«iqtisod-moliya»



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 


28 
Таянч сўз ва иборалар 
 
Давлат молиясини бошқариш, Давлат бюджети, молия 
сиёсати, давлат молияси, ижтимоий ҳимоя механизми, иж-
тимоий йўналтирилган бозор, бюджет қонунчилиги, иқтисодий 
ислоҳотлар, бюджет харажатларини реструктурализациялаш, 
ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари, пул-кредит сиёсати.
 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
 
1. «Давлат молиясини бошқариш» фанининг предмети ва маз-
мунини айтиб беринг? 
2. «Давлат молиясини бошқариш» фанининг вазифалари нима-
лардан иборат?
3. Ўтиш даврида Ўзбекистон Республикасидаги ислоҳотларнинг 
стратегик мақсадлари нималардан иборат эди?
4. «Давлат молиясини бошқариш» деганда нимани тушунасиз? 
 
Топшириқлар 
 
1. Бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлар 
билан тартибга солинишини изоҳланг.
2. Ўзбекистон Республикасида ўтиш даври иқтисодиётининг мо-
ҳияти, хусусиятлари ва ислоҳотларнинг ҳозирги замон стратегик 
мақсадларини тушунтиринг. 
3. «Бозор иқтисодиётида давлатнинг иқтисодий роли» мавзусида 
реферат ёзинг. 
4. «Давлат молиясини бошқариш» фанидан иқтисодий атамалар 
бўйича луғат тузинг. 


29 
2-БОБ. ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИҚТИСОДИЁТИ 
ТИЗИМИДА ДАВЛАТ МОЛИЯСИНИНГ ЎРНИ 
 
2.1.Давлат молиясининг иқтисодий моҳияти
ва аҳамияти 
 
Давлат молияси мамлакат молия тизимининг асосий соҳаси бў-
лиши билан бир қаторда давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий 
ва экологик функцияларини амалга оширишда молиявий ресурслар 
билан ҳам таъминлаб туради.
Давлат молиясининг иқтисодий моҳияти бу – жами ижтимоий 
маҳсулотнинг қийматини ҳамда миллий бойликнинг бир қисмини тақ-
симлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида давлат ва давлат корхоналари 
ихтиёрида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган молиявий ре-
сурсларнинг шаклланиши, шунингдек, кенгайтирилган ишлаб чиқариш 
билан бир қаторда жамиятнинг ўсиб бораётган социал-маданий тадбир-
ларини молиялаштиришдаги пул муносабатлари йиғиндисидир. Маз-
кур соҳадаги пул муносабатларининг субъектларига давлат, корхона-
лар, бирлашмалар, муассасалар ва кенг аҳоли қатлами мисол бўлади.
Давлат молиясида давлат кредити иқтисодиётни барқарорлашти-
риш ва молиявий соғломлаштиришда муҳим рол ўйнайди. Хорижий 
мамлакатлар тажрибасидан маълумки, давлат кредитидан бюджет тақ-
чиллигини қоплашда кенг фойдаланилади. Муомаладаги пул оқими-
нинг сустлашишини олдини олган давлат кредити пул муомаласидаги 
пул айланишини ҳам тезлаштиради. Молия-бюджет соҳасида, шу-
нингдек, солиқ-бож соҳасида тўғри сиёсат юритилиши жамият тарақ-
қиётининг муҳим шарти ҳисобланади.
Қадимий манбалар шуни кўрсатадики, жамият ҳаётида мустаҳ-
кам ўрин тутган пул ҳисоб-китоби билан боғлиқ молиявий муноса-
батлар минг йиллар аввал пайдо бўлган. Греция, Хитой, Ҳиндистон, 
Қадимги Рим империяси қонунларида бож-хирож, солиқлар тўплаш, 
давлат ғазнаси ҳисоб-китоби масалаларига алоҳида эътибор берилган.
Турли мамлакатларда иқтисодий ва молиявий муносабатлар-
нинг янада ривожланиши улардан сиёсий мақсадларда фойдала-
ниш, солиқ, бож, кредит каби воситалар ёрдамида ички ва ташқи 
сиёсатда муайян ютуқларга эришиш имконини яратди. Бундай ша-
роитда давлатнинг молиявий тизимини вужудга келтириш, улар-
нинг бир маромда ишлашини таъминловчи қоидаларни яратиш, жа-
мият молиявий фаолияти тамойилларини ишлаб чиқиш масалалари 
долзарб муаммолардан бўлиб қолди. 


30 
Соҳибқирон Амир Темур «Тузукларида» «Амр этдимки, раият-
дан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамла-
катни кашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, 
раиятни хонавайрон қилиш давлат ғазнасининг камбағаллашувига 
олиб келади» дея солиқларнинг, молиянинг давлат ва жамият ҳаё-
тида муҳим рол ўйнашини таъкидлаб ўтган. 
Машҳур шотланд иқтисодчиси Адам Смит «халқлар бойлиги-
нинг табиати ва сабаблари ҳақида тадқиқот» асарида молиянинг 
давлат ва жамият ҳаётидаги юксак аҳамиятини кўрсатиб берган. 
Жамиятни идора қилишда давлат муҳим ўрин тутган бугунги кунда 
давлат молияси ва молиявий муносабатлар тарихий тараққиётнинг 
энг муҳим омилларидан бирига айланди. 
Шотландиялик буюк иқтисодчи Адам Смитнинг «Одамлар бой-
лигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» асари замона-
вий иқтисодиёт фанининг бошланиши ҳисобланади. Адам Смит-
нинг бу асари беш қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида қиймат 
ва қўшимча даромад муаммолари тадқиқ этилди, иккинчисида–ка-
питал жамғарилиши ва унинг функционал шакллари, учинчисида–
капитализм ривожланишининг тарихий шарт-шароитлари кўрсатиб 
берилди, тўртинчисида – унинг меркантилизм ва физиократлар-
нинг таълимотига бўлган муносабатлари акс эттирилди, бешинчи 
қисмида давлат молиясини бошқариш масалалари кўриб чиқилди.
Адам Смитнинг фикрича, давлатни фаровонликнинг энг қуйи 
босқичидан энг юқори босқичига кўтариш учун фақатгина тинчлик, 
солиқлар ва бошқарувчилик керак, қолганларнинг барчаси табиий 
ҳаракат туфайли бўлади. А. Смитнинг ушбу асари иқтисодий таъ-
лимотларнинг ривожланишига ва албатта, кўпгина мамлакатлар-
нинг иқтисодиёти тараққиётига ўзининг ижобий таъсирини кўрсат-
ди. А. Смит давлатнинг айрим функцияларини ижобий баҳолади, 
масалан, мамлакат ички тартибини сақлаш, ташқи ҳарбий хавф-ха-
тардан асрашни хўжалик ривожининг зарурий шартлари, деб ҳи-
соблади. Шунингдек, асарда, давлатнинг молиявий фаолиятига ало-
ҳида аҳамият берилди.
А. Смит ўз асарининг бешинчи, охирги китобини давлат бюд-
жети ва давлат қарзларига бағишлаган. У фақат бутун жамият ман-
фаатларига мос келадиган давлат харажатларинигина қўллаб-қув-
ватлади, “арзон давлат” тезисини илгари сурди. Смит замонавий 
давлатнинг солиқ сиёсатининг назарий асосларини яратди. Унинг 
фикрича, солиқлар фуқароларнинг кучи ва имкониятига мос кели-


31 
ши, ишга яроқли ҳар бир кишига алоҳида белгиланиши керак, со-
лиқ имкони борича арзон, унинг шакли ва олиниш вақти эса тўлов-
чи манфаатига мос келиши зарур бўлади.
Америкалик иқтисодчилар Г. Коун, М. Клюдо фикрларига кў-
ра, давлат солиқларидан ва трансферт тўловларидан фойдаланиш 
йўли билан жамият миллий даромадини камбағаллар фойдасига 
қайта тақсимлаш имконига эга бўлади. Немис олимлари А. Вагнер, 
М. Веберв, Г. Шмоллерларнинг фикрига кўра, мамлакатнинг бойли-
гини ва даромадларини адолатли тақсимлашда давлат молиясидан 
фойдаланиш мумкин. Шу фикрларга қўшилган инглиз олими Д. С. 
Милль мамлакатдаги ижтимоий зиддиятларни юмшатиш мақсадида 
давлат даромадларини тақсимлаш соҳасида ўзгартиришлар кири-
тиш кераклиги тўғрисидаги таклиф билан чиқди. 
Давлат молияси ёрдамида ишлаб чиқаришни ривожлантириш
фан-техника тараққиётини, ижтимоий эҳтиёжни қондириш ма-
салалари, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини 
самарали тартибга солинади. Шу йўл билан давлат жамиятнинг кам 
таъминланган ва ёрдамга муҳтож бўлган қатламларининг ижтимо-
ий жиҳатдан ҳимояланишларини таъминлайди, иқтисодиётнинг усту-
вор йўналишларини тезроқ ривожлантириш чораларини кўради.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг давлат молияси-
ни бошқариш тизими Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги иқтисодий-
сиёсий шарт-шароитларига мос келадиган бозор иқтисодиёти муно-
сабатлари асосида шаклланмоқда ва ривожланмоқда. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish