―ИҚтисодиёт‖ факультети



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

У.А. Юлдошев - магистрант, ТДИУ 
К.И. Акрамов - магистрант, ТДИУ 
 
Инвестиция сиѐсати ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари 
 
Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиѐтга инвестицияларни жалб этиш ва 
ундан фойдаланиш энг муҳим ижтимоий - иқтисодий аҳамият касб этади. 
Инвестициялар иқтисодиѐтнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш суръатлари 
ва кўламига таъсир этади, илмий-техника тараққиѐтини ва аҳолининг кўп қисмининг 
бандлигини таъминлайди. 
Иқтисодиѐтни модернизациялаш ва 
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий 
фондларини яратиш ва амалда фаолият юритувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳам 
инвестиция асосида амалга оширилади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси 
мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб, инвестиция сиѐсатида чет 
эллик сармоядорларнинг инвестицион маблағларини жалб қилишга катта эътибор 
берилмоқда. Ўзбекистонда инвестиция сиѐсати қуйидаги тамойилларга асосланади:
- республика иқтисодиѐтига бевосита капитал маблағни кенг жалб 
этишни таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий - иқтисодий ва бошқа шарт- 
шароитларни тобора такомиллаштириш; 
- республикамизда жаҳон даражасидаги технологияни етказиб бераѐтган, халқ 
хўжалигини замонавий таркибини вужудга келтиришга кўмаклашаѐтган хорижий 
сармоядорларга нисбатан эшикларни очиб қўйиш сиѐсатини изчиллик билан ўтказиш; 

маблағларни республика мустақиллигини таъминлайдиган ва рақобатбардош 
маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор йўналишларда 
жамлаш; 

ташқи иқтисодий 
фаолиятни янада эркинлаштириш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб сиѐсат юритиш. 
Мамлакатимизни 
модернизациялаш, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиѐтни эркинлаштириш, 
тармоқлар туркиби ва тузилишини тубдан ўзгартириш жараѐнида Ўзбекистон 
Республикаси қуйидаги долзарб вазифалар ҳал қилиш белгилаб қўйилган:
1. Иқтисодиѐт тармоқларини илғор техника ва технологиялар қуроллантириш. 
Чунки, миллий иқтисодиѐтимизнинг кўп тармоқларида эскирган ускуналар ва 
технологиялардан фойдаланиши оқибатида меҳнат унумдорлиги жиддий пасайиб 
кетган. Оқибатда бундай корхоналарнинг маҳсулотлари бозорда рақобатга бардош 
бера олмай, рентабеллик даражасининг камайиб кетиши ва пул топиш имконининг 
қисқариши юз бермоқда. Хорижий инвестициялар мазкур муаммони ҳал этиш 
имконини беради;
2. Корхоналарда бошқарувнинг замонавий илғор усулларини жорий этиш, 
бошқарув кадрлари, маҳаллий ишчи ва ходимлар билими, маҳоратларини ўстириш;
3. Ички бозорга товар (хизматлар) ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари учун 
жаҳон бозорига киришга қулай имкониятлар яратиш. 
Чет 


285 
эл инвесторларининг иштироки - янги хусусийлаштирилган корхоналарга ўз 
имкониятларини тўлиқ рўѐбга чиқаришлари эҳтимолини кўпайтириш йўли билан 
ушбу жараѐн самарадорлигини ошириш имкониятини яратиши мумкин. 
Ушбу 
вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимизда чет эл инвестицияларини миллий 
корхоналарга жалб этишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган:
а) табиий хом-ашѐ ресурсларини, 
шу жумладан, нефт ва газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш бўйича экологик тоза 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш; 
б) 
илм 
талаб 
ва 
жаҳон 
бозорларида 
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шу жумладан 
замонавий ахборот ва телекоммуникацион тизимларини ривожлантириш;
в) транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини 
ривожлантириш; г) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ихчам, арзон техника ва 
технологиялар асосида қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш; 
д) 
туризм индустриясини ривожлантириш. 
Хорижий 
инвесторларни манфаатли жалб этишда уларнинг сармояларини ҳимояланган 
кафолатлари муҳим аҳамият касб этади. Акс ҳолда улар инвестицияни миллий 
иқтисодиѐтимизга киритишда иқтисодий жиҳатдан ҳадиксирайдилар. Шу боис, чет 
эллик инвесторларнинг ўз инвестицияларини ихтиѐрий равишда суғурта қилиш 
ҳуқуқларининг кафолатганлиги уларнинг мулкларини экспроприация қилишдан ва 
бошқа хатарлардан муҳофаза қилинишини таъминлайди. Хорижий инвесторлар ўз 
фаолиятлари натижасида олган фойдаларини ҳеч бир чекловларсиз чет элга 
ўтказишлари ҳам, уларни республика ҳудудида қайта инвестициялашлари, ѐҳуд, 
улардан ўз истакларига кўра бошқа мақсадларда фойдаланишлари ҳам 
кафолатланади. 
Ўзбекистоннинг 
дунѐдаги 
мавқеининг 
мустаҳкамланиб бориши, чет эл инвестицияларини жалб этиш учун яхши 
шароитларнинг яратилиши натижасида чет эл инвестициялари иштирокидаги қўшма 
корхоналар сони кўпайиб бормоқда. Аммо, Ўзбекистонда чет эл инвестицияларини 
мамлакат иқтисодиѐтига жалб қилишнинг бир қанча муаммолари мавжуд. Хусусан, 
хорижий инвестицияларни жойлашишида худудий номутаносилик мавжуд. Натижада 
чет эл инвесторларини ҳудудлар миқѐсида жалб этиш мувозанатга солинмаганлиги 
сақланиб турибди. Масалан, фаолият кўрсатаѐтган қўшма корхоналарнинг 70 фоиздан 
ортиғи Тошкентда жойлашган.
Хулоса қилиб айтганда, юқорида 
қайд этилган ишларни амалга ошириш орқали мамлакатимизда чет эллик инвесторлар 
учун яратилган қўшимча имтиѐз ва рағбатлантиришлар амалий натижалар беради. 
Айни пайтда чет эл инвесторлари ва улар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор 
бўлган миллий тадбиркорларга консалтинг хизматини, адвокатлик идораларини 
ташкил этиш, маҳаллий тадбиркорлар учун халқаро бизнес ва тадбиркорлик 
тўғрисидаги маълумотлари доимий ва кенг базасини яратиш зарур ҳисобланади. 
 
A. Ibodullayev - TMI
A.S. Sevindikov - talaba, TMI 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish