Экcплуатацион ишончлилик - Машинанинг ишончлилиги қуйдаги белгилардан келиб чикади: юқори умрбокийлик, узилишсиз иш, авариясизлик, харакатлар стабиллилиги (бошлангич параметрларини пасайтирмай ишлаш ва ортикча кучланишларга чидамлилик ), хизмат кўрсатиш ва қараш операциялари озлиги, хизмат кўрсатиш оддийлиги, пишшиклик (бази бузукликларга карамай паст параметрларда бўлса хам ишни давом эттириш) бузукликларни тузатиш мумкинлиги, ремонтлараро муддатларнинг узоқлиги, ремонт ишлари хажмининг озлиги. Ишонлиликнинг белгиловчи белгиларнинг кўплигидан битта критерия белгилаш кийин. Кўпрок машина ишончлилигини аниқлашда унинг мажбурий тухташини тушунчасидан келиб чиқишади.
Машина ишончлилигини қуйдагилар билан характерлаш мумкин: тез бузилишлар, бузилишлар орасида машина ишининг давомийлиги, хизмат даврида бузилишлар кўплик конуниниг ўзгариши: бузилишларнинг даражалари: ишларнинг хажми, ва бахоси узунлиги машинанинг мажбурий бекор туриш давомийлигини бекор туриш коэффиценти билан характерлайди:
Машинанинг тўғри ишлаш давомийлигини бузукмаслик коэффиценти билан характерлайдилар:
Бузилишлар даражасига кура енгил, урта, огир бўлади.
Енгил бузуклик - хизмат кўрсатуачилар томонидан бартараф этиладиган
майда бузуқликлар.
Уртача бузуклик - таҳмирловчиларни жалб қилиб қисман разборка
қилиш, деталларни алмаштириш ёки тузатиш учун машинани тухтатишни талаб килувчи бузукликлар.
Огир бузукликлар - таҳмирлаш учун узоқ муддатга машинани тухтатиб
куйишга тўғри келадиган унинг асосий органлари бузукликлари ёки авариялар.
Бузуқликлар келиб чиқишига кўра конструктив ва техналогик дифектлар, нотўғри эксплуатация қилиш ёки фавқулотда бўлиши мумкин. Нотўғри эксплуатация деганда машинага эхтиётсизлик билан қараш, эксплуатация қоидаларини бузиш, режимларга риоя қилмаслик, бошқариш операциялари кетма-кетлигини бузиш хавфсизлик техналогиясига амал қилмаслик ва бошқалар назарда тутилади. Нотўғри эксплуатация боғлиқ бузукликларнинг кўпларини тўла асос билан конструктив диффектлардан деб бўлиш мумкин.
Тўғри конструкцияда машинани хавфли ортиқча кучланиш режимларида ишлаши олди олинган бўлиши, нотўғри улаш мумкинлиги хавфи йўқ бўлиши, ва унга қараш сифатининг ишончлилигига таҳсири минимумга келтирилган бўлиши керак.
Машиналарнинг бузилмасдан ишончли ишлашини бахолаш кўрсаткичлари қуйдагилардан иборат:
ишламай қолгунга ёки бир марта эксплуатацион ишламай қолгунга қадар бажариладиган иш, бажарилган иш бирлиги (ишламай қолиш);
ишламай қолишлар оқими параметри ёки эксплуатацион ишламай қолишлар оқими параметри (эксплуатацион ишламай қолишлар частотаси ёки тезлигини ифодалайди) - ишламай қолиш (бажарилган иш бирлиги);
бузилмасдан ишлаш эхтимоллиги.
Ишламай қолишлар окимининг параметри фойдаланиш чоғида машиналар ишламай қолишларининг умумий хисобидан чикарилади бунда уларнинг факат пайдо бўлиш онлари қайд қилинади.
Бузилмасдан ишлаш эхтимоллиги: белгиланган бажарилувчи иш доирасида кўриб чиқилаётган обектнинг ишламай қолиши юз бермайди (вақт функцияси).
Do'stlaringiz bilan baham: |