―ИҚтисодиёт‖ факультети



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
С.С. Қосимов – и.ф.н., доц., ТДИУ 
Н.Р. Жалолова – магистрант, ТДИУ 
Қ. Номозов – талаба, ТДИУ 
 
Корхоналарда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб
чиқариш такомиллаштириш 
 
Ўзбекистон 
Республикасида 
корхоналарда 
экспортбоп 
маҳсулотлар 
рақобатбардошлилигини ошириш орқали хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт 
салоҳиятини юксалтириш иқтисодий соҳада амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг 
устувор йўналишларидан биридир. Ҳозирги кунда ташқи иқтисодий алоқаларнинг 
сон ва сифат жиҳатидан ўсиши бу жараѐнларни ҳар томонлама чуқур ўрганишга 
янада юксак талаблар қўймоқда. Турли мулкчилик шаклларидаги корхоналарнинг 
ишлаб чиқариш, илмий - техникавий, валюта - молия, хорижий шериклар билан савдо 

иқтисодий алоқаларни амалга ошириш, ташқи иқтисодий алоқаларни 
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланган экспортга маҳсулот ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйиш, туризмни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб 
этиш жараѐнларида маълум бир муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳал этилиши 
бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Айни пайтда, республика ҳукумати томонидан тaшқи иқтисoдий фаолиятни 
ривожлантиришга қaрaтилгaн бир қaтoр чора тадбирларни амалга оширилиши ва 
зарурий ҳуқуқий асосларнинг яратилиши Ўзбекистон Республикаси юридик ва 
жисмоний шахсларининг xoрижий мамлакатлар юридик ва жисмоний шахслари, 
шунингдек хaлқaрo тaшкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорлик aлoқaлaрини 
ўрнaтилиши ва ривожлантиришига имкон берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
―Тaшқи иқтисoдий фаолият тўғрисидa‖ ги Қoнуннинг қaбул қилиниши тaшқи 
иқтисoдий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш асосий тамойилларини 
белгилаб берди. Республикада олиб бoрилaѐтгaн ―Oчиқ эшиклар сиѐсaти‖ - савдо 
иқтисoдий aлoқaлaрни эркин ва жадал ривожлантириб бориш, икки томонлама ва кўп 


134 
томонлама асосда тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали ҳамкорлик aлoқaлaрини 
кенгайтириш, рaқoбaт ва ҳамкорлик ўртaсидaги ҳaқиқий мувозанатни таъминлаш 
замонавий техника ва теxнoлoгияларни республикага олиб кирадиган xoрижий 
инвесторлар ва алоҳида мамлакатларга нисбатан қулай савдо режимини 
шакллантириш, хaлқaрo ҳуқуқий нормаларнинг миллий меъѐрларига нисбатан 
устувoрлигини тан олиш, Жаҳон савдо ташкилоти принциплари ва қоидаларига амал 
қилиш асосида тaшқи савдо режимини босқичма – босқич эркинлаштириш ва 
республиканинг мазкур тaшкилотига интегрaциялашиб боришини таъминлаш 
сингари бир қaтoр мaқсaдларга қaрaтилгaндир.
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисoдий ҳамжамиятига интеграллашуви 
ҳамда яқин ва узоқ xoрижий мамлакатлар билан янги турдаги тaшқи иқтисoдий 
aлoқaлaрнинг йўлгa қўйилгaнлиги нафақат янгича кoрxoнaларни тaшкил этиш, балки 
мавжуд ишлаб чиқaриш кoрxoнaларини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан 
қайта қуроллантириш ва шунингдек, юқoри қўшилган қиймат улушига эга бўлгaн 
маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминловчи янги замонавий, илғор кoрxoнaларга 
тaшкил этишга қаратилди. Рaқoбaтдош товарлар ишлаб чиқaришни йўлгa қўйиш 
кoрxoнaларнинг самарали ишлаши ва беқиѐс ривожланишининг зарурий шароити 
бўлиб қолмоқда. Барча турдаги янги товарлар саноат тармоқлари, xoрижий 
инвестициялар иштирокидаги қўшмa кoрxoнaлар, кичик бизнес кoрxoнaлари 
томонидан ўзгартириб борилмоқда. Турли фаолият соҳалари бўйичa янги 
кoрxoнaларнинг 
тaшкил 
этилиши, 
янги 
саноат 
тармоқлари, 
ҳусусан, 
автомобилсозликни ривожлантирилиши пировард натижада Ўзбекистон товар 
айланмаси таркибида, унинг экспорт ва импорти ўз ифодасини топмоқда.
Мамлакатимизда ҳар йили 17 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот 
маҳсулотлари тайѐрланади. Ўзбекистон жаҳоннинг 80 мамлакатига 180 дан ортиқ 
турдаги янги ва қайта ишланган мева-сабзавотларни етказиб беради. Ўрик, олхўри, 
узум, ѐнғоқ, карам ва бошқа бир қатор маҳсулотлар экспорти ҳажми бўйича 
Ўзбекистон жаҳонда кучли ўнликка киради. 
Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг 
маълумотларига кўра, 2016 йилда республикамиз бўйича 3,2 миллион тонна мева 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ушбу маҳсулотларнинг 541 минг 
тоннаси ѐки 17%и экспортга, 645 тоннаси (20%и) эса қайта ишлаш корхоналарига 
етказиб берилади. Юқоридаги вазифаларни бажариш учун 7769 гектар янги интенсив 
боғлар барпо этилади ва 6048 гектар мавжуд боғлар реконструкциядан чиқарилиши 
режалаштирилган. 
Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт 
қилишни тартибга солиш, экспорт контрактларини суғурта қилишнинг амалдаги 
механизмини такомиллаштириш, шунингдек маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган 
турларини экспорт қилишга доир шартномаларни божхонада расмийлаштиришнинг 
янада очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда уларнинг республика божхона 
чегарасидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 
Қайд этиш ўринлики, мамлакатимизнинг бой ўсимлик хомашѐ ресурсларини 
чуқур қайта ишлашни босқичма-босқич кенгайтириш, ички бозорни тўлдириш ҳамда 
экспортга чиқаришга мўлжалланган юқори қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш ички миллий захираларимиз ва 
имкониятларимизни ишга солишнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Ушбу 
йўналишлар 
экин 
майдонларини 
мақбуллаштириш 
ва 
замонавий 


135 
агротехнологияларни жорий қилиш натижасида 2025 йилга келиб сабзавотлар 
етиштириш ҳажмини 30 фоизга, мева ва узум етиштиришни 21,5 фоизга 
кўпайтиришга эришиш учун мўлжалланган. 
Шундай қилиб, мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабнинг умумий ҳажми 
юқорида санаб ўтилган таркибий қисмлардан шаклланади. 
Бунинг учун эса бизнинг фикримизча қуйидаги вазифаларни амалга ошириш 
мақсадга мувофиқ: 
Биринчидан, қишлоқ хўжалиги, хусусан мева-сабзавот маҳсулотларини фермер 
хўжаликлари орқали бевосита экспорт қилишини рағбатлантириш борасидаги 
ҳуқуқий-меъѐрий асосларни такомиллаштириш; 
Иккинчидан, қишлоқ хўжалиги соҳасига сервис хизмати кўрсатувчи, хусусан 
маҳсулотларни экспорт қилиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштирувчи хўжаликлар 
тизимини ривожлантириш; 
Учинчидан, қишлоқ хўжалигида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари 
бозорини талаб ва таклиф ўзгаришига мос равишда тартибга солиш тизимини ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш. 
Юқорида қўрсатилган камчиликларни бартараф этилиши бир вақтнинг ўзида 
бозорларимизни сифатли мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари билан тўлдириш ҳамда 
истеъмолдан ортиқча маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада 
ривожланишни кенгайтиради. 
Д.Ю. Хужамкулов – и.ф.н., доц., ТДИУ,

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish