Иқтисодиѐт реал сектори рақобатдошлигини оширишда экспорт-импорт
операцияларини тартибга солишнинг асосий йўналишлари
Бугунги кунда жахон иктисодиѐтининг товар ва хизматлар бозоридаги
глобаллашув истеъмолчилар хохиш-истакларини унификациялашуви натижаси
булиб, унда глобал товарларга булган талабнинг сифат ва микдор таркибини
умумлаштирган янги меъѐри вужудга келди. Республикамизда ташки савдо экспорти
ва импортини хиссасини ортиб бориши халкаро бозорларга интеграцияни янада
кенгайишини курсатмокда. Буни эътиборга олиб Ўзбекистон Президенти
ўзининг
мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномасида ―Экспортни янада
рағбатлантириш мақсадида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро
стандартларга уйғунлаштириш лозим. Асосий мақсадларимиздан бири – ташқи
128
бозорга сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни ―ўзбек бренди‖ номи билан
олиб чиқишдан иборат
87
, деб таъкидлаб ўтди.
Глобаллашув дунѐ иктисодиѐтида жиддий тузилмавий узгаришларни келтириб
чикарди. Натижада айрим давлатлар ундан узининг ишлаб чикариш ва савдо
сохасидаги нисбий афзалликлари асосида бошка давлатларга нисбатан юкори
манфаатларга эга булди. Бунинг тасдиғи сифатида жаҳон ҳамжамиятида юз бераѐтган
глобаллашув иктисоднинг интеграллашуви ва дунѐнинг барча давалатлар
иктисодининг бир-бири билан боғликлигини кучайиб боришини кўриш мумкин.
Жахон микѐсида глобаллашув ва иктисодиѐтнинг либераллашуви хамда
ракобатни тобора кучайиб бориши билан боглик жараѐнларда кескин қалқиш ѐки
инкирозли вазиятдан сакланиш хамда интеграцион муносабатларда импорт
маҳсулотларига ортикча богланмасликни мухим масала эканлиги 2008 йилда юз
берган жахон молиявий-иктисодий инкирози сабоклари асосида бугун барча
иктисодий адабиѐтларда уз исботини топди.
Мамлакат
Президенти
Шавкат
Мирзиѐевнинг
2017
йилнинг
15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари
ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди
88
.
Давлат раҳбарининг 15 декабрь куни «Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий
товарларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида барча турдаги товарларга экспорт божхона
божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялашни бекор қилиш назарда
тутилган.
Бундан ташқари, ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи барча мулкчилик
шаклидаги корхоналарга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналарини ташқи
бозорларни маркетинг тадқиқот қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун
очишга рухсат берилди. Улар консигнация шартларида товарларини етказиб
беришлари ҳам мумкин.
Ҳозирги шароитда хўжалик алоқаларини ривожлантириш жараѐни кучаймоқда
ва ҳар бир алоҳида давлат иқтисодиѐтини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашда
ташқи иқтисодий омил муҳим роль ўйнамоқда. Ташқи иқтисодий алоҳаларда экспорт
салоҳиятининг ортиши миллий иқтисодиѐтимизнинг барқарорлигини ва унинг
ривожланиш ҳолатини аниқлайди. Шунга кўра республикамиз саноат корхоналарида
маҳсулотнинг экспорт салоҳиятини ошириш йўлларини белгилаш долзарб масала
ҳисобланади.
Маълумки, бозор иқтисодиѐти шароитида ташқи иқтисодий фаолиятга давлат
таъсирининг тубдан ўзгариши кузатилади ва фақат "тартибга солиш'" хусусиятига эга
бўлади. Ҳозирги пайтда "тартибга солиш" термини билан бир қаторда ЖСТ ва бошқа
мамлакатлар ҳужжатларида "регламентлаштириш" термини ҳам кенг қўлланилади.
Ғарб мамлакатлари иқтисодчилари ўз тадқиқотларида жаҳон бозорида миллий
товарлар ва хизматлар рақобатбардошлигини оширишда давлатнинг ролини
кучайтириш борасида бир қатор илмий ва амалий тавсиялар бера-дилар. Айнан, шу
масала юзасидан америкалик олим М.Портер томонидан илгари сурилган таклиф ва
87
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси.// Халқ сўзи, 23 декабрь, 2017 йил
88
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги «Экспортни
рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини
ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони// Халқ сўзи, 2017 йил 16
декабрь.
129
мулоҳазалар катта қизиқиш уйғотади. М.Портер жаҳон хўжалиги тизимида
миллатнинг рақобатбардошлик устунлигини ку-чайтиришга қаратилган зарурий шарт-
шароитларни яратишда давлат муҳим рол ўйнаши зарурлигини таъкидлаб ўтади
89
.
М.Портер назарияси бир қатор мамлакатларда, жумладан, АҚШ ва Австралия
ҳукуматлари даражасида товарлар рақобатбардошлигини оши-ришга қаратилган
амалий тавсияларни ишлаб чиқишда дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Миллатнинг рақобатбардошлик устунлиги, бу мамлакатда ишлаб чиқаришнинг
микдор ва сифат жиҳатидан доимий ўсишини таъминлаш демакдир. Бундай шароитда
давлат маҳаллий ресурслар (ишчи кучи ва капитал) дан унумли фойдаланиш,
динамизм, миллий саноат инновацияси фаолиятини рағбатлантириш, ички бозорда
рақобат
муҳитини
яратиш
орқали
ташқи
бозорларда
корхоналар
рақобатбардошлиги
ва
экспортга
йўналтирилган
ишлаб
чиқаришини
ривожлантириш масалаларига муҳим аҳамият бериши лозимдир.
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг объектив
зарурлиги иқтисодиѐт назарияларида ана шу тариқа тан олина бошланди ва бу
саноати тараққий этган мамлакатлар амалиѐтида ўз тасдиғини топди. Масалан,
Италияда ташқи иқтисодий фаолият Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи иқтисодий сиѐсат
бўйича вазирликлараро қўмита, Божхона бош бошқармаси, Ташқи ишлар
вазирлигининг бош иқтисодий бошқармаси ҳамда хорижий мамлакатларда ўзининг
тижорат ваколатхона-ларига эга бўлган Ташқи савдо институти томонидан тартибга
солинади ва ривожлантирилади
90
.
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш иқтисодиѐтга
давлат аралашувининг муайян бир кўриниши бўлиб, у мамла-катда экспорт-импорт
операциялари истиқболини белгилаш, божхона ҳамда валюта сиѐсатини амалга
ошириш, сармояларнинг мамлакат ташқарисига чиқиб кетишини олдини олиш
шароитида ташқи иқтисодий стратегиянинг муҳим тамойили ҳисобланади.
Фикримизча, ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш
иқтисодий субъектлар фаолиятини чеклаш ѐки чегаралаш йўли билан эмас, балки
ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг жаҳон бозорларига эркин кириб
боришини таъминлашга қаратилмоғи лозимдир.
Маълумки, ташқи иқтисодий комплекс - ташқи иқтисодий фаолият-нинг асоси
бўлиб, у ўзида жаҳон бозори билан доимий ва узвий таъсирла-шувда бўладиган
тармоклар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар мажмуасини акс эттиради.
Зеро, ташқи иқтисодий комплексда ишлаб чиқариш натижалари экспортни
кенгайтириш ва ички истеъмолни қондириш имконини беради.
Давлат ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташқи иқтисодий
фаолиятга турли усуллар орқали таъсир кўрсатади. Бундай ша-роитда давлат
томонидан қуйидаги вазифаларни амалга ошириш талаб эти-лади:
– узоқ муддатга мўлжалланган концепцияни ишлаб чиқиш ва аниқ
стратегияларни белгилаш;
– экспорт-импорт истиқболини башорат қилиш, валюта сиѐсатини юритиш,
ташқи савдо ва тўлов балансини тузиш ҳамда тасдикдаш;
– ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашувчи субъектлар фаолиятини
мувофиклаштириш ҳамда назорат қилиш;
– мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида фаол ва самарали иштирок
89
Портер М. Международная конкуренция. /Пер. с английского. -М., 2003.
90
Рубинская Э.Т. Управление внешнеэкономичсской деятельностью. - М.: "Контур", 2005.
-с 34
130
этиши учун зарурий шарт-шароитларни яратиш.
И. Ахмедов – и.ф.н., доц., ЎзДЖТСУ
Н. Примова – ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: |