Фойдаланилган адабиётлар
Мирзиёев Ш.М. Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: Ўзбекистон, 2017. -28 б.
Каримов. И.A. Асарлар тўплами. 1-24 жилдлар.- Т.: Ўзбекистон, 1996- 2016.
Фалсафа. Ахмедова М. Таҳрири остида. – Т.: ЎФМЖ, 200
Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., 2000.
Фалсафа асослари. Назаров К тахрири остида. - Т.: Шарқ, 2005.
Шермуҳамедова Н.А. Фалсафа. – Т.: Ношир, 2012. – 1207 б.
Бозаров Д. Синергетик парадигма. – Т.: Тафаккур, 2010. -160 б.
Туленов Ж., Туленова Г., Туленова К. Фалсафа. Дарслик. – Т.: Фан ва технология, 2016.
Интернет сайтлари:
www.Ziyonet.uz
www.faylasuf.uz
6-МАВЗУ: БИЛИШ НАЗАРИЯСИ: АСОСИЙ МУАММОЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ.
Режа:
Билиш ва унинг турлари.
Илмий билиш, унинг шакллари ва усуллари.
Фалсафий билиш методлари.
Билишда ҳақиқат ва амалиётнинг ўрни
Таянч сўзлар: билиш, Гносеология, билишнинг объекти, билишнинг субъекти, билишнинг предмети, гностиклар, агностиклар, скептиклар, хиссий билиш, сезги, идрок, тасаввур, рационал билиш, тушунча, хукм, хулоса, интуиция, ғойибона билиш, қалбан билиш, кундалик билиш, назарий билиш, муаммо, гипотеза, назария, илмий башорат, рационал методлар, иррационал методалар, верификация, тушуниш, тушунтириш, кузатиш, тажриба, эксперимент, ҳақиқат, мутлоқ (абсолют) ҳақиқат, нисбий ҳақиқат, догматизм, релятивизм,
1. Билиш ва унинг турлари.
Гносеология субъектнинг билиш фаолиятининг принциплари, қонуниятлари, шакллари, босқичлари ва даражаларини, шунингдек, шу принцип ва қонунлардан келиб чиқадиган, ҳақиқий билимга эришилишини таъминлайдиган талаблар ва мезонларни ўрганади. Билиш назарияси билиш жараёнининг оддий, кундалик даражасини ҳам, билишнинг умумий илмий шакллари ва методларини ҳам тадқиқ қилади.
Фалсафа тарихида вақти-вақти билан дунё ҳақида ишончли билимларга эришиш мумкинлигини шубҳа остига қўювчи таълимотлар пайдо бўлиб турган. Бундай таълимотнинг биринчиси эрамиздан аввалги IV асрда пайдо бўлган антик скептицизмидир. Скептиклар билишнинг мумкинлигига эътироз билдирмаганлар, лекин бизнинг билимларимизнинг ишончлилигини, уларнинг ташқи дунё ҳодисаларига мувофиқлигини шубҳа остига қўйганлар.
Агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунё ҳақида ҳақиқий, ишончли билимларга эришиб бўлмайди. Агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади.
Do'stlaringiz bilan baham: |