Лойиха тузишнинг иқтисодий асослари: фойдали иш коэффициенти, узоққа чидамлилиги, эксплуатацион ишончлилиги.
Лойихалаштиришда иқтисодий фактор асосий ролp ўйнади. Лойиха тузишнинг кўплиги унинг асосий мақсади - машиналарнинг иқтисодий самарадорлигига тусқинлик қилмаслиги керак. Кўп лойихачилар лойиха тузишда иқтисод қилиш деганда машиналар таннархини арзонлаштириш, мураккаб ва қиммат ечимлардан қочиш, арзон материалларни қўллаш ва ишлов беришнинг энг содда усулларини қўллашини тушунадилар. Бу эса ишнинг фақат кичик бир қисми холос. Асосийси эса машинанинг келтирадиган фойдаси ва унга бутун хизмат муддати давомида кетадиган эксплуатацион сарф харажат суммасидан иборат. Машинанинг тан нархи эса шу сумманинг фақат битта, асосий бўлмаган, баoзан эoтиборга лойиқ бўлмаган тузувчисидир.
Иқтисодий йўналтирилган лойиха машинанинг иқтисодийлигини аниқловчи факторлар комплексини хисобга олиш ва шу факторлар солиштирма қийматини тўғри бахолаши лозим. Бу қоидадан кўпинча юз ўгирадилар. Махсулотни арзонлаштиришга берилиб кетиб лойихачилар кўпинча фақат бир томонлама иқтисодга эришиш учун харакат қилади ва иқтисодийликни анча самарали йўлларини сезмай қолади.
Бундан ташқари, барча факторларни биргаликда хисобга олмайдиган иқтисод кўпинча машинанинг суммар иқтисодийлигини пасайишига олиб келади.
Машинанинг иқтисодийлигини белгиловчи асосий факторлар - машинанинг фойдали қайтими, ишончлилиги, операторлар мехнат хақини тўлашга кетган сарф харажат, энергия истемоли ва таҳмирлаш нархи.
Фойдали иш коэффиценти. Фойдали иш коэффиценти деб маoлум давр ичида машина хақиқий иш вақтини шу давр нисбатига айтилади.
Н - машинани эксплуатация қилиш даври, h - машинани шу давр ичидаги хақиқий вақти. Эксплуатация давридаги ўртача фойдаланиш коэффициенти қуйидагига тенг бўлади.
( 1)
Агар машина ўзининг механик ресурслари тўла тугагунича ишласа, h - унинг узоққа чидамлилигини D - кўрсатади у холда
( 2)
Календарли режимда ишлайдиган машиналар учун фойда катталиги қуйидагиларга боғлиқ: 1) ишчи сменалар сони; 2) бўш вақт
( машина бузуқлиги, ишлаб чиқариш ритмининг бузулиши туфайли юзага келадиган тўла юкланмаслик). Бир, икки ва уч сменали ишларда фойдаланиш коэффциенти фойда =0,2; 0,4; 0,6 бўлиб, йиллик тўхтовсиз ишлаганда фойда=0,95 1 га тенг. Даврий, яoни сезонида ишлайдиган машиналарнинг фойдаланиш коэффициенти 0,05 - 0,10 гача паслаб кетади.
Янги машиналар яратишда меoёр белгиловчи тайёрлик коэффициенти сифатида энг катта тайёрлик коэффциенти олинади. Техник фойдаланиш коэффциенти фойдаланиш жараёнида машинанинг мажбуран тўхтаб туриш вақти йиғиндиси фоизда ёки бирлик улушларида аниқлашга имкон беради. Замонавий қолиплаш машиналари учун техник фойдаланиш коэффциенти 0,85 0,87 атрофида бўлади, бу эса мазкур машиналарининг таҳмирлашга яроқлилиги даражаси пастлигидан далолат беради. Истеoмолчи техник фойдаланиш коэффциентининг ўртача қийматини билса, машиналар бир йил мобайнида ўртача қанча вақт ичида яроқли холатда бўлишини аниқлай олади. Чунончи, агар корхонада Ктф = 0,60 бўлган 50 та дастгох машинаси бор бўлса, бу хол машина ишлаш мавсуми мобайнида улардан фақат ўртача 30 таси узлуксиз ишлаши мумкинлигини англатади. Техник фойдаланиш коэффциентини машинанинг ишлаш қобилияти коэффциенти каби талқин қилиш хам мумкин, яҳни Ктф= 0,60 бўлганда машина ишга яроқи деб ёки машина вақтининг 60 % ида ишлайди, қолган 40 % ида эса техник сабаблар туфайли ишламайди, деб хисоблаш мумкин. Шуни таoкидлаш керакки, техник фойдаланиш коэффциентнинг қийматига фақат машинанинг ишончлилик даражаси эмас, балки унга техник хизмат кўрсатишнинг айниқса таҳмирлашнинг ташкил қилиниши хам таҳсир кўрсатади. Масалан, жамоа ва давлат хужаликларида машиналарнинг таҳмирлашнинг агрегат усули жорий қилинганда улардан техник фойдаланиш коэффиценти анча катталашиши (таҳмирлашда машина бекор туриб қолиш вақти қискариш хисобига) мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |