―ИҚтисодиёт‖ факультети



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

С.З. Расулова – талаба, ТМИ 
А. Ибодуллаев - илмий рахбар

Хорижий инвестициялар тадбиркорликни ривожлантиришнинг 
 муҳим омили 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги 
ПФ- 4947-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида инвестицияларни жалб қилишда солиқ юкини камайтириш ва солиққа 
тортиш тизимини соддалаштириш сиѐсатини давом эттириш, халқаро иқтисодий 
ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий 
институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, давлат мулкини хусусийлаштиришни 
янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомилларини соддалаштириш, хўжалик 
юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, 
инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиѐти тармоқлари ва 
ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол 
жалб қилиш белгиланган. 
Мамлакатимиз иқтисодиѐти учун инвестицияларни жалб қилиш борасида 
Президентимиз Шавкат Мирзиѐев шундай дедилар: ―Биз мамлакатимиздаги ишлаб 
чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва янгилаш, замонавий инновацияларга 
асосланган ва юксак самарали технологияларни жорий этиш бўйича ўз олдимизга 
катта мақсадлар қўйганмиз‖
176
Муайян мамлакат ѐки минтақага инвестициялар киритилишига асос бўлувчи, 
инвестиция муҳитини ташкил этувчи мавжуд шарт-шароит ва имкониятлар
инвестициялар жалб килишни ҳудудий омиллари сифатида қаралмоқда. Миллий 
иқтисодиѐтимизни инновацион ривожлантириш, уни модернизациялаш, янги техника
ва 
технологияларни 
ишлаб 
чиқаришга 
жорий 
қилиб, 
иқтисодиѐтимиз
рақобатбардошлигини оширишда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол 
жалб қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш мамлакатимизни иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналиши ҳисобланади.
Айни вақтда, мамлакатимиз босиб ўтган тараққиѐт йўлининг чуқур таҳлили, 
бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида 
рақобат тобора кучайиб бораѐтгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар 
билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ѐндашув ҳамда тамойилларни ишлаб 
чиқиш ва рўѐбга чиқаришни тақозо этмоқда. Жаҳон миқѐсида давлатлар 
иқтисодиѐтининг турли соҳаларига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, 
улардан мақсадли фойдаланиш реал иқтисодиѐтда муҳим роль ўйнайди.
Ўзбекистон 2018 йилда 199 та инвестицион лойиҳа бўйича 4,505 млрд доллар 
миқдоридаги 
хорижий 
инвестицияларни 
ўзлаштиришни 
режалаштирмоқда. 
Бу Президент Шавкат Мирзиѐев қарори билан тасдиқланган жорий йил учун 
176
―Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак‖. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат 
Мирзиѐевнинг 
мамлакатимизни 
2016 
йилда 
ижтимоий- 
иқтисодий 
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг 
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган 
мажлисидаги маърузаси 2017-йил 16-январ. 


279 
инвестицион дастурда ўз аксини топган.
Хусусан, хорижий кредитлар ҳисобига ҳукумат кафолати остида 79 та лойиҳа 
бўйича 1,854 млрд доллар, 120 та лойиҳа бўйича тўғридан-тўғри хорижий 
инвестициялар ҳисобидан — 2,65 млрд доллар ўзлаштириш белгиланган. Хорижий 
инвестицияларнинг энг катта қисми — 37 та лойиҳа бўйича 2,47 млрд доллар — 
ѐқилғи-энергетика соҳасида ўзлаштирилиши режалаштирилган. 
Бугунги кунда, инвестиция соҳасида рўй бераѐтган таркибий ўзгаришлар 
эътиборга молик. Истиқлол йилларида мамлакатда самарали қонунчилик базаси, 
хорижий сармоядорлар учун кенг кўламли ҳуқуқий кафолат ва имтиѐзлар мажмуи 
яратилди, хориж капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантириш 
бўйича яхлит чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди.
Кичик бизнес корхоналарини ривожлантиришда инвестиция лойиҳаларини 
амалга оширишнинг аҳамияти бениҳоя катта. Бунинг афзалликларига қуйидагиларни 
келтириш ўринли: 
- хорижий инвестициялар кўмагида корхоналарга замонавий техника ва 
технологиялар жорий қилиниб, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
ривожланади; 
- импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 
бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиѐтнинг етакчи соҳаларига 
йўналтириш орқали пировардида аҳолининг турмуш даражасини ошириш имкони 
яратилади; 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш ўсиб бораѐтган аҳолини иш жойлари 
билан таъминлаш имкониятларини оширади; 
- корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қувватлари, моддий-техник базаси 
янгиланади ва улар техник жиҳатдан қайта қуролланади; 
- табиий ресурсларни қайта ишлайдиган корхоналар барпо этилади. 
 
G.Sh. Karabayeva - katta o’qituvchi, TDIU 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish