Ўзбекистонда балиқчилик кластерларини ривожлантириш орқали тармоқ
маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва экспортини таъминлаш
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотлар қишлоқ
хўжалигида ҳам жадал ривожланишни таъминлашга қаратилган бўлиб, бунда мазкур
тармоқни модернизация қилиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини
ошириш билан бирга, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда
диверсификациялашни амалга ошириш билан ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш
ҳамда экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилаѐтганлиги тармоқ рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамият касб
этмоқда. Жумладан, пахта толасини экспорт қилиш 2017 йилда ўтган йилга нисбатан
25,2 %га камайган ҳолда жами экспорт таркибида 3,4% улушга эга бўлган бўлса, озиқ-
овқат маҳсулотлари экспорти эса 26,1%га ўсиб, жами экспорт таркибида 6,3% улуш,
тўқимачилик маҳсулотларини экспорти 22,8%га ўсиб, жами экспорт ҳажмида 8,1%
улушни ташкил этган. Бу эса тармоқ маҳсулотлари экспорти ҳажми, улуши ва
диверсификацияси ошиб бораѐтганлигини кўрсатади.
Қишлоқ хўжалигидаги фойдаланилмаѐтган кенг имкониятлар унинг ривожи ва
экспорт салоҳиятини янада ошириш заруриятини келтириб чиқармоқда. Шундан
имкониятлардан бири мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ўз ўрни ва улушига эга
бўлган балиқчилик тармоғини ривожлантириш ҳисобланади. Бугунги глобал
иқтисодиѐт даврида дунѐ мамлакатлари жадал ривожланиш суръатларига чиқиш
йўлида барча чораларни кўрган ҳолда ҳар бир тармоқнинг иқтисодиѐтдаги аҳамиятини
оширишга интилмоқдалар. Ўзбекистон давлати ҳам етук жаҳон тажрибалари асосида
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришда ва балиқчилик тармоғини
модернизациялашда балиқчилик кластерларини жорий этиш ва улар фаолиятини
136
такомиллаштиришга доир муҳим қадамларни ташлаганлиги диққатга сазовордир.
Жумладан, балиқчилик саноатини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ―Балиқчилик тармоғини бошқариш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2939-сонли, 2018 йил
6 апрелдаги ―Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-3657-сонли, 2018 йил 3 февралдаги ―2018 йилда балиқ
маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида‖ги ПҚ-3505-сонли, 2018 йил 6 ноябрдаги ―Балиқчилик соҳасини янада
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Қарорларининг қабул
қилиниши ҳамда ушбу меъѐрий ҳужжатлар асосида мамлакатимизда балиқчилик
тармоғини ривожлантириш бўйича шарт-шароитлар, молиявий, солиқ ва божхона
имтиѐзларининг тақдим этилганлиги ҳамда ―Ўзбекбалиқсаноат‖ уюшмаси ва унинг
таркибига кирувчи ҳудудий ―Балиқсаноат‖ МЧЖлари, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ
туманида ташкил этилаѐтган ―Балиқ ишлаб чиқарувчи‖ ЭИЗ, Балиқчилик илмий-
тадқиқот институти ва балиқчилик соҳаси йўналишларида бакалаврлар ва
магистрларни тайѐрловчи Тошкент давлат аграр университети, хорижий инвесторлар
ва ҳомийлар ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этиш тизимининг яратилганлиги
балиқчилик кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш заруриятини келтириб
чиқармоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:
-
балиқчилик
кластерларисиз
ушбу
тармоқнинг
етрали
даражада
ривожланмаѐтганлиги, яъни мамлакатимизда ўтган 2017 йилда жами 85 минг тонна
балиқ етиштирилган бўлиб, бу аҳоли истеъмол талаблари учун етарли эмас. Натижада
ҳар бир киши йилига ўртача 4 кг гина балиқ истеъмол қилишига мажбур бўлмоқда,
ваҳоланки, Европа давлатларида бу кўрсаткич ўртача 30-40 кг ни ташкил этади;
- 2017 йилда балиқ етиштирган жами 3600 балиқ хўжаликлари майдони атиги
595 минг га ни ташкил этади;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3505-
сонли Қарорига мувофиқ 2018 йилда балиқ етиштиришни 150 минг тоннага етказиш
кўзда тутилган, бироқ, бу ҳам ички истеъмол ва экспорт учун етарли эмас;
- балиқчилик тармоғи ривожи учун сунъий сув ҳавза майдонлари ва ички канал,
коллектор ва дренажлардаги мелиорация ва чуқурлаштириш ишларининг яхши
ривожланмаганлиги;
- наслли она балиқ, балиқ увилдириғи, шунингдек, республикада ишлаб
чиқарилмайдиган инкубация, лаборатория, интенсив усулда балиқ етиштириш, балиқ
овлаш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, музлатиш ва сақлаш тизимининг
яратилмаганлиги;
- балиқ етиштириш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, анжом, механизмлар ва
уларнинг эҳтиѐт қисмлари, муқобил энергия таъминоти ускуналари, мелиорация
ишлари учун махсус техникалар ва тирик балиқ ташувчи транспорт воситаларини
маҳаллий ишлаб чиқариш тизимининг мавжуд эмаслиги;
- балиқ етиштиришда муҳим ўрин эгалловчи зарурий омихта ем ва минерал ўғит
(аммофос)ларнинг аксар ҳолларда хориждан импорт қилиниши ва уларни маҳаллий
ишлаб чиқариш тизимининг яратилмаганлиги. Шунга кўра, ―Ўзкимѐсаноат‖ АЖ
томонидан 2018 йилда 26,1 минг тонна, 2019 йилда 30,7 минг тонна минерал ўғит
(аммофос) ишлаб чиқарилиши белгиланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда баликчилик кластерларини
ташкил этиш ва ривожлантириш ва пировардида, балиқ маҳсулотлари экспортига ҳам
эришиш учун қуйидагиларни амалга оширишни лозим, деб ҳисоблаймиз: балиқчилик
137
тизими хўжалик субъектлари учун зарур бўлган техника-технологиялар, омихта ем ва
минерал ўғитларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, очиқ ва ѐпиқ турдаги
сув ҳавзалари учун етарли ер майдони ва сув билан таъминлаш; иқлим шароити ўхшаш
бўлган давлатларнинг илғор тажрибаларига ва мутахассислари ҳамкорлигига таяниш,
иқлим шароитимизга мос балиқ турларини етиштиришни кўпайтириш ва бу борада
илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш.
A. Ibodullayev - TMI
N.D. Qodirov - talaba, TMI
Do'stlaringiz bilan baham: |