33
Давлат молиясининг характерли бўлакларидан бири — давлат
кредитидир. Давлат кредитининг мазмуни шуки, бунда давлат ўз
харажатларини
молиялаштириш учун, аҳолининг, хўжалик субъ-
ектларининг ортиқча молиявий ресурсларидан вақтинча фойдалана-
ди. Давлат кредитидан фойдаланиш учун ҳукумат молиявий бо-
зорга жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган заёмлар, қисқа
муддатли облигациялар, ғазначилик мажбуриятлари ва бошқа
турдаги давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқаради.
Молиявий муносабатлар пулнинг ҳаракати билан боғлиқ муно-
сабатларнинг фақат бир қисмини ўз ичига олади. Масалан, давлат
билан корхоналар ўртасидаги молиявий муносабатлар шу корхона-
лардан бюджетга тушадиган тўловлар ва солиқлар кўринишида ёки
давлатнинг бюджет ташкилотлари фондига маблағлар ажратиш йў-
ли билан рўёбга чиқади.
Айтмоқчимизки, давлат билан ташкилотлар ўртасидаги молиявий
муносабатлар икки томонлама асосда бўлиши, яъни бюджетдан маб-
лағ ажратиш, солиққа тортиш тизими билан уйғунлашуви мумкин.
Давлат билан аҳоли ўртасидаги молиявий муносабатлар, авва-
ло, ижтимоий истеъмол фондларидан турли тўловлар ва имтиёзлар
олиш муносабати билан юзага келади. Албатта, бу хилдаги муно-
сабатлар жамият тараққиётининг турли босқичларида аниқ вазият-
ларга, бошқариш усулларига ва хўжалик юритишнинг мақсад ва ва-
зифаларига қараб ўзгариб туради.
Давлат молиясининг моҳияти
ижтимоий тузум характери би-
лан, жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатлари табиати билан,
давлатнинг вазифалари билан белгиланади. Шу билан бирга такрор
ишлаб чиқаришнинг нисбатларини тўғри белгилашда,
ижтимоий
ишлаб чиқаришни бошқаришда, ялпи ички маҳсулот, миллий даро-
мадни тақсимлашда ва қайта тақсимлашда давлат молиясидан му-
ҳим дастак сифатида фойдаланилади.
Демак, давлат молияси умумиқтисодий категория ҳисобланади,
жами ижтимоий маҳсулотнинг қийматини тақсимлайди ва қайта тақ-
симлайди, натижада, давлат ихтиёрида
марказлашлашган пул фонд-
лари, хўжалик субъектлари ихтиёрида эса марказлашмаган пул фондла-
рини шакллантиради ва улардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, давлат бир қатор ижтимоий-иқ-
тисодий ва сиёсий вазифаларни бажариши учун унинг ихтиёрида пул
маблағлари бўлиши шарт ва унга давлат молияси орқали эришилади.
34
Давлат молияси миллий даромад ва миллий бойлик қиймати-
нинг бир қисмини давлатга қарашли корхона, ташкилотларнинг пул
фондига айлантириб, уларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш, жа-
мият аъзолари умумий эҳтиёжини қондириш, мамлакатни идора қи-
лиш учун тақсимлаш ва ишлатиш борасидаги муносабатлар йиғин-
дисидир. Агар давлатга қарашли корхона молияси микромолияни
ташкил этса, давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли фонд-
лар, давлат кредити макромолияни ташкил этади.
Давлат молияси даромадлар ва харажатларнинг яхлитлигидан
иборат. Давлат даромадлари бу миллий
даромадни ва бойликни
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида унинг давлатга теккан
қисмидир. У бевосита давлат ихтиёридаги ва давлат корхоналари
қўлидаги даромаддан иборат бўлади.
Давлат даромадлари ички ва
ташқи манбалардан тушади.
Do'stlaringiz bilan baham: