Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари


Помидорнинг қўнғир доғланиш касаллиги



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/39
Sana30.06.2022
Hajmi3,13 Mb.
#720698
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
module zashita rasteniy

Помидорнинг қўнғир доғланиш касаллиги
- касаллик помидорнинг 
гуллаш-мева тугиш пайтларида бошланади ва асосан баргларини 
зарарлайди. Унинг биринчи белгилари – пастки барглар устида сариқ 
ёки оч-яшил доғлар, барглар остида эса (ўша доғларнинг тагида) 
рангсиз, сарғиш ёки оч-қўнғир доғлар пайдо бўлишидир (4.15- расм). 
Барг остидаги доғлар яшил-қўнғир (ёки кулранг-қўнғир) тусли майин 
моғор билан қопланади. Касаллик тезда тепа ярус баргларига ўтади. 
Кучли зарарланган барглар олачипор тус олади ва қурийди. 
Касаллик эпифитотия шаклида ривожланганида помидорнинг гул ва 
мева бандлари, гулкосабарглари ва тугунчалари ҳам зарарланади ва 
улар кейинчалик тўкилиб кетади. Касалликнинг энг кучайган даври 
мева пишиш пайтига тўғри келади. Мевалар устида бўртган, қаттиқ, зайтун рангли, моғор билан 
қопланган доғлар пайдо бўлади.
Кураш чоралари.
Чидамли навлар яратиш ва қўллаш; Иссиқхоналарда алмашлаб экишни йўлга қўйиш; Ҳаво ҳарорати 
24-25оС бўлишини (иложи бўлмаса 17-18оС дан пасаймаслигини) таъминлаб туриш, намлик 65-
70% дан ошиб кетмаслиги учун уларни тез-тез шамоллатиш, Уруғликни экишдан олдин самарали 
4.14-расм. Фитофтороз. 
4.15-расм. Помидорнинг қўнғир 
доғланиши


28
фунгицид (мисол учун, Витавакс 200 ФФ) билан дорилаш; Ўсиш даврида Байлетон 25% н.кук. (0,5-1,0 
кг/га), Вектра 10% сус.к. (0,3 л/га), Топсин-М 70% н.кук. (1,0 кг/га), Фоликур БТ 22,5% эм.к. (0,3-0,5 л/
га), 1% ли Бордо суюқлиги, мис оксихлориди, 90% нам. кук. (2,4 кг/га) ёки бошқа фунгицидлардан 
бирини пуркаш ёки сувга беномил қўшиб суғориш тавсия қилинади. Тез-тез ишлатилса, патоген 
бензимидазолларга чидамли бўлиб қолишини эсда тутиш лозим. 
Помидорнинг кулранг чириш касаллиги 
- касаллик билан олдин 
гуллар зарарланади, улардан касаллик баргларга, барглардан пояга 
ўтади. Баргларда оч-қўнғир, думалоқроқ шаклли доғлар пайдо 
бўлади ва улар баргни бутунлай қоплаши мумкин. Пояда одатда 
оч-қўнғир, узунлиги 1 мм дан бир неча см гача бўлган қуруқ доғлар 
ривожланади, вақт ўтиши билан зарарланган жойлар қора тус олади. 
Лупа билан қараганда поя устида тўқ-қўнғир, эшилган каноп 
ипига ўхшаш мицелийни (юпқа моғор қатламини) кўриш мумкин. 
Новдаларда рангсиз, устида кулранг моғор пайдо қилувчи доғлар 
ривожланади. Меваларнинг устида, одатда улар новдага бириккан 
жойларида, кулранг-яшил ва кулранг-қўнғир некроз (яра)лар 
ривожланади ва мевалар ўша жойларидан бошлаб чирийди. 
Кураш чоралари.
Касаллик кучли ривожланиши учун лозим бўлган шартлардан энг муҳими – юқори ҳаво намлиги узоқ 
вақтгача мавжуд бўлишидир. Помидорнинг пастки баргларини юлиб олиб ташлаш ва иссиқхонани 
иситиш ва шамоллатиш ёрдамида намлик 70-80% бўлиши таъминланса, экин кучли зарарланмайди. 
Инфекция тўпланишининг олдини олиш учун зарарланган ўсимлик қолдиқларини иссиқхонадан 
чиқариб, йўқотиш лозим. Касаллик кучли ривожланиш хавфи бўлса, экинга фунгицид (дихлофлуанид, 
ипродион) пуркаш тавсия қилинган. Қўзғатувчи бензимидазолларга чидамли; дикарбоксимидлар 
(ипродион, винклозолин) мунтазам равишда ишлатилса, қўзғатувчида уларга ҳам чидамлилик 
ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиб, фунгицид қўллашнинг пухта тайёрланган программасини 
ишлаб чиқиш талаб қилинади.

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish