эквивалентида ва хусусий банклар учун – 5 млн.евро эквивалентида).
Хужжатда кўрсатилишича, кўрсатилган субъектлар ўз устав жамғармаларини
2019 йил 1 январгача янгидан тасдиқланган минимал талаблар даражасига
келтиришлари шарт. Ўзбекистон миллий банки ва ―Асака‖ банкнинг аввал хорижий
валютада шакллантирилган устав капиталлари сўмга ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар
стратегиясига мувофиқ иқтисодиѐтни либераллаштириш ва унинг барқарор юқори
суръатларда ривожланишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларнинг
амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодиѐтининг барқарор ўсишда давом этишини
таъминлади. Республика иқтисодиѐтининг барқарор ўсиб бориши билан мос
201
Соф фойдадан шакллантириладиган махсус захира капитали.
333
равишда мамлакат банк тизими инфратузилмаси ҳам мунтазам ривожланиб
бормоқда
202
.
Ўзбекистон Республикамизда фаолият юритаѐтган барча тижорат банкларининг
жами капитали 2018 йил 1 январь холатига 20676 млрд сўмни ташкил этди. Жами
капитал таркибида устав капитали 16376 млрд сўмни ѐки 78.9 фоизни, захира
капитали 68 млрд сўмни ѐки 0.3 фоизни ва тақсимланмаган фойда 1793 млрд сўмни
ѐки 8.7 фоизни ташкил этди. Мамлакатимизда валюта сиѐсатини либераллаштириш
шароитида тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини
таъминлаш ҳамда иқтисодиѐтни кредитга бўлган ўсиб бораѐтган эхтиѐжини
қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли
қарорларига мувофиқ 2017 йилда давлат улушига эга бнклар капиталига Ҳукумат
томонидан 670 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари
капиталининг етарлилигига нисбатан белгиланган минимал талаб 10 фоиз қилиб
белгиланган. Халқаро ҳисоб-китоблар банки экспертларининг тавсиясига кўра,
тижорат банклари капитали етарлилигининг минимал даражаси 10 фоизни ташкил
этиши лозим. Кўриниб турибдики, тижорат банклари умумий капиталининг
етарлилигига нисбатан минимал талаблар ўрнатиш борасида ҳам турли ҳил ѐндашув
мавжуд.
Халқаро Базель қўмитасининг қўшимча капитал таркибини шакллантириш
тўғрисидаги талабларини республикамиз банк амалиѐтида қўллаш борасида
муаммолар мавжуд эмас. Чунки, Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари
қўшимча капиталининг таркиби Базель стандартида кўзда тутилган қўшимча капитал
таркибидан деярли фарқ қилмайди. Фақат республикамиз банкларининг қўшимча
капитали таркибида Базель қўмитасининг стандартида кўзда тутилмаган жорий йил
фойдаси мавжуд.
Базель стандарти бўйича икки йилдан ортиқ муддатга чиқарилган
субординациялашган қарз мажбуриятлари қўшимча капитал таркибига киритилган.
Республикамизда Базель қўмитасининг ушбу талаби ўзгаришсиз қабул қилинган.
Аммо, Базель қўмитасининг қайта бахолаш захирасини қўшимча капитал таркибига
киритиш тўғрисидаги талаби республикамиз банк амалиѐтига тўлиқ қабул
қилинмаган. Бунинг сабаби шундаки, мамлакатимизда тижорат банклари жойлашган
ер майдонлари банкларнинг хусусий мулки ҳисобланмайди. Шу сабабли, фақатгина
банкларнинг асосий воситалари қайта баҳоланади ва уларнинг қайта баҳолашдан
кейинги баҳоси билан қайта баҳолашдан олдинги баҳоси ўртасидаги фарқ суммаси
қайта баҳолаш захираси сифатида тижорат банкларининг қўшимча капитали
таркибига киритилади.
Фикримизча, етакчи молиявий воситачилар ҳисобланган тижорат банклари
капитал базаси сифатини янада яхшилаш, капиталнинг оқилона таркибини
шакллантириш, ликвид захиралар миқдорини кўпайтириш банк сектори молиявий
барқарорлигини мустаҳкамлашга, келгусида банк инқирозлари юзага келишини
олдини олишга хизмат қилади.
202
www.cbu.uz маълумотлари
334
B. Abdurasulov - stajyor o‘qituvchi,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
Do'stlaringiz bilan baham: |