Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари


Помидор вертициллёз сўлиш касаллиги



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/39
Sana30.06.2022
Hajmi3,13 Mb.
#720698
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
module zashita rasteniy

Помидор вертициллёз сўлиш касаллиги
- касаллик мевалаш пайтида 
бошланади. Ўсимликнинг пастки баргларида (кўпинча бир томонида) 
рангсиз, кейин сариқ ва ниҳоят қўнғир тус олувчи, қизғиш ҳошияли 
доғлар пайдо бўлади ва барглар сўла бошлайди. Ўғит бериб суғорилса 
ҳам, касалланган ўсимликлар ўсиш ва ривожланишидан тўхтайди. 
Поянинг пастки қисми қия кесилса, ўтказувчи тўқималарнинг сарғиш-
қўнғир тус олгани ва қўнғир доғлар мавжудлигига гувоҳ бўламиз. 
Бундай доғлар тупроқ сатҳидан (илдиз бўғзидан) тепага қараб 1 метр 
ва ундан ҳам кўпроққа тарқалади. Салқин ҳавода касаллик кучаяди, 
доғланиш поя тепасигача етади. Касаллик помидордан ташқари, ғўза, 
картошка, бақлажон, бодринг, қалампир ва бошқа кўп экин, гул ва 
бегона ўтларни зарарлайди. Микросклейроцийлар тупроқда 20 йилгача 
сақланиши мумкин (4.13-расм).
 
4.11-расм. Полиз қўнғизи
4.12-расм. Помидорнинг 
фузариоз сўлиши.
4.13-расм. Помидорнинг 
вертициллёз сўлиши.


27
Кураш чоралари.
Иссиқхонада тупроқни 25 см гача буғ билан зарарсизлантириш муҳим аҳамиятга эга. Яна битта 
ўта самарали метод - иссиқхонада 3 кун давомида 25оС дан юқори ҳарорат бўлиши таъминланса, 
касаллик ривожланмайди, ҳарорат кейинчалик пасайса ҳам, вилтнинг ривожланиши кескин камаяди; 
агар бунинг иложи бўлмаса, кундузлари мева тугиш бошлангунигача 18-22оC, мева тугиш пайтида 20-
22оС, кечалари 15-16оС ҳароратни таъминлаш лозим. 
Умуман, фузариоз вилтга қарши тавсия қилинган кураш чоралари вертициллёз вилтга ҳам самара 
беради. Ундан ташқари, соляризация усулини қўллаш ҳам тавсия қилинади. 
Помидорнинг фитофтороз касаллиги
- касаллик ўсимликлар гуллаш 
пайтида бошланади. Барг бандлари пастга букилади ва барглар 
осилиб қолади; баргларнинг устида қайноқ сувга куйганга ўхшаш 
доғлар пайдо бўлиб, улар сўнгра қўнғир ёки тўқ-қўнғир тус олади, 
кейинчалик барг тўқимаси бироз оқариб, юпқа қоғозсимон бўлиб 
қолади (4.14-расм).
Нам об-ҳавода барглар остидаги доғлар атрофида майин, юпқа, оқиш 
моғор қатлами пайдо бўлади. Юқори намлик ва илиқ ҳароратда барглар 
бутунлай чириши ва деярли барча ўсимликлар ҳалок бўлиши мумкин. 
Тўпгуллар зарарланганида гулбандлар ва косачабарглари қораяди 
ва қуриб қолади. Зарарланган новдаларда узунчоқ ёки ўзгарувчан 
шаклли, қизғиш- қўнғир доғлар ривожланади, новда ва барглар куйганга ўхшаб қолади. Мевалар 
устида қаттиқ, нотўғри шаклли, қўнғир тусли, усти бироз ғадир-будур доғлар ва яралар пайдо бўлади.
Кураш чоралари.
Чидамли ёки толерант навларни экиш ва қўллаш; жўякларни баланд қилиш; экишдан олдин уруғни 
самарали уруғ дориси билан дорилаш; алмашлаб экиш; олдинги йили помидор ёки картошка экилган 
далаларга экмаслик; бошқа картошка ва помидор экинларидан узоқроқдаги далаларга экиш; экин 
ичида шамол яхши юришини таъминлаш (ортиқча шохларини ўз вақтида буташ, вентиляция); азотли 
ўғитларнинг тавсиядаги минимал миқдорларини бериш (булар, айниқса нитратли шакллари, касаллик 
кучли ривожланишига олиб келади); ўсув даврида эртаги картошка экинида касалликнинг биринчи 
белгилари кўриниши билан помидор ўсимликларига профилактика учун фунгицид (0,2% ли ридомил, 
0,4% ли мис хлороксиди, 1% ли Бордо суюқлиги ва бошқалар) пуркаш; ўсимлик қолдиқларини 
даладан чиқариб, йўқотиш тавсия қилинади. Помидор асосан ҳўл мева сифатида истеъмол қилиниши 
туфайли унда пестицид қолдиқлари бўлмаслиги (экологик тоза бўлиши) ўта муҳим. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish