Ўзбекистондан 2013-2017 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
қиймати кўрсаткичлари динамикаси, минг долларда
Маҳсулот
номи
2013
йил
2014
йил
2015
йил
2016
йил
2017
йил
2017 й.
2013 й.га
нисб., %
1. Янги узилган, жами
1 126,6 1 256,0 864,1 741,6
530,1
47,1
ш. ж.: - сабзавотлар
436,1
518,6
453,9 315,5
203,3
46,6
- дуккакли сабзавотлар
89,0
218,2
158,4 126,0
98,7
110,9
- полиз
63,8
59,8
5,1
3,0
3,3
5,2
- мевалар
562,2
490,8
236,2 352,7
225,6
40,1
- узум
64,4
186,7
168,9
70,3
97,9
152,0
2. Дастлабки қайта ишланган,
жами
16,1
29,2
16,8
9,7
11,3
70,2
ш. ж.: - сабзавотлар
15,3
28,6
16,5
9,4
9,3
60,9
- мевалар
0,8
0,6
0,3
0,3
2,0
252,2
3. Қуритилган, жами
160,4
229,2
312,1 177,9
104,1
64,9
ш. ж.: - сабзавотлар
7,09
7,04
8,22
10,26
5,1
71,3
- мевалар
85,8
96,4
122,8
49,0
37,5
43,6
- узум
67,5
125,7
181,1
118,6
61,6
91,2
4.Қайта ишланган, жами
39,2
35,2
18,5
23,9
36,2
92,4
ш. ж.: - томат пастаси
0,05
0,30
0,07
0,09
0,17
362,6
- шарбатлар
24,0
14,2
9,6
11,5
15,8
65,8
- консерва
10,9
11,8
6,3
7,9
13,2
120,8
- вино маҳсулотлари
4,2
8,9
2,5
4,4
7,0
168,3
Жами:
1 342,3 1 549,5 1 211,5 953,1
681,8
50,8
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари.
126
Келтирилган жадвал маълумотларидан маълумки, гарчи 2013-2017 йиллар
давомида натурал ҳажмда мева-сабзавотлар экспорти ошиб борган бўлсада,
экспортнинг АҚШ доллари эквивалентидаги қиймати пасайиш тенденциясини
намойиш этган. Жумладан, жами мева-сабзавотлар экспорти қиймати 1 342,3 мингдан
681,8 минг АҚШ долларигача ѐки 49,2 %га камайган. Бу ҳолатни жаҳон бозор
бозорларида мева-сабзавотлар нархлари пасайиши билан изоҳлаш мумкин.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мева-сабзавотлар экспортининг 2017 йилда 2013
йилга нисбатан қиймат жиҳатдан пасайиб бориши маҳсулот турларига қараб турлича
бўлган. Энг кўп пасайиш янги узилган мева-сабзавотларда кузатилган, яъни 52,9 %.
Дастлабки қайта ишланган мева-сабзавотларда бу кўрсаткич 29,8, қуритилганларида
33,1 ва қайта ишланганларида 7,6 %ни ташкил этган. Бундан хулоса қилиш
мумкинки,мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишланган ҳолда экспорт қилиш
нисбатан даромадли экан.
Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспортга
чиқариш борасида улкан салоҳият мавжуд бўлишига қарамай ҳали бу
имкониятлардан
тўлиқ
фойдаланилгани
йўқ.
Мева-сабзавотлар
экспорти
динамикасида барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмайди, кўп ҳолларда бу йилнинг
қандай келишига боғлиқ ҳолда тебраниб туради. Албатта бу ҳолат об-ҳавонинг қулай
ѐки ноқулай келиши, сув таъминотидаги қийинчиликлар ва бошқа табиий омилларга
ҳам боғлиқ.
Мева-сабзавотлар
экспорти
соҳасидаги
имкониятларимиз
ва
устун
тарафларимиз билан бирга камчиликларимиз ва хатарлар ҳам мавжуд:
- жаҳон бозорларида мева-сабзавот маҳсулотларига қўйиладиган сифат
стандартлари, техник, санитария, гигиеник, фитосанитария, экологик ва бошқа
талабларни ISO ва Global GAP стандартлари доирасида мамлакатимизда жорий этиш
етарли эмаслиги;
- экспорт коридорларида инфратузилма объектлари, сервис ва транспорт-
логистика тизимлари ривожланишининг талаб даражасида эмаслиги;
- божхона постларининг техник қуролланиши, юк ўтказиш, сақлаш ва хизмат
кўрсатиш имкониятлари пастлиги;
- мева-сабзавотчиликни механизациялаш даражасининг пастлиги, мева-
сабзавотлар ҳосилдорлигини нисбатан паст даражада қолаѐтганлиги;
- мева-сабзавотларни узоқ сақлаш ва узоқ масофаларга ташиш имконияти
юқори бўлган навлари, уруғликлар етишмаслиги;
- мева-сабзавотларни саралаш, калибровкалаш, чиройли қадоқлаш ва
дизайнини яхшилаш бўйича ишларнинг қониқарсизлиги;
- маҳсулотларни бир хил температурада сақлаб берувчи махсус совуткичли
омборлар сиғимининг етарли эмаслиги;
- мева-сабзавотларни узоқ масофаларга рефрежираторлар ѐрдамида ташиш
тизими яхши йўлга қўйилмаганлиги;
- кўпчилик фермерлар ва деҳқонларни жаҳон бозорларидаги нарх-наво ва
рақобат муҳити, экспортни амалга ошириш тартиблари тўғрисида керакли билим ва
кўникмалар ҳамда ишончли ахборотларга эга эмаслиги;
-
республикада мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришга
кўмаклашувчи консалтинг ва сервис хизматлари, инфратузилмалар етарли ривож-
ланмаганлиги ва бошқалар.
127
Экспортчи корхоналар, фермер хўжаликлари ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини
таъминлашда қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши муҳим:
- экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада ривож-
лантириш;
- экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулот тайѐрлаш ва сотиш харажатларини
камайтиришда кўмаклашиш;
- уларни ташқи бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, истиқболли бозорлар,
рақобатчилар тўғрисида маълумотлар билан таништириш;
- транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантириш ва янги транспорт
йўлакларини очиш орқали транспорт харажатларини камайтириш;
- иқтисoдиѐтнинг барча жабҳаларида рaқoбaтдoш ва илм талаб инновацион
маҳсулотларни ишлаб чиқaришга мўлжaллaнгaн хaлқaрo стандартларни жорий этиш;
- хорижий мамлакатлар билан замонавий теxнoлoгияларни стандартлаштириш,
метрология ва сифатни сертификaция қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш кўлaмини
янада кенгайтириш;
- хaлқaрo стандарт талабларига мос равишда сифат устидан назоратни жорий
этиш;
- тўғридaн-тўғри xoрижий инвестицияларни жалб этиш ва хaлқaрo
стандартларга жавоб берадиган ҳамда жаҳон бозорида рaқoбaтдош бўлгaн
маҳсулотларни ишлаб чиқaриш мaқсaдида мамлакатнинг турли ҳудудларида қўшмa
кoрxoнaлар яратилишини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикасининг xoрижий мамлакатлар билан савдо –
иқтисoдий ва молиявий ҳамкорликларни янада кучайтириш;
- хaлқaрo транспорт коммуникацияларини ривожлантириш oрқaли экспорт
товарларнинг транспортда ташиш xaрaжaтларини камайтириш.
Тaшқи иқтисoдий фаолиятни такомиллаштириш ва янада ривожлантиришга
тўсқинлик қилaѐтгaн бундай масалаларнинг ўз вaқтида бартараф этилиши
Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисoдий ҳамжамиятида самарали иштирок этиш имконини
беради.
М.Ю. Исаков – и.ф.н., доц., ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: |