлатида бир пул бирлигидан бошқасига ўтишда халқ манфаатлари Ўзбекистондагидек алоҳида эътиборга олинмаган. Буни миллий валютани жорий этишга тайёргарлик босқичи сифатида сўм-купонга ўтишдан бошлаб кузатиш мумкин. Мамлакатимизда сўм-купон муомалага кириши билан четдан кириб келаётган, қадрини йўқотган пулнинг йўли тўсилди. Халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган арзон маҳсулотларнинг бошқа республикаларга «оқиб кетиши»нинг олди олинди. Шу билан бирга, даромадларини эски пулда жамғариб келган аҳолига уни алмаштириш учун имконият яратилди.
Мамлакатимизда аҳолининг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида иш ҳақи, пенсия, стипендиялар мунтазам ошириб борилди. Иқтисодий ночор корхоналарга тангликдан чиқиб олиши учун фоизсиз банк кредитлари ажратилди. Миллий пул бирлигини жорий этиш билан боғлиқ объектив қийинчиликлар шу тахлит бартараф этилди ва 1994 йил 1 июлдан ҳақиқий валюта – сўмга ўтиш жараёни аҳоли учун молиявий йўқотишларсиз амалга оширилди.
Бугун баралла айтиш мумкинки, Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган бақувват иқтисодиётнинг асоси яратилди. Ўнлаб тармоқ ва соҳаларга асос солинди, жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган корхоналар замонавий, юқори унумли техника ва технологиялар билан жиҳозланди.
Сўмнинг муомалага киритилиши Ватанимизда самарали пул-кредит тизимини яратиш йўлидаги муҳим қадам, иқтисодий мустақилликка эришишга йўналтирилган асосий воситалардан бири бўлди. Ўзбекистон ўз миллий валютасининг барқарорлиги ва мустаҳкамлигига четдан қарз олмасдан, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мавжуд захиралардан оқилона фойдаланиш орқали эришди.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Инқирозга қарши чоралар дастури мамлакатимиз молиявий-иқтисодий, буджет, банк-кредит тизимининг барқарорлигини таъминлаш имконини берди. Хусусан, сўмнинг харид нархини ошириш мақсадида ички бозорни юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, пул-кредит сиёсатининг изчиллигини, истеъмол моллари билан нақд пул мутаносиблигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани барча соҳаларда ўз самараларини бермоқда.
Глобал молиявий-иқтисодий инқироз ҳамда кўплаб мамлакатларда давом этаётган иқтисодий танглик, хусусан, давлат қарзлари ва буджет тақчиллиги чуқурлашганига қарамай, Ўзбекистонда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини барқарор ривожлантиришга эришилмоқда.
Сўнгги йилларда ривожланган мамлакатларнинг халқаро рейтинг кўрсаткичлари кескин пасайиб бораётган бир пайтда »Мудис”, «Стандарт энд Пурс” ва »Фитч рейтингс” халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимиз банк тизими фаолиятини "барқарор” деб баҳоламоқда. Бу юртимиз иқтисодий салоҳияти халқаро экспертлар томонидан тан олинганлигининг далилидир. Бугунги кунда мамлакатимиздаги деярли барча тижорат банклари юқори рейтинг даражасига эга.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, миллий валютамизни жорий халқаро операциялар бўйича алмаштирилиши мамлакатимизда эришилган макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодиётни янада либераллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун мустаҳкам асос яратди.
Бугун юртимизга келган хорижлик меҳмонлар, тадбиркор ва ишбилармонлар ҳар қандай хизмат ёки маҳсулот ҳақини тўлашдан олдин ўз пулини ўзбек сўмига алмаштиришга интилади. Бу жаҳон валюталари билан муомалада пулимизнинг кучи, харид қуввати ошиб бораётганидан далолатдир.
Миллий валютадан ҳаммамиз ҳар куни фойдаланамиз. Уни кўрганда қалбимизда миллий ғуруримиз жўш уради. Зеро, пулимиз нафақат мамлакатимиз иқтисодий қудратининг, балки халқимиз маънавий, маърифий ва маданий салоҳиятининг кўзгусидир. Уни қўлига олган кишининг қадим Самарқанддаги Регистон майдони, Тиллакори, Шердор мадрасалари, Амир Темур мақбараси каби тарихий обидалар, шунингдек, пойтахтимиздаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси, Темурийлар тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, «Истиқлол” санъат саройи, Амир Темурнинг улуғвор ҳайкали тасвирларига кўзи тушади. Бу тасвирлар мамлакатимизнинг ўзига хос »ташриф қоғози”га айланган, десак муболаға бўлмайди.
Айни пайтда мустақиллигимиз, қадимий шаҳарларимиз, улуғ аждодларимизнинг қутлуғ тўйлари муносабати билан юбилей тангалари ҳам зарб этилмоқда. Буларнинг барчаси халқимизда, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодда миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Миллий валютамиз мамлакатимиз салоҳиятини янада юксалтириш билан бирга, халқимизнинг ғурур-ифтихорини, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Хулоса:
1994 йилнинг 1 июль санаси миллий валюта — сўм муомалага киритилган кун.Миллий валюта тизими бир қатор босқичларни босиб ўтган. Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди.Дастлабки муомалага чиқарилган банкнот ва тангалар хорижий давлатларда тайёрланган. 1995-1996 йилларда банкнот ва тангаларни тайёрлашнинг тўлиқ циклини жорий этиш мақсадида Марказий банк қошида “Давлат белгиси” корхонаси ва унинг таркибида Қоғоз фабрикаси, Босма фабрика ва Зарбхона ташкил этилди ва ўзимизда “пул ишлаб чиқариш” йўлга қўйилди. Бу корхона ҳозирда “Давлат белгиси” ДУК деб юритилади.Миллий валютамиз – сўм мамлакатда мустақил пул-кредит сиёсатини юритиш, иқтисодиётда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини яратди. Иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар сўмда тўлана бошлади. Шу тариқа давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи мустақил пул-кредит сиёсати шакллантирилди.



Фойдаланилган адабиётлар
1.http://msd.com.ua/finansy-dengi-kredit-i-banki/regulirovanie-denezhnogoobrashheniya-kak-chast-denezhno- kreditnoj-politiki-gosudarstva/
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли фармони. «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»: расмий нашр. - Т.: Адолат, 2018. -112 б.
3. Малкина М.Ю. Инфляционные процессы и денежно-кредитное регулирование в России и зарубежом. Учебное пособие. – М.: ИНФРА-М, 2019. – С. 254.
4. Моисеев С.Р. Денежно-кредитная политика: теория и политика. Учебное пособие. – М.: Московская финансово-промышленная академия. 2017. – С. 21.
5. Азизов У.Ў. Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашда монетар ва фискал дастаклар таъсири. – Тошкент: IQTISOD-MOLIYA, 2018. – Б. 15.
6. О. Намозов, С. Сагдуллаев. Инфляционное таргетирование в монетарной политике стран с переходной экономикой//БПК.-апрель, 2020.- с 35-39.
7. Ўзбекистон шароитида мустақил пул-кредит сиёсатини юритиш имконияти 1994 йилда миллий валютанинг муомалага киритилганидан сўнг пайдо бўлди. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари, http://cbu.uz/uzc/monetarnaya-politika/concept/
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари, http://cbu.uz/uzc/monetarnaya-politika/concept/
10. Марказий банк пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва амалга ошириш концепцияси. http://cbu.uz/uzc/monetarnaya-politika/concept/
11. http://www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки).



Download 56,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish