―ИҚтисодиёт‖ факультети


Қишлоқ хўжалиги соҳасида чакана банк хизматларининг ўрни



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Қишлоқ хўжалиги соҳасида чакана банк хизматларининг ўрни 
 
Ўзбекистон Ҳукумати қишлоқ хўжалиги секторини диверсификасиялаш, мева-
сабзавот етиштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида 
рақобатбардошликни оширишга катта эътибор берѐтгани бизга маълум. 2017-2021 
йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш стратегияси эса ўз 
олдига боғдорчиликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари 
яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва экспортни такомиллаштириш каби 
мақсадлар қўйган. Мева-сабзаволар етиштириш Ўзбекистондаги деҳқон хўжаликлари 
(ер майдони 0,5 гектардан кам бўлган кичик хўжалик) ва шахсий фермер 
хўжаликлари орасида энг даромадли фаолиятга айланди. 
Ўзбекистон иқтисодиѐтининг муҳим тармоқларидан бири бу албатта, қишлоқ 
хўжалиги 
ҳисобланади. 
Бу 
тармоқ 
республика 
аҳолисининг 
озиқ-овқат 
маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг хом-ашѐга бўлган талабини 
қондиради. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги мамлакатимизнинг истеъмол бозорига 
озиқ-овқат маҳсулотлари ва қайта ишлаш саноатига хомашѐ етказиб беради ҳам. Шу 


329 
билан бирга, қишлоқ машинасозлиги, кимѐ саноати каби бир қатор тармоқлар 
маҳсулотлари учун фаолиятли бозор бўлиб ҳисобланади. Республикамиз иқтисодиѐти 
тармоқларининг 
ривожи 
кўп 
жиҳатдан 
аграр 
соҳанинг 
қай 
даражада 
шаклланганлигига боғлиқдир. Шу боисдан ҳам, мустақилликнинг дастлабки 
кунлариданоқ, давлат сиѐсатининг устувор вазифаларидан бири қилиб аграр соҳани 
тубдан ислоҳ қилиш белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги тузулмаларининг ўз маблағлари доимий равишда 
етишмаслиги, уларнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқиш жараѐнида аѐн бўлди. 
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараѐнинг узоқлиги (ерни экиш учун 
тайѐрлашдан то маҳсулотни йиғиб олгунгача бўлган вақт) бунинг асосий 
сабабларидан бири бўлса; иккинчидан эса, иқтисодиѐтнинг ўтиш даврида қишлоқ 
хўжалик корхоналари асосий қисмининг зарар билан ишлаѐтганлигидадир. 
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолиятини молиялаштиришнинг асосий 
манбаларидан бири сифатида тижорат банкларининг кредитларини олишимиз 
мумкин. Хўжалик юритувчи субектларнинг жорий ва инвеститсион харажатлари 
тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Агарда хўжалик 
юритувчи субектларнинг жорий харажатлари қисқа муддатли банк кредитлари 
ҳисобидан кредитланса, уларнинг инвеститсион харажатлари эса банкнинг узоқ 
муддатли кредитлари ҳисобидан молияштирилади. Шу жиҳатдан ҳам, хўжалик 
субектларининг молиявий маблағларга бўлган эҳтиѐжларини қондиришда тижорат 
банкларининг етарли даражада ресурс манбаларига эга бўлиши муҳим рўл ўйнайди. 
Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилма ва ушбу 
маҳсулотларни транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини 
ташкил этиш ҳам ушбу соҳа ривожига катта хисса қўшади. Мамлакатимиз тижорат 
банклари замонавий банк хизматларини кўрсатишда фермер, деҳқон хўжаликлари ва 
томорқа ер эгалари кенгашлари билан доимий равишда ҳамкорлик олиб боришлари 
зарур.
Шуни аълохида таъкидлаб ўтиш зарурки, 2018 йил 26 апрелдаги ―Фермер, 
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Президент қарорига асосан ҳудудларда 
аҳолига томорқа хизматлари кўрсатишни кенгайтириш мақсадида, ―Томорқа хизмати‖ 
корхоналарига банклар томонидан кредитлар ажратилиши белгиланган. Мазкур қарор 
доирасида, ҳудудларда ташкил этилган «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг моддий-
техника базасини мустаҳкамлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер 
эгаларига турли хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, уларга уруғ, кўчат ва дарахтлар 
экиш, иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа тармоқларни 
ривожлантиришлари учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 
кенгаши қошида ташкил этилган жамғарма ҳисобидан кредитлар ажратиш кўзда 
тутилган. 
Шу билан бирга, пахта хомашѐси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер 
хўжаликлари учун Агробанкмобиле-бизнес дастури орқали онлайн тарзда масофадан 
туриб имтиѐзли кредитларни ўзлаштириш ва зарур маълумотларни олиш имконияти 
яратилди. Бунинг ҳисобига эса фермерларнинг вақти ва ортиқча сарф-харажатлари 
кескин қисқармоқда. Айни пайтга қадар 28 мингдан зиѐд фермер хўжалиги ушбу 
мобил иловага уланиб, масофадан туриб ҳисобрақамларидаги маблағларини 
бошқариб келмоқда. 
Масофавий банк хизматлари улардан фойдаланадиган мижозларнинг ҳуқуқий 
мақомига кўра, юридик ва жисмоний шахсларга мўлжалланган масофавий банк 


330 
хизматларига тавсифланиши мумкин. Ҳозирда юридик шахсларга ―Корпоратив 
интернет-банкинг‖, ―Мобил-банкинг‖ ва ―СМС-банкинг‖ каби замонавий хизматлар 
кўрсатилмоқда. 
―Корпоратив интернет-банкинг‖ хизматидан фойдаланган ҳолда, мижозлар 
банк муассасасига келмаган ҳолда тўловларни масофадан, уйдан ѐки офисдан 
бажариш, мижозга зарур бўлган кунлик, ойлик ва йиллик ҳисоботларни қулай шаклда 
(ҲТМС, ХЛС) чиқариш ҳамда чоп этиш, кўп фойдаланиладиган маълумотлар-сана, 
валюталар курси, банк амалиѐт куни ва тизими маълумотларини онлайн кузатиб 
бориш ва тўлов топшириқномаларининг сақланган тайѐр шаблонларидан фойдаланиб, 
тўловларни тезкор равишда бажариш имкониятларига эга бўлишади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, биринчидан, мамлакатимизда аграр 
соҳага ҳар доим эътибор юқори бўлган ва ушбу соҳани ривожлантиришда тижорат 
банкларининг ўрни ҳам муҳимдир; иккинчидан, тижорат банклари янада хориж 
тажрибаларидан фойдаланган ҳолда замонавий чакана банк хизматларини 
республикамиз амалиѐтга жорий этиши мақсадга мувофиқ. 
 
М.Б. Атаниязова – ассистент, ТДИУ
 Д.Б. Нарзуллаева – магистрант, ТДИУ 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish