Иш д а ф т а р и факултет Курс гуруҳ



Download 3,01 Mb.
bet21/58
Sana28.04.2022
Hajmi3,01 Mb.
#587426
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58
Bog'liq
farmatsevtik kimyo ish daftari (2)

__________________________________________________________________
8-Лаборатория машғулоти: Дори моддаларнинг миқдорини аниқлашда қўлланиладиган физикавий усуллар. Рефрактометрия усули.

Рефрактометрик усул эритмаларнинг нур синдириш кўрсаткичини аниқлашга асосланган. Нур синдириш кўрсаткичи турлича тизимдаги рефрактометрлар ёрдамида 200С ҳароратда, натрий спектрига мос тўлқин узунлигида (=589,3 нм) аниқланади.


Замонавий рефрактометрлар оддий ёруғлик (кўзга кўринадиган нур, =400-800 нм) да ўлчанганда ҳам Д натрий спектрига мос бўлган нур синдириш кўрсаткичини аниқлаш имконини беради. Нормал шароитда аниқланган нур синдириш кўрсаткичи n- билан белгиланади.
Нур манбаидан тарқалган нур бир муҳитдан иккинчи муҳитга ўтишда йўналишини ўзгартиради (синади). Иккинчи муҳитнинг нур тушган нуқтасидан, муҳит юзасига перпендикулар чизиқ ўтказилиб, иккинчи муҳит юзасига тенг масофаларда параллел чизиқлар тортилса, гипотенузалари тушган ва синган нурлардан иборат иккита тўғри бурчакли учбурчак ҳосил бўлиб, - бурчак тушиш бурчаги, - бурчак эса синиш бурчаги дейилади (Расм)
Нур синдириш кўрсаткичи нурнинг ҳаводаги тарқалиш тезлигининг, унинг текширилувчи эритмадаги тезлигига нисбати ёки тушиш бурчаги синусининг синиш бурчаги синусига нисбати билан ифодаланади.




В



А







С



D



O





Расм 1.
Тушиш бурчаги (α ) синиш бурчаги (β) дан кичик бўлганлиги учун, BА>CD бўлади. Шунинг учун нур синдириш кўрсаткичи бирдан катта қийматга эга. Масалан, 200С ҳароратда тозаланган сувнинг нур синдириш кўрсаткичи 1,3330 га тенг.


Нур синдириш кўрсаткичининг мутлоқ ва нисбий қийматлари мавжуд. Мутлоқ нур синдириш кўрсаткичи эритманинг вакуумга нисбатан нур синдириш кўрсаткичи хисобланади. Нисбий нур синдириш кўрсаткичи эса эритманинг ҳавога нисбатан нур синдириш кўрсаткичидир. Амалда аниқланувчи эритманинг ҳавога нисбатан ўлчанган нур синдириш кўрсаткичидан фойдаланилади.
Эритманинг нур синдириш кўрсаткичи аниқланувчи модданинг табиатига, эритма концентрациясига, синаётган нурнинг тўлқин узунлигига, нур синдириш кўрсаткичи ўлчанаётган рефрактометр турига, эритувчининг табиатига, ҳароратга ва бошқа бир қанча омилларга боғлиқ. Амалда фармацевтик таҳлилда Аббе туридаги рефрактометрлардан фойдаланилиб, бу ускуна ёрдамида натрий спектри тўлқин узунлиги - Д даги (=589,3 нм) нур синдириш кўрсаткичи ўлчанади. Аниқлаш ҳарорати 200,50С дан иборат бўлиб, нормал ҳароратдан бошқа ҳароратда ўлчанган нур синдириш кўрсаткичи формула орқали нормал ҳароратга ўтказилади.



Нур синдириш кўрсаткичи аниқланаётган эритманинг концентрацияси 2% дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ.

Рефрактометрик усул билан бажариладиган таҳлил қуйидаги босқичлардан иборат:


1. Рефрактометрни созлаш
2. Текширилувчи эритманинг нур синдириш кўрсаткичини аниқлаш ва уни, агар лозим бўлса, нормал ҳароратга ўтказиш
3. Ҳисоблаш формуласи ёки рефрактометрик жадвалдан фойдаланиб, аниқланувчи модданинг фоиз ёки грамм миқдорини ҳисоблаш.

Рефрактометр тозаланган сув ёрдамида созланиб, бунинг учун камида беш маротаба нур синдириш кўрсаткичи аниқланади ва тозаланган сувнинг аниєланган нур синдириш кўрсаткичлари билан солиштирилганда фарқ ( ) 0,0002 дан ортиқ бўлмаслиги керак. Текширилувчи эритманинг нур синдириш кўрсаткичи аниқланиб, лозим бўлса нормал ҳароратга ўтказилади. Эритманинг нур синдириш кўрсаткичи формула билан ифодаланган учун, эритманинг концентрацияси қуйидаги формула билан ҳисобланади.





C - эритманинг фоиз концентрацияси;


n - эритманинг нур синдириш кўрсаткичи;
n0 - эритувчининг нур синдириш кўрсаткичи;
F - рефрактометрик омил бўлиб, эритма концентрацияси 1% га ўзгарганда нур синдириш кўрсаткичи қанчага ўзгаришини кўрсатадиган катталик.
Аниқланувчи эритма бир нечта моддалардан иборат бўлса, нур синдириш кўрсаткичи эритувчининг ва эритмадаги моддалар нур синдириш кўрсаткичлари йиғиндисидан иборат бўлади

n=n0+n1+n2+.........ni ёки n=n0+C1F1+C2F2........CiFi


Бир неча моддалардан иборат бўлган эритмадаги моддалардан бирининг концентрацияси қуйидаги ҳисоблаш формуласи ёрдамида аниқланади:



Бу ерда н - мураккаб таркибли эритманинг нур синдириш кўрсаткичи;
n0 - эритувчининг нур синдириш кўрсаткичи;
С12,Си - эритмадаги моддаларнинг фоиз концентрацияси;
F1,F2,Fi - рефрактометрик омиллар.

Нур синдириш кўрсаткичининг қиймати асосида, аниқланувчи модда концентрациясини рефрактометрик жадвалдан фойдаланиб аниқлаш ҳам мумкин. Бунда кўпинча жадвал қийматларини интерполяциялашга тўғри келади. Рефрактометрик жадвални интерполяциялаш, нур синдириш кўрсаткичининг бутундан кейинги тўртинчи қийматига мос келган концентрациядаги фарқни рефрактометрик жадвал маълумотлари асосида топиб, сўнг эритма концентрациясини ҳисоблашдан иборат.


Масалан: 10% ли глюкоза эритмасининг нур синдириш кўрсаткичи =1,3474 га тенг. Рефрактометрик жадвалда қуйидаги қийматлар берилган:


n

C%

1,3470

9,80

1,3480

10,10

∆n=0,001

∆C=0,3

Нур синдириш кўрсаткичининг бутундан кейинги тўртинчи хонасига мос концентрация қуйидаги формуладан топилади:





формулада:


b - нур синдириш кўрсаткичининг бутундан кейинги тўртинчи хонасига мос келган концентрация
а - нур синдириш кўрсаткичининг бутундан кейинги тўртинчи хонаси қиймати

  • - рефрактометрик жадвалдан олинган концентрациядаги фарқ.

Эритманинг концентрацияси эса қуйидагича ҳисобланади:

Х%=С+б=9,80+0,12=9,92%


Интерполяциялашни юқорида берилган қийматлар асосида ушбу усул билан ҳам бажариш мумкин.


1,3480-1,3474=0,0006
бунда 1,3480-рефрактометрик жадвалдан олинган нур синдириш кўрсаткичининг юқори қиймати
1,3474-нур синдириш крсаткичининг аниқланган қиймати

Х%=С-b=10,10-0,18=9,92%


С - нур синдириш кўрсаткичининг юқори қийматига мос концентрация.


Модданинг маълум концентрацияга мос келадиган рефрактометрик омилни, унинг дастлабки рефрактометрик омили асосида

F=F0КC формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин.


Бу ерда F0 - модданинг 1% ли эритмасига мос келган рефрактометрик омили,


К - тузатиш коэффициенти, С - эритма концентрацияси ушбу усул билан ҳам бажариш мумкин.

1,3480-1,3474=0,0006


бунда
1,3480-рефрактометрик жадвалдан олинган нур синдириш кўрсаткичининг юқори қиймати.


1,3474- нур синдириш кўрсаткичининг аниқланган қиймати.



Х%=С-б=10,10-0,18=9,92%


С - нур синдириш кўрсаткичининг юқори қийматига мос концентрация.


Модданинг маълум концентрацияга мос келадиган рефрактометрик омилини, унинг дастлабки рефрактометрик омили асосида Ф=Ф0КC формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин.
F0 - модданинг 1% ли эритмасига мос келган рефрактометрик омили.
к - тузатиш коэффициенти.
С - эритма концентрацияси.

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish