I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet36/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Руҳий таҳлил асосчиси машҳур австриялик руҳшунос ва психиатр Зигмунд Фрейд (1856-1939) дир. Фрейд нуқтаи назарича, инсоннинг руҳий кайфияти уч қатламдан ташкил топгандир. Мен (эго), У (ид) ва Мендан юқори турувчи (супер-эго). Мен – бу онгнинг соҳаси бўлиб, фақат руҳнинг арзимас оз қисмини (айсберг тепасини) ўзида мужассамлаштиради. Фрейд нуқтаи назарича, инсон ҳатти-ҳаракати, интилишлари ва хоҳишлари тагзаминида У - яъни онгсизлик ётади. Бироқ Менга Удан ҳамма нарса келиб ўтмайди. Бу ўтиш ўзига хос «текширув»дан ўтади. Ижозат берувчи мақом вазифасини ўзида ижтимоий маданий тақиқлар ва қатъий бурчга ўзини мажбур қилувчи тизимини мужассамлаштирувчи Мендан юқори бўлган нарса бажаради. Бу ахлоқий қолиплар, анъаналар, тақиқлар ва шунга ўхшашлар бўлиши мумкин. «У-Мен – Мендан Юқори» тизимида Инсон ҳатти-ҳаракати ташкилий жиҳатининг уч савияси акс этган: биологик (У), алоҳидалик – шахсий (Мен) ва ижтимоий (Мендан Юқори).
Экзистенциализм. Экзистенциализм, ёки ҳаёт фалсафаси (лот. Exsistentia- ҳаёт) ХХ асрнинг биринчи ярмида пайдо бўлади. Экзистенциализмнинг энг кўзга кўринган вакиллари Карл Ясперс (1883-1969), Мартин Хайдеггер (1889-1976), Жан-Поль Сартр (1905-1980), Альбер Камю (1913-1960) эдилар. Диний (Ясперс) ва атеистик (Хайдеггер, Сартр, Камю) экзистенциализмни бир-биридан фарқ қиладилар.
Экзистенциализмнинг асосий мавзулари – инсон, ҳозирги дунёдаги унинг тақдири, танглик юз берган вазиятлардаги ҳатти-ҳаракати, эътиқод, озодлик, ҳаётнинг маъноси каби муаммолар эди. Экзистенциализмнинг келиб чиқиш шиори шундай эди: мавжудлик моҳиятдан олдин келади. Бошқача айтганда, «инсон аввало мавжуд бўлади, у учрашади, дунёга келади, ва фақат шундан кейингина шаклланади»14. Бу шундай маънони билдирадики, инсон олдиндан берилган табиатга эга эмас. Унинг қандайлиги, унинг мавжудлиги билан белгиланади.
«Герменевтика» атамаси шарҳлаш, талқин қилиш ва тушунтириш санъати сифатида қадимги дунё маданиятига бориб тақалади. Қадимги Юнон афсонасида худолардан хабар келтирувчи Гермес, кишиларга худоларнинг буйруқларини тушунтириб берар ва одамларнинг хоҳиш, иродалари ва илтижоларини Олимпга етқазар эди. герменевтикани назария сифатида шакллантириш Ф.Шлейермахер (1768-1834) ва В.Дильтей (1833-1911) асарларида ўз якунини топди.
Шлейермахер герменевтикани умумий тушуниш назарияси сифатида талқин қилди. Унинг нуқтаи назарича, у ёки бу матнни тушуниш учун матн муаллифи яшаган даврга хаёлан ўтиш зарур (ушбу бажариладиган иш тартиби герменевтикада «жойини ўзгартириш» номини олди). Бунда ўз замонининг тушунча ва тасаввурларидан қутулиш зарур бўлиб, матн муаллифи даври тушунчаларига мувофиқ келадиган тушунчалар билан фикрлаш унинг дунёси ва ғоясига кириш унинг фикр тарзини гавдалантирмоқ лозим. Шлейермахер учун асосий нарса матн эмас, балки унда яширин ифодаланган муаллифнинг ижодий ўзига хослиги эди.
Тушуниш Гадамер учун «тажриба», дунёни ўзлаштиришнинг умумий воситасидир. Герменевтик тажриба асосида тил ётади. У бизга гўёки дунёни беради. Тил «ҳамма нрсани қамраб олувчи, дунё талқинини олдиндан пайқаб олувчидир.. дунё биз учун ҳамиша ҳам тилда талқин қилинган дунёдир… бу эса, табиийки, шундай маънони билдирадики, ушбу тил талқинининг ичида бошланадиган тушунчаларни ташкил бўлиш жараёни ҳеч қачон энг бошидан бошланмайди»15. Шунинг учун ўз табиатига кўра тушуниш – тил ҳодисасидир. Бундан шундай хулоса қилинади: «Тушуниб олиш мумкин бўлган борлиқ, тил демакдир»16.
ХХ асрнинг 20-нчи йилларидан бошлаб, ижтимоий-гуманитар фанларда структурализм (тузилиш) деб умумий ном олган ҳаракат бошланади. Унинг асосида ётган структурали услуб даставвал тилшуносликда (лингвистикадаги Прага, Копенгаген ва Йель структуралистик мактаблари) ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик ижтимоий-гуманитар билимларнинг бошқа соҳаларида (адабиётшунослик, маданиятшунослик, руҳшунослик, жамитяшунослик, оғзаки ижод (фольклористика), эстетика, ирқшунослик (этнология) ва бошқаларда) ёйилди. Структурализм Францияда энг кўп даражада ёрқин намоён бўлди. Унинг асосий вакиллари К.Леви-Стросс, М.Фуко, Ж.Лакан, Р. Барт ва бошқалар эдилар.
Структурализмнинг асосий тушунчаси структура (тузилиш) бўлиб, унинг маъноси турли хил қайтадан тузишларда содир бўлиши мумкин бўлган таянч муносабатлар мажмуасини тушуниш эди. Ана шу турдаги хилма-хил таянч структураларни тилда, асабда, афсоналар, ижтимоий институтлар ва бошқа ижтимоий - гуманитар билимларда қидириб топиш структурализм услубининг асосида ётар эди.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish