I маъруза машғулотлари


Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик



Download 0,56 Mb.
bet51/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳар бирига хос алоҳида, маъ­лум гуруҳига хос махсус ва ҳаммасига хос умумий томонлари, хусусиятлари ҳамда улар ўртасидаги боғаниш ва алоқадорликни ифодалайди.
Алоҳида нарса ва ҳодисагагина хос бўлиб, бу нарса ва ҳодисани бошқа нарса ва ҳодисадан фарқ қилувчи, такрорланмайдиган, индивидуал белги ва хусусиятлар бирлиги алоҳидалик дейилади.
Кўпчилик нарса ва ҳодисаларга (ёки уларнинг турларига ҳамда томонларига) хос бўлган ўзаро ўхшаш, бир хил, такрорланувчи белги ва хусусиятлар бирлигини акс эттирувчи тушунча умумийлик деб аталади. Умумийлик борлиқдаги кўпчилик нарса ва ҳодисаларга (ёки уларнинг томонларига) хос бўлган умумий белги ва хусусиятларнинг фикрий инъикосидир. Умумийлик бир синф ёки бир турга кирган нарса ва ҳодисаларни ҳам ифодалайди. Чунки борлиқда ҳар бир нарса ва ҳодиса бошқа нарса ва ҳодисалар билан албатта, бирор умумий томонга, хоссага, белги ва хусусиятга эгадир.
Нарса ва ҳодисаларга хос махсус томонлар, хусу­сиятлар бирлиги хусусийлик категориясида ифодаланади. Хусусийлик категорияси нарса ва ҳодисалардаги алоҳидалик ва умумийлик каби томонлар ўртасидаги алоҳидаликка нисбатан умумий, умумийликка нисбатан алоҳида бўлган томонлар, белгилар, ҳусусиятлар ва алоқадорликларни ифодалайди.
Бир бутун борлиқдаги ҳамма нарса ва ҳодисаларга хос бўлган томонлар, белги ва хусусиятлар энг умумийликдир. Энг умумийлик ҳажм жиҳатдан бошқа кенгайтириб бўлмайдиган универсал тушунчадир. Масалан: Аҳмад  одам  тирик мавжудот, ниҳоят  материя  борлиқ. «Борлиқ» тушунчаси бу ерда энг умумийликдир.
Моҳият ва ҳодиса. Моҳият нарса ва ҳодисаларнинг ички, энг муҳим ўзаро боғланишлари, шу боғланишларнинг қонуний алоқадорликларини ифодалайди. Ҳодиса эса шу нарса ва жараёнларни ташкил этувчи томонлар, хусусиятлар ва боғланишларнинг намоён бўлиш шакли, моҳиятнинг ифодаланишидир. Масалан, ҳамма тирик мавжудотларнинг моҳияти улардаги модда алмашиш жараёни бўлмаса, тириклик жараёни — ҳаёт ҳам бўлмайди. Модда алмашиш жараёни бутун ҳаёт жараёнининг асосий моҳиятини ташкил этади. Лекин бу модда алмашув жараёни ҳар бир тирик организмда жуда хилма-хил кўринишларда содир бўлади. Бу кўринишлар — ҳодисалар.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish