Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/39
Sana30.06.2022
Hajmi3,13 Mb.
#720698
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
module zashita rasteniy

ПОМИДОРНИНГ ВИРУС КАСАЛЛИКЛАРИ
Помидорда бодринг мозаикаси
- помидорда касалликни бодринг 
мозаикаси вируси қўзғатади. Помидордан ташқари юзлаб ўсимлик 
турларини зарарлайди. Вируснинг ҳар хил штаммлари мавжуд бўлиб, 
касаллик белгилари помидор қайси штамм билан зарарланишига боғлиқ. 
Касал ўсимликларнинг бўйи ва поя бўғин ораларининг узунлиги камаяди, 
барглар ингичкалашиб, баъзилари деярли ип шаклига киради (4.17-расм).
Касаллик таъсиридан мевалар ўсмай қолади, хунук шакл олади. Вирус 
ўсимлик қолдиқларида сақланмайди, пайванд қилганда ҳам касал 
помидордан соғломига (тамаки мозаикаси вируси билан солиштирганда) 
қийинчилик билан ўтади. Одатда у зарарланган шафтоли яшил шираси 
билан ўтади; Бодринг мозаикаси эрта бошланса, ҳосил далаларда 10-15%, 
иссиқхоналарда 50 фоизгача пасайиши мумкин. Касалликка чидамли навлар 
мавжуд эмас.
Кураш чоралари.
Чидамли ёки толерант навлар экиш; Экишдан олдин уруғни 70оС да 4 
кун давомида, ёки калий перманганатнинг 1% эритмаси билан 20 дақиқа 
давомида зарарсизлантириш (ва сув билан яхшилаб ювиш); Уруғларни оғирлиги бўйича саралаш 
(калибровка қилиш) – ош тузининг 5% ли эритмасига солиб 3 дақиқа давомида аралаштириш, устига 
чиққанларини дока билан олиб ташлаш, чўкканларини сув билан бир неча марта ювиш, дорилаш ва 
қуритиш; Ниҳол етиштириш жараёнида 2 марта (кўчат қилиш – пикировка ва доимий жойларга экиш 
4.16-расм. Помидорнинг 
кулранг чириши.
4.17-расм. Помидорда 
бодринг мозаикаси


29
пайтида) ёғи олинган сут (обрат) нинг 10% эритмаси билан профилактик ишлов бериш.
Помидорда тамаки мозаикаси
- Вирус ўсимлик бўйини ва ҳосил 
тугишини ҳар хил даражада пасайтириши мумкин. Баъзан помидор 
мевалари зарарланади ва уларнинг устида қўнғир доғлар пайдо 
бўлади. Тамаки мозаикаси вируси (ТМВ) жуда барқарор, у ўсимлик 
қолдиқларида 50 йилгача сақланади. Вирус ўсимликларга қўл 
билан текканда ҳам тарқалади. Касал ўсимликлардан соғломларига 
вирус ишчилар ишлаган пайтда, машиналар, жиҳозлар ва асбоб-
ускуналар орқали механик усулда ўтади. Вирус тамаки устида 
мавжуд бўлиб, чекувчи ишчилар томонидан экинга тарқатилиши 
мумкин (4.18-расм).
Инфекция ўсимлик қолдиқларида сақланади ва кейинги йили 
экилган помидор ниҳолларини илдизи орқали зарарлайди. 
Ўзбекистонда ВТМ нинг табиий ўчоқлари қуртэна (Sysymbrium loeselii) да қайд этилган. Асосий 
инфекция манбаи бўлмаса ҳам, помидорга вирус кемирувчи ҳашаротлар (мисол учун, чигиртка ва 
қўнғизлар) воситасида ўтиши исботланган. Далада вирус мозаика билан зарарланган бегона ўтлардан 
(бангидевона, итузум, ёввойи тамаки, хантал ва бошқалардан) помидорга тарқалади. Бир мавсумдан 
иккинчисига вирус уруғдан ҳам ўтиши мумкин, аммо мозаика асосан кўчатларни яганалаш ва далага 
кўчириб экиш пайтда тарқалади. Касаллик эрта бошланганда ҳосил далаларда 10-15%, иссиқхоналарда 
50 фоизгача пасайиши мумкин.

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish